Get Mystery Box with random crypto!

📖 IYMON_SARI.UZ📖

Telegram kanalining logotibi iymon_sariuz — 📖 IYMON_SARI.UZ📖 I
Telegram kanalining logotibi iymon_sariuz — 📖 IYMON_SARI.UZ📖
Kanal manzili: @iymon_sariuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 594
Kanalning ta’rifi

Наманган шаҳар "Баҳоуддин Нақшбандий" (Боғ масжид) жоме масжидининг расмий канали
ХУСНИДДИН ДОМЛА
МУБАШШИРХОН ДОМЛА
HTTPS://T.ME/IYMON_SARIUZ

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar

2022-09-01 17:30:17 #Ҳикмат_вақти

Бугун ўқиганларимнинг энг гўзали:
• Ер сажда қилувчиларнинг пешонасини унутмайди.
• Тун ибодат қилувчиларнинг оҳини унутмайди.
• Юз тавба қилувчиларнинг кўз ёшлари унутмайди.
• Осий бўлсак-да, Аллоҳ мўминлигимизни унутмайди.
• Умр эса жуда тез ўтмоқда. Ҳою-ҳаваслардан, тилингнинг тойилишидан эҳтиёт бўл. Ҳамма туғилиб, боқий ҳаётга риҳлат қилади. Аллоҳ эса тирикдир, ўлмайди.

Бу ҳаётда ўрганган нарсам шуки, ипак кийган ҳар кас ҳам амир бўлавермас экан. Пар тўшак эмас, оддий ерда ётган ҳар киши ҳам камбағал бўлавермас экан.
Қанчадан-қанча ипак ёпинганлар ҳақирдир. Қанчадан-қанча ерда ётган камбағаллар амирдир.

“Ҳикматлар саодатга етаклар” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


https://t.me/iymon_sariuz
50 views14:30
Ochish/sharhlash
2022-09-01 17:29:41 ТИЛИНГИЗ АЛЛОҲНИНГ ЗИКРИ БИЛАН ҲЎЛ БЎЛИБ ТУРСИН!

• Абдуллоҳ ибн Юср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Икки аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига (савол) сўрагани келдилар. Улардан бири: “Эй Аллоҳнинг Расули! Қайси инсон яхши?” деди.
“Умри узун бўлиб, амали яхши бўлгани” дедилар.
Бошқаси: “Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун Ислом шариати кўпайиб кетди. Менга ўзим маҳкам ушлайдиган нарсанинг хабарини беринг” деди.
“Тилинг Аллоҳнинг зикридан ҳўл бўлиб турсин” дедилар”.


(Термизий ривояти)

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!


https://t.me/iymon_sariuz
51 views14:29
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:59:23
Ота Онам "Бой" деб эмас, "Бор" деб қувонинг!


https://t.me/iymon_sariuz
170 views11:59
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:58:21 ​​#Ибрат

"Уни биринчи бор кўрганимизда у масжиднинг қоровули бўлса керак деб ўйлагандим. У Дамашқдаги масжидларда кечгача намозхонларга текинга Аллоҳ йўлида сув тарқатиб юрарди. Уни соқолларига оқ тушган,ўзи мункиллаб қолган бўлсада бу ишини канда қилмасди.У менинг олдимга хам келиб идишда сув қуйиб менга узатди,аммо мен ундан сувни олишга ўзимга эп кўрмадим. Бу биринчи навбатда менинг кеккайган,билимсиз,жохил қалбим билан боғлиқ эди. Қария менга кулимсираб турар ва Қуръон оятларидан ўқирди. Шундан сўнг мен сал уялгандай бўлиб қарияга сув қуйиши мумкунлигига ишора қилдим,кейин ёнимдаги дўстимга қараб кулиб қўйдим. Мен қарияга миннатдорчилик билдиришим лозимлигини сезиб унга дедим:-" Аллоҳ сиздан манашу улуғ масжиддаги қоровуллигингиз учун рози бўлсин!"

Мўйсафид менга кулимсираб қўйдида, қолган одамларга сув қуйиш учун йўлида давом этди. Ёнимдаги дўстим эса менга жиддий қиёфада- " Бу нуроний киши масжид қоровули эмас, бу киши улуғ олим, уламо шайх Шукри ал-Лухфи бўладилар. Бу мўътабар зот ислом дунёсининг энг йирик олимларидан бири, Қуръоннинг улуғ хофизидир. Бу киши бир нечта тилларни, шунингдек француз тилиниям биладилар. Шайхдан таълим олиш учун дунёнинг турли бурчакларидан талабалар келадилар. Наҳотки сен бу кишини танимасанг? деди.

Бу гапларни эшитгач, мен уялиб кетдим, мени қалтироқ тутди. Мен шайҳнинг олдига бориб ундан узр сўрамоқчи бўлдим, бироқ энди шайҳ намозхонлар орасида ғойиб бўлганди. Мен доимо уламолар иззату-икромда, юқори мартабаларда бўлади деб ўйлаб қаттиқ янглишган эканман. Наҳотки улуғ бир шайҳ шу қадар камтар, шу қадар хокисор бўлса. Хақиқий мусулмон балки шундай бўлиши керакдир, балки шайҳ хазратлари одамийликда, мусулмончиликда бизга дарс бераётгандир. Биз қанчалик кўп илмга, шухратга, амалу бойликка эга бўлмайлик оддий мўмин мусулмонлардан ва умуман хар қандай одамдан устун бўлиб қолмас эканмиз. Чунки бизнинг хақиқий мартабамиз охиратда маълум бўлажак. Меҳрибон Аллоҳ хаммамизга иймону-инсоф, раҳму-шафқат берсин,Аллоҳ қалбларимиздаги кибрни,қаҳрни,зулмни ювуб ташласин,Омин Аллоҳу Акбар!

Шайҳ Шукри ал-Лухфи хазратлари 95 ёшида Ийд-Ал-Фитр байрами куни бандаликни бажо келтирдилар. У кишини Аллоҳ ўз мархаматига олсин,савол-жавобини осон қилсин,Амин!.

Абдул Носир.

https://t.me/iymon_sariuz
160 views11:58
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:57:41 #Ҳадисни_қалбга_муҳрла

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Солиҳ (яхши) амалларга шошинглар. Тез кунларда қоронғу кечанинг парчалари каби фитналар пайдо бўлурки, киши мўмин ҳолатида тонг оттириб, кофир ҳолатида кечлатади. Ва мўмин ҳолатида кечлатиб, кофир ҳолатида тонг оттиради. Ва динини дунёнинг матосига сотиб юборади», дедилар.
Имом Муслим ривоятлари.

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналимизга обуна бўлиш учун босинг!

@imom_adham
139 views11:57
Ochish/sharhlash
2022-08-31 14:56:32 Қуръони Каримда зикр этилган ва амалга ошмайдиган орзулар..
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
(Қиёматдаги афсус надоматлар)

Кошки тупроқ бўлиб кетсам..
(Набаъ сураси, 40-оят)

Кошки (охират) ҳаётимга ҳам бирор нарсани тақдим қилганимда эди..
(Фажр сураси 24-оят)

Кошки менга китобим берилмаса эди..
(Ҳааққа сураси, 25-оят)

Кошки фалончини дўст тутмасам эди..
(Фурқон сураси, 28-оят)

Кошки Аллоҳга итоат қилсак эди, Росулига итоат қилсак эди..
(Аҳзоб сураси, 66-оят)

Кошки пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди..
(Фурқон сураси, 27-оят)

Кошки эди мен ҳам улар билан бўлганимда, улуғ зафар қозонар эдим..
(Нисо сураси, 73-оят)

Аллоҳим , бизни улар қаторидан бўлиб қолишликдан ўзинг асра.
Ҳидоятингни зиёда қил!


https://t.me/iymon_sariuz
157 views11:56
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:45:12 #ҲИКМАТ

БАНДАГА ДУНЁ ВА УНДАГИ ҲАММА НАРСА РИЗҚ ҚИЛИБ БЕРИЛСА

Бандага дунё ва ундаги ҳамма нарса ризқ қилиб берилса ва у «Алҳамдулиллаҳ» деса, ўша пайтда Аллоҳ илҳом қилган ҳамд унга дунёда берилган неъматдан ҳам буюкдир. Зеро, дунё неъмати фони, ҳамднинг савоби эса боқийдир.
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••

https://t.me/iymon_sariuz
136 views12:45
Ochish/sharhlash
2022-08-29 15:44:31 РИЗҚ...

Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг:
- Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди.
У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди.

Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар:
- Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди!
Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди...
•••••┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄•••••


https://t.me/iymon_sariuz
126 views12:44
Ochish/sharhlash
2022-08-27 13:55:30 НИЯТИ ЯХШИ ИНСОН НАСИБАСИЗ ҚОЛМАЙДИ

     Шанба куни эди. Баҳромжон уйга кеч қайтди. Оёғида туролмайди - маст. Хотини Мавлудани кўриши билан ўшқира кетди:
- Бола туғмасанг, кимга керагинг бор сени? Бу уйда қорангни кўрмай! Тўрт томонинг қибла... Йўқол!
Мавлуда оғиз очмади. Изтироб ўтида қоврилиб, ўзини гуноҳкор сезди. "Кунора шу аҳвол. Эри ҳолинг не деб сўрамайди. Шифокорларга қулоқ тутмайди, қўл силтайди, яхшиси, ота уйимга кетаман..." хаёлидан ўтказди у.

    Икки йўлдан бирини танлашга чоғланган келин барвақт туриб, ҳовли супурди, саришталикни ўрнига қўйди. Кейин қайнонасининг ёнига бориб, ҳар қанча уринмасин, ўзини тўхтата олмади. Йиғлаганча ўз уйига кетишга изн сўради:
- Онажон, ёлғиз ўғлингиз... Бор орзу-умидингиз ундан. Биз эр-хотин маслаҳатлашдик. Мен... мен сизларга тўсиқ бўлмай... мендан рози бўлинг...
- Умрингдан барака топ, қизим. Дардингни ҳеч кимга айтолмай қийналиб юрганингни биламан, - Моҳидил опа келинига таскин бермоққа чоғланди. - Бу ниятинг яхшимас. Ўзингни қўлга ол. Мени ҳам ўйлагин. Оиланинг ўзига яраша сир-синоатлари бор. Баҳромни менга қўйиб бер. У билан ўзим гаплашаман. Мавриди келди, янгилик айтай. Тунов куни туш кўрдим. Фарзандли бўлибсан. Худо хоҳласа, тушим ўнгидан келишига ишонаман. Вақти-соати етиб, этагинг бола билан тўлади. Серфарзанд, сердавлат бўлиб юрасизлар. Ана ўшанда қайнонам тўғри айтган экан, деб юрасан.

    Мавлуда кўнгли ҳам ўзидай меҳрибон қайнонасини қолдириб кета олмади. Турмуш ўртоғини қайнонаси йўлга солди. Эр-хотин ўртасига аҳиллик тушганини кўрган қайнонанинг кўнгли ором топди. Умид билан яшаётган бу оилани Яратганнинг ўзи бенасиб қўймади. Уларнинг сабру тоқатлари, кечаю кундуз қилган дуолари эвазига берилган фарзанд хонадонга чинакам бахт олиб келди. Ўғил набиранинг қувончи Моҳидил опанинг кўнглини тоғдек кўтарди.

    Дарҳақиқат, чин дилдан, имон ва эътиқод билан қилинган ният ижобатсиз қолмас экан

#Мулоҳаза

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

ЯҚИНЛАРГА ХАМ УЛАШИНГ

https://t.me/iymon_sariuz
214 views10:55
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:16:47
Aссалому алайкум.  Шанба тонги муборак бўлсин

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

Янги кунингиз мазмунли ва мароқли ўтсин!


Telegram sahifammiz
https://t.me/iymon_sariuz
194 views03:16
Ochish/sharhlash