Get Mystery Box with random crypto!

​​#Ибрат 'Уни биринчи бор кўрганимизда у масжиднинг қоровули | 📖 IYMON_SARI.UZ📖

​​#Ибрат

"Уни биринчи бор кўрганимизда у масжиднинг қоровули бўлса керак деб ўйлагандим. У Дамашқдаги масжидларда кечгача намозхонларга текинга Аллоҳ йўлида сув тарқатиб юрарди. Уни соқолларига оқ тушган,ўзи мункиллаб қолган бўлсада бу ишини канда қилмасди.У менинг олдимга хам келиб идишда сув қуйиб менга узатди,аммо мен ундан сувни олишга ўзимга эп кўрмадим. Бу биринчи навбатда менинг кеккайган,билимсиз,жохил қалбим билан боғлиқ эди. Қария менга кулимсираб турар ва Қуръон оятларидан ўқирди. Шундан сўнг мен сал уялгандай бўлиб қарияга сув қуйиши мумкунлигига ишора қилдим,кейин ёнимдаги дўстимга қараб кулиб қўйдим. Мен қарияга миннатдорчилик билдиришим лозимлигини сезиб унга дедим:-" Аллоҳ сиздан манашу улуғ масжиддаги қоровуллигингиз учун рози бўлсин!"

Мўйсафид менга кулимсираб қўйдида, қолган одамларга сув қуйиш учун йўлида давом этди. Ёнимдаги дўстим эса менга жиддий қиёфада- " Бу нуроний киши масжид қоровули эмас, бу киши улуғ олим, уламо шайх Шукри ал-Лухфи бўладилар. Бу мўътабар зот ислом дунёсининг энг йирик олимларидан бири, Қуръоннинг улуғ хофизидир. Бу киши бир нечта тилларни, шунингдек француз тилиниям биладилар. Шайхдан таълим олиш учун дунёнинг турли бурчакларидан талабалар келадилар. Наҳотки сен бу кишини танимасанг? деди.

Бу гапларни эшитгач, мен уялиб кетдим, мени қалтироқ тутди. Мен шайҳнинг олдига бориб ундан узр сўрамоқчи бўлдим, бироқ энди шайҳ намозхонлар орасида ғойиб бўлганди. Мен доимо уламолар иззату-икромда, юқори мартабаларда бўлади деб ўйлаб қаттиқ янглишган эканман. Наҳотки улуғ бир шайҳ шу қадар камтар, шу қадар хокисор бўлса. Хақиқий мусулмон балки шундай бўлиши керакдир, балки шайҳ хазратлари одамийликда, мусулмончиликда бизга дарс бераётгандир. Биз қанчалик кўп илмга, шухратга, амалу бойликка эга бўлмайлик оддий мўмин мусулмонлардан ва умуман хар қандай одамдан устун бўлиб қолмас эканмиз. Чунки бизнинг хақиқий мартабамиз охиратда маълум бўлажак. Меҳрибон Аллоҳ хаммамизга иймону-инсоф, раҳму-шафқат берсин,Аллоҳ қалбларимиздаги кибрни,қаҳрни,зулмни ювуб ташласин,Омин Аллоҳу Акбар!

Шайҳ Шукри ал-Лухфи хазратлари 95 ёшида Ийд-Ал-Фитр байрами куни бандаликни бажо келтирдилар. У кишини Аллоҳ ўз мархаматига олсин,савол-жавобини осон қилсин,Амин!.

Абдул Носир.

https://t.me/iymon_sariuz