Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор Фарғонада уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор 35 на | JANOB HOKIM | Расмий канал

#Тезкор

Фарғонада уюшган жиноий тузулмаларга алоқадор 35 нафар шахснинг яшаш манзилида тезкор тадбирлар ўтказилди

Қайд этилишича, Фарғона шаҳрида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликни жиловлаш, уни олдини олиш ва барҳам бериш, маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш борасида махсус профилактик ва тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилмоқда.

Вилоят ИИБ ҳамда ДХХ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган ана шундай тадбирларда, 35 нафар уюшган жиноий тузилмаларга алоқадор шахснинг яшаш ва бошқа манзилларида тезкор қидирув тадбирлар ўтказилган. Тадбирлар давомида уларнинг 19 нафаридан 3,81 грамм гашиш, 10 дона пичоқ, 3 дона ханжар, 2 дона ниқоб, 1 дона кастет каби ноқонуний буюм ва ашёлар олинган. Натижада 15 та жиноят ва 24 та маъмурий ҳуқуқбузарликларга барҳам берилган.

@JANOB_HOKIM