ҚУРЪОНДАН ЎГИТЛАР 1. Қўпол, қалби қаттиқ бўлманг. (Оли Имрон сураси 159-оят) 2. Ғазабни ютинг. (Оли Имрон сураси 134-оят) 3. Бошқаларга яхшилик қилинг. (Нисо сураси 36-оят) 4. Мутаккабир бўлманг. (Аъроф сураси 13-оят) 5. Кечиримли бўлинг. (Аъроф сураси 199-оят) 6. Одамларга юмшоқ сўз айтинг. (Тоҳо сураси 44-оят) 7. Овозингизни пасайтиринг. (Луқмон сураси 19-oят) 8. Бошқаларни масхара қилманг. (Ҳужурот сураси 11-оят) 9. Ота-онага итоат қилинг. (Исро сураси 23-оят) 10. Уларга “уфф” деманг. (Исро сураси 23-оят) 11. Уларнинг хоналарига рухсат сўрамасдан кирманг. (Нур сураси 58-оят) 12. Қарз олди-берди қилганда ёзиб қўйинг. (Бақара сураси 282-оят) 13. Ҳеч кимга кўр-кўрона эргашиб кетманг. (Бақара сураси 170-оят) 14. Агар қарздор танг аҳволда бўлса, унга қўшимча муддат беринг. (Бақара сураси 280-оят) 15. Рибо (судхўрлик) қилманг! (Бақара сураси 275-оят) 16. Пора берманг! (Бақара сураси 188-оят) 17. Аҳдингизни бузманг! (Бақара сураси 177-оят) 18. Омонатни адо қилинг! (Бақара сураси 283-оят) 19. Ҳақни ботилга аралаштирманг! (Бақара сураси 42-оят) 20. Одамлар орасида адолат ила ҳукм қилинг. (Нисо сураси 58-оят). Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!! Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир @jannat_oshqlari 272 viewsإلدار, edited 05:58