Get Mystery Box with random crypto!

🍃«Жалолиддин Румий»🍃

Telegram kanalining logotibi jaloliddinrumiyy — 🍃«Жалолиддин Румий»🍃
Kanal manzili: @jaloliddinrumiyy
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 41.44K
Kanalning ta’rifi

Реклама ва ҳамкорлик учун:
@menejer_smm_men 👈admin
Канал таъсисчиси:
журналист Гулноза Муродова
بسم ﷲ الرحمن الرحيم
Аллоҳга ва Рaсули ﷺ га ошиқ қалблар учун🌹
«Аллоҳга элтувчи йўллар кўп..
Мен Муҳаббатни танладим»
Румий🍃

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

2

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 13

2024-04-23 02:30:27
Ҳар тонг уйғонганизда
ўзингизга шундай денг:
"Бугун ҳаётимдаги энг
яхши кунлардан бири бўлади"
Бунга ёмон об-ҳаво ҳам,
бошқаларнинг ёмон
хулқлари ҳам тўсиқ бўлмасин!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!
БУГУН 23 апрель, СЕШАНБА
ХАЙРЛИ ТОНГ!
+30° +18°


Тонги ибодатлар, зикр ва
дуоларингиз қабул бўлсин!
Кун давомида яхши кайфият,
омад ва хайрли ишлар
ҳамроҳ бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy
47.5K views23:30
Ochish/sharhlash
2024-04-22 17:48:21 УЧ ДЎСТ

Бир кишининг учта дўсти бор экан...
У БИРИНЧИ ДЎСТИ билан жуда ҳам иноқ ва уни жуда ҳам яхши кўрар экан. Кунига энг камида 5-6 марта кўришмаса бўлмас экан... Хатто у ёнида бўлмаса, кўчага чиққиси ҳам келмас экан. Баъзи кунлар ухлаш олдидан ва хатто ярим тунда уйғониб кетса ҳам, у "ДЎСТ"и ҳақида ўй сураркан...

ИККИНЧИ ДЎСТИ билан эса ~ унчалик иноқ бўлмаса ҳам кунига 1 ёки 2 кун кўришиб тураркан. Айрим пайтларда икки кунда бир, баъзан хафтада бир кўришишга ҳам тўғри келаркан. Бу "ДЎСТ"и ҳақида ҳам ўй сурар, аммо биринчи дўсти ҳақидек эмасди...

Бу инсоннинг яна бир УЧИНЧИ ДЎСТИ бор экан. Агар шуни ҳам дўст деб аташ жоиз бўлса. У учинчи дўсти билан аҳён -- аҳёнда, ойда бир ёки икки ойда бир, баъзида йилда икки ёки уч марта учрашиб тураркан. Бу дўсти ҳақида деярли ўйламасди ҳам...

Бир куни уйига "ШОХ" нинг ҳабарчилари келиб, МАКТУБ ташлаб кетишибди...
Мактубда Шоҳ уни Ўз "САРОЙИ"га чақирган, ундан бир қанча катта жиноятларда ГУМОН* қилинаётгани ва агар АЙБСИЗ*лигини исботлай олса, унга зарар бермаслигини, акс ҳолда "ЭНГ ОЛИЙ ЖАЗО"га маҳкум эканлиги битилган эди...

....Узоқ ўйлаб, ғамга ботган инсон энг суянган ва энг қалин "БИРИНЧИ" дўстига борибди. Вазиятни билгач, дўсти саросимага тушиб қолибди, у билан бирга боролмаслигини айтиб узр сўрабди ва хатто остонасидан чиқиб, кузатиб ҳам қўймабди...

....ҲИЁНАТдан зарб еган киши "ИККИНЧИ" дўстига арз -- дод қилибди.. Иккинчи дўсти эса:
--- Дардингга шерикман, аммо сен билан то "САРОЙ ЭШИГИ"гача бора оламан, у ёғига ТАНҲО борасан, ~ дебди...

.... Аммо, бу унга ТАСКИН бермабди...

.... Умидсизликка тушиб, бир жойда ўтирганида, тасодиф, у кам эслайдиган ва кам учрашадиган УЧИНЧИ дўсти келиб қолибди. Дўсти хол -- аҳвол сўраса, айтишни ҳам хоҳлаб-хоҳламай ҳикоя қилибди.. Кутилмаганда, у умид ҳам қилмаган дўсти:
--- "Тур ўрнингдан, Шох ҳузурига бирга борамиз, мен сени АЙБСИЗ* эканлигингга ВАКИЛ бўламан, ~ дебди...


БИРИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ бизнинг пулимиз, мол -- дунёмиз. Усиз кўчада ҳам юра олмаймиз, ўй ҳаёлимиз доимо унда.. Агар бизга ўлим келса (Шох ҳузурига чақирганда), остона хатлаб кузатмайди ҳам (чўнтак, ҳамён ва аллақаерларда қолиб кетади)...

ИККИНЧИ ДЎСТИМИЗ ~ аҳлимиз, фарзандларимиз. Уларни эрталаб бир, кечқурун бир кўрамиз.. Баъзида эрталаб кетгунча хали уйғонишмаган, қайтиб келганимизда ухлаб қолишган бўлади.. Шох ҳузурига чақирганда, улар бизни ғамгин ҳолда Шох дарвозаси - (ҚАБР) гача олиб бориб, қайтадилар...

УЧИНЧИ ДЎСТИМИЗ биз ойда, йилда бир қиладиган ~ "САВОБЛИ ҲАЙР АМАЛ" ларимиздир..Биз у билан жуда яқин бўлмасак - да, бизга ВАКИЛ* бўладиган ва биз билан бирга кўтариладиган СОЛИҲ амалларимиздир...

УЧИНЧИ ВАФОЛИ ДЎСТИМИЗ БИЛАН ИНОҚРОҚ ВА АЛЛОҲГА ЯҚИНРОҚ БЎЛАЙЛИК..!!!

@Jaloliddinrumiyy
30.6K views14:48
Ochish/sharhlash
2024-04-22 11:22:07
Ҳеч қачон кеч қолмадингиз!
Бир неча марта йўлдан қайтган бўлсангиз ҳам,
бир неча марта йўлдан қайтарилган бўлсангиз ҳам,
дунёнинг барча гуноҳларини орқалаб олган бўлсангиз ҳам,
ҳаётингиздаги ҳар нарсада ўзингизни айбдор ҳис қилсангиз ҳам,
ўзингизни "Қалбингиз" тарафидан қабул этилишингизга ишонмасангиз ҳам,
сиз "Ўзингизга, Қалбингизга" қараб юринг!
Ҳеч ким сизга ишонмаса ҳам, сиз ўзингизга ишонинг.


Мавлоно Жалолиддин Румий.

@Jaloliddinrumiyy
14.9K views08:22
Ochish/sharhlash
2024-04-22 08:42:29 Олим ва йигит

Хорижий давлатда узоқ муддат таълим олиб қайтган йигит ўзининг диндор ота-онасидан унинг 3 та саволига жавоб бера оладиган диний олим ёки бирор мутахассис топиб беришларини сўради. Ниҳоят, ота-онаси бир мусулмон олимни топишга муваффақ бўлишди…
Йигит:
- Сиз кимсиз? Менинг саволларимга жавоб бера оласизми?
Олим:
- Мен Аллоҳ Субҳонаҳу ва Таолонинг бандаларидан бириман. Иншоаллоҳ, сенинг саволларингга жавоб беришга қодирман.
Йигит:
- Ростдан-а? Кўпгина профессорлар ва мутахассислар менинг саволларимга жавоб топишдан ожиз қолган эдилар.
Олим:
- Мен Аллоҳнинг тавфиқи ила имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қиламан.
Йигит:
- Менинг учта саволим бор. Булар қуйидагилар:
1. Аллоҳ мавжудми? Шундай бўлса, менга Унинг шаклини кўрсатинг.
2. Тақдир нимадир?
3. Агар шайтон оловдан яратилган бўлса, нима учун охир оқибат у ўзи каби ўтдан иборат бўлган жаҳаннамга улоқтирилади? Шайтон ва жаҳаннам ўтдан яратилгани сабабли шайтон бундан заррача озор топмайди-ку! Шу ҳақда Аллоҳ ўйламаганми?
Саволлар тугар экан, олим киши бирдан рўпарасидаги йигитнинг юзига қаттиқ тарсаки тортиб юборди.
Кутилмаган зарба аламидан йигит ўзини йўқотаёзди.
- Нима учун мендан ғазабланаяпсиз?
- Мен ғазабланаётганим йўқ. Бу тарсаки сенинг уч саволингга бўлган жавобдир.
- Сизни тушунмадим.
- Менинг шапалоғимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
- Албатта оғриқни ҳис қилдим.
- Демак, оғриқнинг борлигига ишонасан, шундайми?
- Албатта.
- У ҳолда менга оғриқнинг шаклини кўрсат-чи!
- Қандай қилиб? Бунга қодир эмасман-ку.
Шунда олим йигитчага бундай деди:
- Бу менинг биринчи жавобимдир: биз ҳаммамиз Аллоҳнинг шаклини кўришга қодир бўлолмасак-да, Унинг борлигини ҳис этамиз…
Олим сўзида давом этди:
- Ўтган кеча менинг сенга тарсаки тортишимни хаёлингга келтирганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Қачондир мен сенга бугун тарсаки тортишим ҳақида ўйлаганмидинг?
Йигит:
- Йўқ.
Олим:
- Мана шу тақдир бўлади!
Яна олим деди:
- Сенга шапалоқ туширган қўлим нимадан яратилган?
Йигит:
- Теридан.
Олим:
- Юзинг-чи? У нимадан яратилган?
Йигит:
- У ҳам теридан яратилган.
Олим:
- Юзингга тарсаки туширганимдан сўнг нимани ҳис этдинг?
Йигит:
Оғриқни.
Шунда олим деди:
- Шайтон ва жаҳаннам ҳам оловдан яратилган бўлса-да, Аллоҳнинг хоҳиши билан жаҳаннам шайтон учун ниҳоятда азобли жой бўлади.

@Jaloliddinrumiyy
13.8K views05:42
Ochish/sharhlash
2024-04-22 05:59:43
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА БАРОКАТУҲ
Бугун 22-апрель, Душанба!

+28°+18°
Муборак Душанба кунининг
фазилатларини
биласизми?!

Пайғамбаримиз (а.с.): “Қуръони карим менга душанба куни нозил қилинди”, деганлар
.

Душанбада бандалар кечирилади. Пайғамбаримиз (а.с.) марҳамат қилганлар: «Жаннат эшиклари душанба ва пайшанба кунлари очилади.

Душанба – амаллар тақдим қилинадиган кун. Пайғамба­римиз (а.с.): “Амаллар ҳар душанба ва пайшанба Аллоҳга кўрсатилади”, деганлар.
Душанба рўза кунидир.

(Имом Муслим, Имом Термизий).

Шундай экан, ушбу улуғ кунда эзгу амал дафтаримиз қилиш яхшиликларга тўлсин!

@Jaloliddinrumiyy
15.5K views02:59
Ochish/sharhlash
2024-04-21 17:50:06 Синашда давом этаман...

"Бир гўзални учратдим. Унга уйланмоқ истайман. У шу қадар дилбарки, кўзларига маҳлиё бўлдим," дебди бир ўғил отасига. "Албатта, ўғлим, кел, унинг қўлини сўраймиз. Маъқул келсак, унга уйланасан," жавоб берди ота. Ўғли таъриф этган гўзални кўргач, ота айниб қолиб, ўғлига у бу қизга номуносиблигини, бу дилбарга ўзи уйланишини айтибди. "У мендек кўпни кўрган, қадрига ета оладиган инсонга муносиб," дебди ота.
Отасининг муносабатидан ҳайратга тушган ўғил падари билан талашиб кетибди. Кўзлари сўқирлашган жигарлар муаммога муроса излаб қози ҳузурига келишибди.
Масалани тинглаган қози дилбар тўғрисидаги таърифлардан сўнг бу жононни кўрмоқ истагида қизни маҳкамага чақиртирибди. Унинг ҳуснини кўргач, отага ҳам, ўғилга ҳам дағдаға қилиб, уларни ҳайдаб юборибди. "Бу гўзал санларга ўхшаган ахмоқлар учун яратилмаган. У менингдек нуфузли одам учун Яратганнинг ҳадясидир," дебди. Учала ошиқлар курашиб - талашиб, ечим излаб вазирнинг олдига келишибди.
Вазирнинг ҳам қизга ишқи тушиб, худбин ошиқларни покиза қиз номига доғ туширишда айблаб, жазога буюрибди. "Бу ойчехрага фақатгина вазирлар билан яшамоқ ярашади. Сен яланг оёқларга унга уйланишга йўл бўлсин," дебди. Аммо, бу гап-сўзлардан ҳабар топган шахзода вазирни ҳам қўшиб, жазога тортибди. "Бундай гўзаллар фақатгина шаҳзодаларга ярашгай," деб вазирни ҳам доғда қолдирибди.
Бу бахс-мунозараларга гувоҳ, сукут сақлаб турган гўзал эса тўсатдан қаҳ-қаҳ отиб кулибди. "Кимга турмушга чиқишни ўзим ҳал қиламан. Менинг шартим бор - мен югурганда ким менга етиб олиб, ушласа, мен ўшаникиман!" дебди қиз.
Шундай деб ҳаммани кўнглини ўғирлаган қиз чопиб кетибди. Нафс ва худбинлик қули бўлган, бир-бирини босиб-янчиб чопаётган ўғил, ота, қози, вазир ва шаҳзода кўп ўтмай чуқур бир ўрага тушиб кетишибди. Шунда қиз ўранинг бошига келибди ва уларга жилмайиб қарабди.
"Менинг кимлигимни сўрамай ортимдан югурдингиз. Менинг исмим Дунё! Айтишларича, менга эришиш учун ҳатто ота ўғлини, ўғил отани, жигар жигарни ўлдиришга, одамлар бир-бирларини ҳар нима қилишга тайёр эканлар. Лекин охир-оқибат уларнинг бу ҳоҳиши мана шу - сиз ётган қабрда, кеч бўлганида якун топади. Мен эса одамларни синашда яна давом этаман!" дебди дилбар.

@Jaloliddinrumiyy
18.6K views14:50
Ochish/sharhlash
2024-04-21 11:46:08
Ҳазрати Мавлонони бир тантанали йиғинга таклиф қилишди.У ерга мамлакатнинг энг зиёли ва бадавлат кишилари йиғилди. Кун ярмига борганда Мавлонодан бир зодагон сўради:"Ҳазрати Мавлоно,биз сизга қандай ишонайлик,Аллоҳ қалбларда дeйсизу, яна у ягонадир дeйсиз"!
Ҳазрат дастурхондан 10 дона пиёла олди ва сув қуя бошлади. Пиёлалар лим бўлгач ҳазрат дeдилар,"Мана қаранг бу 10 пиёлада 10 та қуёшнинг акси бор,айтингчи бу билан қуёш 10 та бўлиб қолдими!"

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy
13.4K views08:46
Ochish/sharhlash
2024-04-21 09:05:38
ОРҚАГА ТАШЛА

Бир йигит бувасига арзи ҳол қилди:
– Ҳаёт зиддиятларга тўла. Сизнинг эса доим кайфиятингиз чоғ. Хафа бўлганингизни, бировдан ранжиганингизни кўрмайман. Сизга ўхшашга шунча ҳаракат қилсам ҳам, уддасидан чиқолмаяпман.
Оқсоқол бир зум ўйланиб, деди:
– Келишиб олайлик, ҳар сафар кимдандир ё нимадандир норози бўлганингда менга битта тош олиб келасан.
– Қанақа тош?
– Фарқи йўқ. Хоҳишингга қараб кўтариб келавер.
Йигит бувам шунақа қилиб ўзини овутаркан-да, деб ўйлади-ю, унинг гапини икки қилгиси келмади. У ёки бу вазиятдан дили хира тортганда шартни бажарди.
Кунлардан бирида қария набирасини чақириб, хона бурчагида турган оғзи боғлиқ қопга ишора қилди:
– Анавини кўтар-чи.
Йигит қопни елкасига ортмоқлади. Ўзиям оғиргина экан, букчайиб қолди.
– Қаерга олиб бориш керак? – сўради зўрға нафас олиб.
– Ҳеч қаерга, ўзинг билан олиб юрасан. Ўтирсанг ҳам, турсанг ҳам зинҳор елкангдан қўйма.
Йигит қариянинг гапини тушунмай бир муддат каловланиб турди-да, кейин қопни елкасидан ташлаб юборди. Ичини очиб қараса, ўша ўзи йиғиб келган катта-кичик, қинғир-қийшиқ тошлар.
– Шуям ҳазил бўлдими, бува! Бу зилдай матоҳни кўтариб юришнинг кимга кераги бор?! – деди йигит ранжиган оҳангда.
Қария меҳр билан набирасининг елкасини силади.
– Тўғри айтасан, болам, бу юкнинг ҳеч кимга кераги йўқ. Ранж-аламга тўла кўнгилнинг ҳам ана шу қопдан фарқи бўлмайди. Хотирада сақланиб қолган дилхиралик фойдасиз юк мисоли, кишини эзиб ташлайди, қаддини букади, бора-бора қалбини ғуборга тўлдиради. Уни орқага ташлаб яхши қилдинг.


Юлдуз ЎТКИРХОН қизи тайёрлади.

@Jaloliddinrumiyy
21.8K views06:05
Ochish/sharhlash
2024-04-21 05:04:00
Мана яна тонг отди дунёга қаранг,
Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ ХАЙРЛИ ТОНГ

Бугун 21 апрель, Якшанба!
+29°+16°


Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин!
Дам олиш кунингиз хайрли, саодатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy
31.4K views02:04
Ochish/sharhlash
2024-04-20 17:22:51
ХОЛИҚ ЗОТНИНГ МЎЪЖИЗАСИ

Фақат хурмо ва сув истеъмол қилиб бўлса-да, яшай оласиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «...Хурмоси бўлмаган хонадон аҳли очдир», деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Ибн Можа ривояти).
Хурмо таркибида 23 хил аминокислота бор.
Масалан, триптофан аминокислотаси миянинг функционал ва руҳий ҳолатини меъёрда ушлаб туради. Тинчлантирувчи ва бироз уйқу чақирувчи хусусиятга эга. Натижада мия ҳужайралари фаолияти тезлашади, склероз олди олинади.
Глютамин аминокислотаси ошқозон кислотасини (ширасини) камайтиради.
Хурмо таркибидаги глюкоза ва фруктоза (26–55 фоиз) витамин В5 билан организмда фаол сўрилиб, очлик ҳиссини йўқотади, жисмоний қувватни оширади. Мия ва асаб тизими фаолиятини тўлиқ тиклайди.
Бошқа мевалар каби хурмо таркибида холестерин сақланмайди.
Олимларнинг фикрича, бир кунда 10 дона хурмо еса, одамнинг суткалик магний, мис, олтингугурт, темир, кальцийга эҳтиёжи қопланади. Эътибор беринг, фақат хурмо ва сув билан инсон бемалол бир неча йил яшаши мумкин.

Демак, хурмо – бу таом, дори, ширинлик ва шарбатдир.

@Jaloliddinrumiyy
24.6K views14:22
Ochish/sharhlash