Get Mystery Box with random crypto!

АЖАБО! БЎРИ ГАПИРЯПТИ! Ривоят қилишларича, Абу Суфён ибн Харб | ЖАННАТ ОШИҚЛАРИ

АЖАБО! БЎРИ ГАПИРЯПТИ!

Ривоят қилишларича, Абу Суфён ибн Харб ва Сафвон ибн Умайя ибн Халаф Маккадан чиққан эди, кийикни қувиб кетаётган бўрига дуч келиб қолишди. Бўри энди етиб олай деган эди, кийик Ҳарамга кириб қолди. Бўри ортига қайтиб кетди.
Абу Суфён:
– Аллоҳ бизларга Ватан қилиб қўйган, Ер юзининг энг афзали бўлган, одамлар маскан қилган бу жой қандоқ ҳам яхши-я! Эй Сафвон, кўрмадингми бўри нима қилганини? Энг қизиғи, қайтиб кетди.
Бўри тилга кирди:
– Бундан ҳам ажойиби – Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмутталиб Мадинада туриб сизларни жаннатга чорлайди, сизлар эса у зотни дўзахга чорлайсиз Абу Суфён айтди:
– Лот ва Уззога қасамки, мен бу воқеани Макка аҳлига айтиб берсам, у (Макка)нинг ўзини холи ташлаб чиқиб кетамиз.
Шу мавзуда яна зикр қилишларича, Рофеъ ибн Умайр Ибн Жобир қўй боқар эди. Қўйларига бўри оралаб бир каттароғини олиб кетди. Рофеъ ундан қайтариб олмоқ учун қаттиқ уринди:
– Ажабо! Бўри ҳамла қилганини олиб кетади-я! – деди.
Ҳеч қанча муддат ўтмай бўри қайтиб келди ва:
– Ундан ҳам кўра сенга ажабо! Менга Аллоҳ таоло берган ризқни тортиб олдинг! –деди.
– Ажабо! Бўри гапиряпти! – деди Рофеъ.
Шунда бўри:
– Яна ҳам ажаброғи, туҳматлардан пок инсон сизларни жаннатга чорласа-ю, сизлар уни рад этиб дўзахни хоҳлайсизлар!
Бу киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди. Ваҳоланки, Жаброил алайҳиссалом келиб унинг нима қилганини айтиб берган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига кирганида унга нима бўлганини айтиб бердилар. У имон келтириб, тасдиқлади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.


Албатда Яқинларингизга хам йуборинь!!
Зеро эслатмоқ қилмоқнинг савобига тенгдир

@jannat_oshqlari