2020-10-07 17:06:58
Нега кайфиятингиз йўқ..?
#мулоҳаза
Ҳазрати Иброҳим Халилуллоҳ сингари оловга отдиларми сизни..?
Ҳазрати Юсуф алайҳиссалом сингари чуқурларга ташладиларми..?
Айюб пайғамбар каби баданингизни яралар қопладими..?
Ҳазрати Ёқуб алайҳиссалом каби севикли фарзанд доғида кўр бўлдингизми..?
Юнус алайҳиссалом сингари денгизга ташлаб юборилдингизми..?
Нимадан норозисиз..?!
Ҳазрати Муҳаммад соллалоҳу алайҳи ва саллам каби тошбўрон қилиндингизми..?
Пойабзалингиз бошингиздан оққан қонларга тўлдими..?
Намоз ўқиётганингизда бошингиздан ифлос қорин ағдардиларми..?
Тишингизни синдирдиларми..?
Юзингизга тупурдиларми..?
Ҳижратга кетиш мажбуриятида қолдингизми..?
Ҳазрати Ҳамза розияллоҳу анҳу каби қулоқ-бурнингиз кесилдими..?
Юрагингиз суғуриб олиндими..?
Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳу сингари қўлларингизни кесдиларми..?
Билол розияллоҳу анҳу каби қизиган қумларга кўмиб, устингизга чўғдай тошларни бостирдиларми..?
Жаъфар ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сингари баданингиз қилич ва ханжарлар зарбидан илма-тешик бўлдими..?
Ҳазрати Али, ҳазрати Умар, ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу сингари ханжарландингизми..?
Унда нега авзойингиз бузуқ..?
Нега асабийсиз..?
Агар ризқ важидан бўлса, ўзингизни босинг..!
Бандаларининг ризқи Яратганнинг зиммасидадир..!
Агар дунё важидан бўлса, даҳри дуннинг бор мулки Шайтонга оидлигини эсланг..!
Қайғурсангиз, Аллоҳга лойиқ қул, Муҳаммад алайҳиссаломга муносиб уммат бўлолмаётганингизга қайғуринг...
Қайғурсангиз, инсонийликнинг ўлдирилишига индамай қараб турганингиз важидан қайғуринг...
Қайғурсангиз, кичик амалларингиздан қувониб, катта айбларингиздан ғофил қолаётганингизга қайғуринг...
Қайғурсангиз, ўзингиз амал қилмаётган насиҳатларингиз, ўз ҳаётингизга тадбиқ этилмаётган лофларингиз важидан қайғуринг...
Оёқда мустаҳкам турган гуноҳларингиз, ҳилвираган тавбаларингиз учун қайғуринг... Бошқа қайғуларга йўл бўлсин...
Норозиликнинг давоси-тавба...
Ҳазрати Одам алайҳиссалом бир гуноҳ учун икки юз йил тавба қилган эдилар.
Яратган бандасига тоқатидан ташқари қийинчиликларни юкламас. Шу қийинчиликлар, азоблар бўлмасайди, биз учун охиратда хушнудликлар бўлмасди...
Интернет саҳифаларидан...
ЭНГ КӮП ТАРҚАТИНГ
@IYMON_BU_JANNAT
411 views14:06