Get Mystery Box with random crypto!

Жаннатга ошиқлар

Telegram kanalining logotibi jannatgaoshiqlarimm — Жаннатга ошиқлар Ж
Telegram kanalining logotibi jannatgaoshiqlarimm — Жаннатга ошиқлар
Kanal manzili: @jannatgaoshiqlarimm
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 890
Kanalning ta’rifi


«Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларга Фирдавс жаннати
манзил бўлгандир»
{Қаҳф 107}
9.10.2021

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-08-26 17:42:29
Жон таслим қилаётган одам Азроил алайҳиссаломдан сўрабди:
- Ўлим тўшагида ётган кишининг руҳини фаришталардан сен келиб оласан. Нима учун инсон дунёга келишида худди шундай фаришта бўлмайди?
Жон олувчи фаришта жавоб берибди:
- У пайтда меҳрибон волидангни ўзи бўладику!

«Сирлар хазинаси» рисоласи

@Jannatgaoshiqlarimm
469 views14:42
Ochish/sharhlash
2022-08-26 11:02:51 Агар жаннат (га кириш) ни сўраб дуо қилсангиз, "Аллоҳим, мен сендан жаннатга киришни сўрайман", деб АЙТМАНГ.
Чунки, жаннатга дўзах (олови азоби) дан кейин ҳам кирадиган кишилар бордир. Балки,
"Аллоҳим, мен сендан жаннатга ҳисоб-китобсиз ва азобсиз киришни сўрайман", деб айтинг

Шайх Солиҳ Мағомисий ҳафизаҳуллоҳ

Аллоҳим, биз сендан жаннатга ҳисоб-китобсиз ва азобсиз киришни сўраймиз.

t.me/Jannatgaoshiqlarimm
516 views08:02
Ochish/sharhlash
2022-08-26 04:04:31
السلام عليكم
‌ Ассалому алайкум!

ЖУМА
МУБОРАК!

Келинг 2 дақиқа вақт ажратиб, Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтайлик! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад




@Jannatgaoshiqlarimm
1.2K viewsedited  01:04
Ochish/sharhlash
2022-08-25 10:24:46 #Қуръондан_ўгитлар

1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг. (3:159)
2. Ғазабни ютинг. (3:134)
3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (4:36)
4. Мутаккабир бўлманг. (7:13)
5. Кечиримли бўлинг. (7:199)
6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (20:44)
7. Овозингизни пасайтиринг. (31:19)
8. Бошқаларни масхара қилманг. (49:11)
9. Ота-онага итоат қилинг. (17:23)
10. Уларга “уфф” деманг. (17:23)
11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (24:58)
12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (2:282)
13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (2:170)
14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (2:280)
5. Рибо (судхўрлик) қилманг! (2:275)
16. Пора берманг! (2:188)
17. Аҳдингизни бузманг! (2:177)
18. Омонатни адо қилинг! (2:283)
19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (2:42)
20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (4:58)
21. Адолат учун собит туринг. (4:135)
22. Вафот этган инсоннинг меросини ҳақ ила тақсим қилинг. (4:7)
23. Аёлларнинг ҳам меросдан ҳаққи бор. (4:7)
24. Етимларнинг молини еманг! (4:10)
25. Етимларни ҳимоя қилинг. (2:220)
26. Бировнинг мол-мулкини ботил йўл билан еманг. (4:29)
27. Одамлар орасини ислоҳ қилинг. (49:9)
28. Гумондан четда бўлинг. (49:12)
29. Жосуслик ва ғийбат қилманг. (49:12)
30. Ким Аллоҳ нозил қилган нарса ила ҳукм юритмаса, ўшалар золимлардир. (5:45)
31. Молингиздан садақа қилинг. (57:7)
32. Мискинларга таом беришга бошқаларни қизиқтиринг. (107:3)
33. Ҳақиқий фақирларни излаб топиб, уларга ёрдам беринг. (2:273)
34. Молингизни исроф қилманг. (17:29)
35. Садақани миннат ва озор билан бекор кетказманг. (2:264) 36. Меҳмонни икром қилинг. (51:26)
37. Одамларни яхшиликка буюрганда аввал ўзингиз амал қилинг! (2:44)
38. Ер юзида бузғунчилик қилманг. (2:60)
39. Одамларни масжидга боришдан тўсманг. (2:114)
40. Сизга қарши уруш қилганларгагина сиз ҳам уруш қилинг. (2:190)
41. Уруш ахлоқларига ҳам риоя қилинг. (2:191)
42. Жангда ортга қараб қочманг! (8:15)
43. Динга мажбур қилиш йўқ. (2:256)
44. Барча пайғамбарларга иймон келтиринг. (2:285)
45. Ҳайз пайтида жинсий алоқа қилманг. (2:222)
46. Фарзандингизни тўлиқ икки йил эмизинг. (2:233)
47. Зинога яқинлашманг! (17:32)
48. Ҳукмдорларни фазилатига қараб танланг. (2:247)
49. Ҳеч кимдан тоқатидан ташқари нарсани талаб қилманг. (2:286)
50. Бўлиниб кетманг. (3:103)
51. Коинотни яратилишида тафаккур қилинг. (3:191)
52. Эркагу аёллар солиҳ амаллар қилганда бир хил ажрга эга бўладилар. (3:195)
53. Қон жиҳатдан яқин бўлган қариндош аёлларга уйланманг. (4:23)
54. Эркаклар аёлларга раҳбардир. (4:34)
55. Бахил бўлманг. (4:37)
56. Ҳасад қилманг. (4:54)
57. Бир-бирингизни ўлдирманг. (4:92)
58. Хоинлар ёнини олманг. (4:105)
59. Гуноҳ ва душманлик йўлида ҳамкорлик қилманг. (5:2)
60. Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилинг. (5:2)
61. Бир йўлда кўпчилик бўлса, шу йўлнинг тўғри эканлигига далолат қилмайди. (6:116)
62. Адолатли гувоҳ бўлинг. (5:8)
63. Ўғриларнинг қўлларини кесинг. (5:38)
64. Гуноҳ айтиш ва ҳаром ейишдан қайтаринг. (5:63)
65. Ўлимтик, қон, чўчқа гўшти ҳаромдир. (5:3)
66. Маст қилувчи нарсалардан узоқда бўлинг. (5:90)
67. Қимор ўйнаманг. (5:90)
68. Аллоҳдан ўзга ибодат қиладиганларини сўкманг. (6:108)
69. Ўлчов ва тарозида адолатли бўлинг. (6:152)
70. Еб-ичинг, лекин исроф қилманг. (7:31)
71. Намоз пайтида зийнат бўладиган либос кийинг. (7:31)
72. Паноҳ сўраганга паноҳ беринг. (9:6)
73. Таҳоратли юринг. (9:108)
74. Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг. (12:87)
75. Аллоҳ билмасдан ёмон амал қилганларни мағфират қилади. (16:119)
76. Аллоҳнинг йўлига ҳикмат ва яхши мавъиза ила даъват қилинг. (16:125)
77. Ҳеч ким ўзганинг гуноҳини кўтармас. (17:15)
78. Фарзандингизни камбағалликдан қўрқиб ўлдирманг. (17:31)
79. Ўзингиз билмаган нарсага эргашманг. (17:36)
80. Беҳуда нарсадан юз ўгиринг. (23:3)
81. Бировнинг уйига рухсат сўрамасдан кирманг. (24:27)

https://t.me/Jannatgaoshiqlarimm
649 views07:24
Ochish/sharhlash
2022-08-25 06:12:57
Аллоҳ гуноҳларни кўриб туради ва уларни беркитади. Одамлар эса кўрмасалар ҳам гапираверадилар...

«Сирлар хазинаси» рисоласи

@Jannatgaoshiqlarimm
496 views03:12
Ochish/sharhlash
2022-08-25 04:16:38
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА БАРАКАТУҲ!

Барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

Кун давомида сизларни яхши кайфият тарк этмасин.

@Jannatgaoshiqlarimm
640 views01:16
Ochish/sharhlash
2022-08-24 16:55:32 ҲАСАДДАН АЛЛОҲ ЎЗИ САҚЛАСИН!

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Пайгамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:

" Ҳасад қилгувчи мендан эмас" , дедилар".

Имом Табароний р.а. ривоят қилган.

Ҳасаднинг зарарлари кўп бўлиб улардан баъзиларини эслаб ўтамиз:

1. Ҳасад Аллоҳ таолонинг ғазабига сабабдир.
2. Ҳасадгўйнинг қалби ҳасратга тўла бўлади.
3. Ҳасад ўз эгасининг мартабасини пасайтиради.
4. Ҳасадчини одамлар ёмон кўради.
5. Ҳасад неъматнинг заволига сабаб бўлади.
6. Ҳасад катта ёмонликларнинг манбаидир.
7.Ҳасад жамиятни бузувчи чўқмордир.
8. Ҳасад аҳлоқсизлик аломатидир.


@Jannatgaoshiqlarimm
588 views13:55
Ochish/sharhlash
2022-08-24 08:10:26
Бешта нарса бадбахтлик аломатидир:
1. Қалб қаттиғлиги;
2. Кўз ёши тўкмаслик;
3. Уялмаслик;
4. Дунёни ҳаддан ортиқ севишлик;
5. Узун амалли бўлишлик.

Фузайл ибн Ийёз роҳимаҳуллоҳ.


@Jannatgaoshiqlarimm
556 views05:10
Ochish/sharhlash
2022-08-24 05:27:32
Бир куни Робиятул Адавиянинг қўшниси унга шундай деди:
- Сени ҳеч намоз ўқиганингни кўрмаяпмиз?
Робия унга шундай жавоб берди:
- Агар сен учун ўқиганимда, албатта кўрсатган бўлардим..!

"Сирлар хазинаси" рисоласи

@Jannatgaoshiqlarimm
600 views02:27
Ochish/sharhlash
2022-08-24 03:20:02
Ассалому алайкум!
Янги тонг, янги кун муборак!
Етказган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин!

Юзингиздаги қувонч кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!
ЭНГ БАХТЛИ инсон бўлинг
Қалбингиз дур каби бўлсин! 
Аллоҳ таоло бугунги кунингизни тинчлик офиятда, яхши кайфиятда савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини сизга насиб қилсин!

@Jannatgaoshiqlarimm
813 views00:20
Ochish/sharhlash