Get Mystery Box with random crypto!

🍀Iymonli Qalblar

Telegram kanalining logotibi iymonliqalblar — 🍀Iymonli Qalblar I
Telegram kanalining logotibi iymonliqalblar — 🍀Iymonli Qalblar
Kanal manzili: @iymonliqalblar
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 12.48K
Kanalning ta’rifi

"🍀Iymonli Qalblar" канали фақат расмий манбалар асосида фаолият олиб боради.
📚 Намоз ўқишни ўрганиш: @Nomoz_Darsliklar
📖 Қурон ўқишни ўрганиш: @QURONORG
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!!!
🖋 Фикрлар :

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 166

2021-06-07 18:03:50 ​​​​РИЗҚ КАЛИТЛАРИ

ИЙМОН

Аллоҳ таоло деди:

وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ ٱلْقُرَىٰٓ ءَامَنُواْ وَٱتَّقَوْاْ لَفَتَحْنَا عَلَيْهِم بَرَكَٰتٍۢ مِّنَ ٱلسَّمَآءِ وَٱلْأَرْضِ وَلَٰكِن كَذَّبُواْ فَأَخَذْنَٰهُم بِمَا كَانُواْ يَكْسِبُونَ

"Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақводор бўлганларида эди, албатта Биз уларга осмону Ердан баракот (дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик",
(Аъроф: 96).

ТАҚВО

Аллоҳ таоло деди:

وَمَن يَتَّقِ ٱللَّهَ يَجۡعَل لَّهُۥ مَخۡرَجٗا وَيَرۡزُقۡهُ مِنۡ حَيۡثُ لَا يَحۡتَسِبُۚ

"Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни, юқорида мазкур бўлган талоқ қилиш қонун-қоидаларига Аллоҳдан қўрққани учун риоя этса), У зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур",
(Талоқ: 2, 3-оят).

ИСТИҒФОР

Аллоҳ таоло деди:

فَقُلْتُ اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُمْ مِدْرَارًا وَيُمْدِدْكُمْ بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَلْ لَكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَلْ لَكُمْ أَنْهَارًا

"Мен дедимки: «Парвардигорингиз (Аллоҳ)дан мағфират сўранглар, албатта У ўта мағфиратли бўлган зотдир. (Шунда) У зот устларингизга осмондан ёмғир қуйдирур ва сизларга мол-дунё, бола-чақа билан мадад берур ҳамда сизларга боғу бўстонлар (ато) қилур ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилур",
(Нуҳ: 10-12-оят).

ШУКР

Аллоҳ таоло деди:

وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ

"Яна Парвардигорингиз билдирган (бу сўзларни) эслангиз: «Қасамки, агар сизлар (Менинг берган неъматларимга) шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман. Энди агар куфрони (неъмат) қилсангизлар, албатта, азобим ҳам жуда қаттиқдир»,
(Иброҳим: 7-оят).

ИНФОҚ-ЭҲСОН

Аллоҳ таоло деди:

وَمَا أَنفَقْتُم مِّن شَيْءٍ فَهُوَ يُخْلِفُهُ ۖ وَهُوَ خَيْرُ الرَّازِقِينَ 

"Не бир нарсани инфоқ-эҳсон қилсангизлар, бас, (Аллоҳ) унинг ўрнини тўлдирур. У энг яхши ризқ бергувчидир",
(Сабаъ: 39-оят).

НИКОҲ, УЙЛАНИШ

Аллоҳ таоло деди:

وَأَنكِحُواْ ٱلْأَيَٰمَىٰ مِنكُمْ وَٱلصَّٰلِحِينَ مِنْ عِبَادِكُمْ وَإِمَآئِكُمْ ۚ إِن يَكُونُواْ فُقَرَآءَ يُغْنِهِمُ ٱللَّهُ مِن فَضْلِهِۦ ۗ وَٱللَّهُ وَٰسِعٌ عَلِيمٌ

"Ўз ораларингиздаги тул-беваларни ҳамда қул ва чўриларингизни яхшиларини уйлантиринглар. Агар улар камбағал бўлсалар, Аллоҳ уларни Ўз фазлу-карами билан бой-беҳожат қилур. Аллоҳ (фазлу-карами) кенг, билгувчидир",
(Нур: 32-оят).

ТАВАККУЛ

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Агар сизлар Аллоҳга ҳақиқий таваккул қилганингизда, сизларни эрталаб қорни оч ҳолда чиқиб, кечқурун тўқ ҳолда қайтадиган қушни ризқлантирганидек ризқлантирган бўларди", дедилар.
(Термизий ривояти, Албоний саҳиҳ деган).

СИЛАИ РАҲМ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимники ризқи кенг бўлиб, умри узоқ бўлиши қувонтирса, силаи раҳм қилсин", дедилар. (Бухорий ривояти).

ҲАЖ ВА УМРА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳаж ва умрани пайдар-пай адо қилинглар. Зеро, иккиси худди босқон темир, олтин ва кумушнинг кирини кетказганидек, фақирлик ва гуноҳларни кетказади", дедилар.
(Термизий ривояти, Албоний ҳасан-саҳиҳ деган).

ЗАИФЛАРГА ЭҲСОН

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Сизларга заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади", дедилар.
(Бухорий ривояти)

════════════════
Улашинг | @IymonliQalblar


Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
10.1K views15:03
Ochish/sharhlash
2021-06-07 11:33:35 «НАМОЗДА ҲАРОМ БЎЛГАН АМАЛЛАР»

Намоз ичида ҳаром бўлган амаллар қуйидагилар


1. Юзининг ўнг ва чап тарафга қаратиш.
2. Осмонга қараш.
3. Фарз намозларида узрсиз нарсага суяниш.
4. Рукуъ ва саидада қўл ва оёқ бармоқларини ердан кўтариш.
5. Қаъдада икки оёқни тик қилиб, товон устида ўтириш.
6. Бадани ёки кийимини кўп ўйнаш.
7. Саломини бир тарафга бериш..
8. Такбир, "сано", тасбеҳ ва ташаҳҳудларни суннат бўлган миқдордан ошириб ўқиш.
9. Вожиблардан бирини қасддан тарк этиш.

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
13.2K viewsedited  08:33
Ochish/sharhlash
2021-06-06 20:08:00 ЯШИРИН САДАҚА

Ҳазрати Алининг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб, амакиваччасининг уйига келиб, садақа қилиб кетар эди. Амакиваччаси эса ҳар доим: "Али ибн Ҳусайн менга силаи раҳм қилмайди, Аллоҳ уни яхшилик билан мукофотламасин", дер эди. Али буни эшитар, аммо сабр қилиб, садақа қилаётган киши ўзи эканини унга билдирмасди.
Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин вафот этгач, амакиваччасининг уйига узоқ йиллар давомида келиб турган садақа тўхтаб қолди. Шунда амакиваччаси ўша одам кимлигини
билди. Унинг қабрига бориб, узоқ йиғлади.


"Солиҳлар гулшани" китобидан.

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!!


Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
6.1K views17:08
Ochish/sharhlash
2021-06-06 17:17:09
Қарши шахридаги "Эзгулик Истаб" хайрия жамоасининг хайрия ишларидан видеолавха!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким хайру саховат кўрсатиб, кийимга муҳтож одамни кийинтириб, хурсанд қилса, Аллоҳ уни жаннат кийимлари билан кийинтиради. Ким бир кишини тўйдирса, овқатлантирса, жаннатдаги таомлардан насибадор бўлади”.

Эхсон қилмоқчимисиз? Унда алоқага чиқинг

+998907202217 Зафар
+998888041014 Жахонгир

• Пул ўтказиш учун:
8600 1204 6223 8398 UzCard
9860 1601 3526 5389 Humo
Khalimova Sh. номида

Қурилиш учун:
8600 1306 7314 2529 UzCard
9860 0401 1299 9798 Humo
Baxtiyor Abdurakhmanov

Бизни телеграмда кузатинг:
@Mehr2020Qarshi
Қашқадарё вилояти <>

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @Rasululloh_Ummatlari


Линкни босинг ва «Росулуллоҳ ﷺ Умматлари» га қўшилинг!
https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy

https://t.me/joinchat/S84cGF64CIzsBhCy
8.3K views14:17
Ochish/sharhlash
2021-06-06 11:29:50
ДЕМОКРАТИЯ

Эркак эркакга уйланиши мумкин.

Эркак эшакга уйланиши мумкин

Аёл итга турмушга чиқиши мумкин

Аёл бир вақтни ўзида бир неча эркакга турмушга чиқиши мумкин

Эркак никоҳсиз ҳолатда бир қанча аёл билан шўхлик (зино) қилиб қўшилиб юриши мумкин, йўл кенг очиқ.

Аммо эркак никоҳсиз эмас никоҳ ила қўшилса, никоҳига биттадан ортиқ аёлни олса, бу мумкин эмас, жиноят!

- Инсонларни бир илоҳий қонун бошқармас экан, уларга бузуқлик ҳақ бўлиб, ҳақ эса бузуқлик бўлиб кўринади. Инсонлар бузуқликдан бошқасига мойил бўлмайди.

- Аллоҳ таоло айтади:
"Агар ҳақ у (инсон)ларнинг ҳавойи нафсларига эргашса (улар хохлагандек бўлса), албатта, осмонлару ер ва улардаги кимсалар фасодга учрар эди. Йўқ! Биз уларга ўз шарафларини(Қуръон, илоҳий ҳукмларни) келтирдик. Улар эса, шарафларидан юз ўгирмоқдалар.
(Мўминун 71-оят)
Facebook (Abu Xolilulloh)

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
11.2K viewsedited  08:29
Ochish/sharhlash
2021-06-06 09:25:48
Субҳаналлоҳ!
Аллоҳ битиб қўйган бу ризқ, хоҳласангиз ҳам, хоҳламасангиз ҳам сизга келади.
Раззоқ Зотга чексиз ҳамду-санолар бўлсин.
Кўринг, жуда ҳайратланарли!

АЛБАТТА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!!

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
12.2K viewsedited  06:25
Ochish/sharhlash
2021-06-06 08:31:01 #буни_билиш_зарур

Аслида "истиғфор" ва "зикр"нинг маъноси ва фарқи нимада?

ИСТИҒФОР
Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Аллоҳ таоло ҳақига тегишли ҳар бир ёмон гуноҳ тавба ҳамда истиғфор билан афв бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичик гуноҳ содир қилганда, тезлик билан тавба ёки истиғфор билан уни кетказиш лозим. Балки, яхши ишларни хилофини қилганда ҳам истиғфор айтиш керак. Зоҳиран бирор гуноҳ содир бўлмасада, ўшанда ҳам истиғфорни кўп айтиши лозим.
----------------
ЗИКР
“Зикр” арабча сўз бўлиб, бизнинг она тилимизга таржима қиладиган бўлсак, “эслаш”, “ёдлаш”, “ёдга олиш” маъносини билдиради. “Зокир” эса “эсловчи”, “ёдловчи”, “ёдга олувчи шахс” деган маънони билдиради. Бизнинг динимизда зикр деганда Аллоҳни зикр қилиш тушунилади. Яъни Аллоҳнинг ожиз бандаси ўзини яратган Холиқини – Аллоҳни ёдга олса, эсласа, мана шуни “зикр қилди” дейилади. Аллоҳни ёдга олган, Аллоҳни эслаган бандани “зокир” дейилади.
------
Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
11.8K views05:31
Ochish/sharhlash
2021-06-06 08:30:01
Бўғин ва чурра (грыжа) оғриқларига қарши самарали дори воситаси

Артрит
Бўғин оғриқлари
Артроз
Чурра (грыжа)
Остеохондроз
Подагра
Ревматизм
Бўғимларда суюқлик етишмаслиги
Умуртқа поғонасидаги оғриқ
Елка ва қўл оғриқлари
Умуртқа, бел оғриқлари
Пай чўзилиши

Тез фурсатларда оғриқни бартараф этувчи ушбу мазь Покистон табобати маҳсули ҳисобланади.
Самараси 3 кунда сезилади.

+ Акция 2 та олганга 1 та Кушиб берилади
Чегирма - 50%
Эски нархи: 200.000 сўм
Акция нархи: 99.000 сўм

+998904269699
+998904269699

Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжут.
11.0K views05:30
Ochish/sharhlash
2021-06-06 08:13:07 ​​#КУН_ДУОСИ

Ҳурматли автоулов бошқарувчи ҳайдовчилар! Сиз ҳар куни машинага ӯтиришингиз биланоқ қуйидаги дуони ӯқиб юришни одат қилсангиз, ушбу дуо сизни кӯчаларда учраши мумкин бӯлган турли бало-фалокатлардан асрашига сабаб бӯлади:

ОТ-УЛОВ МАШИНАГА МИНИЛГАНДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

(بسم الله، الحمد لله)
سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَٰذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ
‎وَإِنَّا إِلَىٰ رَبِّنَا لَمُنقَلِبُون

(Бисмиллаҳи, алҳамдулиллаҳи)
«Субҳаналлазий саххора ланаа ҳааза ва маа кунна лаҳу муқринийн ва иннаа илаа Роббина ламунқолибуун»

(Аллоҳ номи билан, Аллоҳга ҳамд бўлсин).
«Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчидирмиз»
(«Зухруф» 13-14 оятлар).

Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA
12.2K views05:13
Ochish/sharhlash