Get Mystery Box with random crypto!

#буни_билиш_зарур Аслида 'истиғфор' ва 'зикр'нинг маъноси ва | 🍀Iymonli Qalblar

#буни_билиш_зарур

Аслида "истиғфор" ва "зикр"нинг маъноси ва фарқи нимада?

ИСТИҒФОР
Истиғфорнинг маъноси Аллоҳ таолодан мағфират сўраш. Аллоҳ таоло ҳақига тегишли ҳар бир ёмон гуноҳ тавба ҳамда истиғфор билан афв бўлади. Шу боис қачон бир катта ёки кичик гуноҳ содир қилганда, тезлик билан тавба ёки истиғфор билан уни кетказиш лозим. Балки, яхши ишларни хилофини қилганда ҳам истиғфор айтиш керак. Зоҳиран бирор гуноҳ содир бўлмасада, ўшанда ҳам истиғфорни кўп айтиши лозим.
----------------
ЗИКР
“Зикр” арабча сўз бўлиб, бизнинг она тилимизга таржима қиладиган бўлсак, “эслаш”, “ёдлаш”, “ёдга олиш” маъносини билдиради. “Зокир” эса “эсловчи”, “ёдловчи”, “ёдга олувчи шахс” деган маънони билдиради. Бизнинг динимизда зикр деганда Аллоҳни зикр қилиш тушунилади. Яъни Аллоҳнинг ожиз бандаси ўзини яратган Холиқини – Аллоҳни ёдга олса, эсласа, мана шуни “зикр қилди” дейилади. Аллоҳни ёдга олган, Аллоҳни эслаган бандани “зокир” дейилади.
------
Улашинг | @IymonliQalblar

Линкни босинг ва «Иймонли Қалблар» га қўшилинг!

https://t.me/joinchat/AAAAAEBdYPL-xS4nccSeUA