Get Mystery Box with random crypto!

ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ

Telegram kanalining logotibi jannat_oshqlari — ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ Ж
Telegram kanalining logotibi jannat_oshqlari — ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ
Kanal manzili: @jannat_oshqlari
Toifalar: Iltimoslar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 499
Kanalning ta’rifi

Эслатинг зеро эслатма мўминларга манфаат етказур(Зарриёт сураси 55)
Бу дунёда ҳамма нарса ҳам осон бўлавермайди чунки, биз инсонлар синаш учун имтиҳон қилиш учун яратилдик!
Қуръонда оят: (90:4)

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2023-01-17 16:43:42
Alloh taolo yozib qo‘ygan rizq kelmay qolmaydi. Shunday ekan, musulmon odam uni halol yo'l bilan topishga harakat qilishi kerak, xolos

Ismoil Muhammad Sodiq


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

➥Линкни босиб "ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ " каналига обуна бўлинг!

https://t.me/+jz4yB6QlAEE1YTMy
https://t.me/+jz4yB6QlAEE1YTMy
6.9K viewsإلدار, edited  13:43
Ochish/sharhlash
2023-01-17 16:30:35
САВОЛ ?

Аллоҳ таоло ўзидан тўрт нарсани сўрамасликни ва уларни ҳеч кимга бермаганлигини таъкидлаган?

ЖАВОБ !
6.5K viewsMirabbos, 13:30
Ochish/sharhlash
2023-01-17 15:58:01 КИЙИНИШГА ДОИР УМУМИЙ ҲУКМЛАР

• Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир (фақат аёллар учун).
• Шаръий йўл билан сўйилмаган, ўзи ўлиб қолган ҳайвонларнинг терисини ошлагач, кийим қилиб кийса бўлади.
• Гўшти ҳалол ҳайвонларнинг жуни, қили ва момиғидан қилинган кийимлар покдир. Унинг тирик ёки ўлик ҳайвондан олинганининг фарқи йўқ.
• Жумҳур фуқаҳолар: “Йиртқич ҳайвонларнинг терисини ошлаб, кийим қилса, жоиздир”, дейишган.
• Модомики, ҳаром нарсадан бўлмаса, чиройли кийимларни кийиш мубоҳдир.
• Жума, ийд (ҳайит) ва одамлар жамланадиган йиғинлар учун манманлик ва кибрдан узоқ бўлган ҳолда ясаниш мустаҳабдир.
• Ким имкони бўлатуриб, мазкур ясанишни қасддан тарк этса, хато қилган бўлади.
• Оқ рангли кийим мустаҳабдир.
• Қип-қизил рангли кийим эркакларга макруҳдир.
• Қора рангли кийим жоиздир (мумкин).
• Яшил рангли кийим, жаннат аҳлининг кийими бўлгани учун, мустаҳабдир.
• Турли рангли чизиқлардан иборат матодан бўлган кийим жоиздир.
• Хоч (крест) сурати бор кийим кийиш ҳам мақбул эмас.
• Жонсиз, тирик бўлмаган нарсалар сурати бўлса, зарари йўқ.
• Бадани кўринадиган, рангини билдирадиган даражада шаффоф кийим кийиш жоиз эмас. Имом Байҳақий Алқамадан қилган ривоятда айтилишича, Ҳафса бинти Абдурраҳмон Ойша розияллоҳу анҳонинг олдиларига шаффоф рўмол ўраб кирганида, қалин рўмол ўратиб қўйганлари айтилади.
• Одамларнинг одатига хилоф кийим ҳам макруҳдир. Одатда бу каби кийимлар шуҳрат учун кийилади. Бундай кийим кийганларни бошқалар ғийбат қилади ва гуноҳларига у ҳам шерик бўлади.
• Абулфараж қуйидагиларни айтади: “Ўтган солиҳлар ўртача кийим кийишар эди. Жуда юқорисини ҳам эмас, жуда пастини ҳам эмас. Кийимнинг яхшисини жума, икки ҳайит ва биродарлар билан учрашувга ихтиёр қилишар эди. Уларнинг одати бўйича, яхши кийим танлаш қабиҳ эмас эди”.
• Ҳанафий ва Шофиъий мазҳаблари уламолари: “илмли кишиларнинг кийими жуда яхши бўлиши мандубдир”, дейишган. Шу билан бирга, улар кенг ва кўзга ташланадиган кийимларни кийишлари лозим. Бу билан илмнинг мақоми зоҳир бўлади. Одамлар уларни дарҳол таниб, саволларини беришади.


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari
7.3K viewsإلدار, edited  12:58
Ochish/sharhlash
2023-01-17 15:30:25
Нохуш Хабар

Хамма Курсин Шохрух Хамдамов енди хонандалик килолмайди.
Минг Афсус


Ушбу Хонанда хакида Яхшиси Ўзиз Кўринг батафсил
7.2K viewsMirabbos, 12:30
Ochish/sharhlash
2023-01-17 14:17:01
Энг кучли севги Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)га бўлиши керак!
○ ○ ○ ○ ○
Шайх
Саййид
Раҳматуллоҳ
Термизий.



Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

➥Линкни босиб "ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ " каналига обуна бўлинг!

https://t.me/+jz4yB6QlAEE1YTMy
https://t.me/+jz4yB6QlAEE1YTMy
7.7K viewsإلدار, edited  11:17
Ochish/sharhlash
2023-01-17 14:00:04
Har qanday musiqani topib beradigan yangi bot!

Videoni yuborsangiz ham qo'shiq nomini yozsangiz ham topib beradi.

@ShazamVKM_mBot
7.1K viewsMirabbos, 11:00
Ochish/sharhlash
2023-01-17 11:47:13 АЖАБО! БЎРИ ГАПИРЯПТИ!

Ривоят қилишларича, Абу Суфён ибн Харб ва Сафвон ибн Умайя ибн Халаф Маккадан чиққан эди, кийикни қувиб кетаётган бўрига дуч келиб қолишди. Бўри энди етиб олай деган эди, кийик Ҳарамга кириб қолди. Бўри ортига қайтиб кетди.
Абу Суфён:
– Аллоҳ бизларга Ватан қилиб қўйган, Ер юзининг энг афзали бўлган, одамлар маскан қилган бу жой қандоқ ҳам яхши-я! Эй Сафвон, кўрмадингми бўри нима қилганини? Энг қизиғи, қайтиб кетди.
Бўри тилга кирди:
– Бундан ҳам ажойиби – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб Мадинада туриб сизларни жаннатга чорлайди, сизлар эса у зотни дўзахга чорлайсиз Абу Суфён айтди:
– Лот ва Уззога қасамки, мен бу воқеани Макка аҳлига айтиб берсам, у (Макка)нинг ўзини холи ташлаб чиқиб кетамиз.
Шу мавзуда яна зикр қилишларича, Рофеъ ибн Умайр Ибн Жобир қўй боқар эди. Қўйларига бўри оралаб бир каттароғини олиб кетди. Рофеъ ундан қайтариб олмоқ учун қаттиқ уринди:
– Ажабо! Бўри ҳамла қилганини олиб кетади-я! – деди.
Ҳеч қанча муддат ўтмай бўри қайтиб келди ва:
– Ундан ҳам кўра сенга ажабо! Менга Аллоҳ таоло берган ризқни тортиб олдинг! –деди.
– Ажабо! Бўри гапиряпти! – деди Рофеъ.
Шунда бўри:
– Яна ҳам ажаброғи, туҳматлардан пок инсон сизларни жаннатга чорласа-ю, сизлар уни рад этиб дўзахни хоҳлайсизлар!
Бу киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Ваҳоланки, Жаброил алайҳиссалом келиб унинг нима қилганини айтиб берган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига кирганида унга нима бўлганини айтиб бердилар. У имон келтириб, тасдиқлади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari
8.5K viewsإلدار, edited  08:47
Ochish/sharhlash
2023-01-17 11:29:01
Бу оила тобутда ухлаб қолди.
Эрталаб уларнинг ҳаммаси ўлган эди

Келли оиласининг ғайриоддий оилавий бизнеси бор эди. Улар маросим хизматлари билан шуғулланишган.

Бир куни улар ўйин-кулги учун тобутда ётишга қарор қилишди. Эрталаб уларнинг ҳаммаси ўлган эди.

Воқеа жойига етиб келган полиция уларнинг ўлими сабабини билганида, улар шунчаки шокда эди.


Маълум бўлишича, улар..
6.8K viewsMirabbos, 08:29
Ochish/sharhlash
2023-01-17 08:58:54 ҚУРЪОНДАН ЎГИТЛАР

1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг. (Оли Имрон сураси 159-оят)

2. Ғазабни ютинг. (Оли Имрон сураси 134-оят)

3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (Нисо сураси 36-оят)

4. Мутаккабир бўлманг. (Аъроф сураси 13-оят)

5. Кечиримли бўлинг. (Аъроф сураси 199-оят)

6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (Тоҳо сураси 44-оят)

7. Овозингизни пасайтиринг. (Луқмон сураси 19-oят)

8. Бошқаларни масхара қилманг. (Ҳужурот сураси 11-оят)

9. Ота-онага итоат қилинг. (Исро сураси 23-оят)

10. Уларга “уфф” деманг. (Исро сураси 23-оят)

11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (Нур сураси 58-оят)

12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (Бақара сураси 282-оят)

13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (Бақара сураси 170-оят)

14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (Бақара сураси 280-оят)

15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (Бақара сураси 275-оят)

16. Пора берманг! (Бақара сураси 188-оят)

17. Аҳдингизни бузманг! (Бақара сураси 177-оят)

18. Омонатни адо қилинг! (Бақара сураси 283-оят)

19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (Бақара сураси 42-оят)

20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (Нисо сураси 58-оят).


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari
272 viewsإلدار, edited  05:58
Ochish/sharhlash
2023-01-17 08:32:33
Фохиша сўзининг исломдаги асл маъноси нима ?.
1.4K viewsMirabbos, 05:32
Ochish/sharhlash