Get Mystery Box with random crypto!

Бу киши Африканинг Гана давлатидан. Унинг фақир қишлоқларидан | 🕋IYMON BU JANNAT🕌

Бу киши Африканинг Гана давлатидан. Унинг фақир қишлоқларидан бирида яшайди. Бир кун Туркия хабар каналига тегишли дрон унинг ёнига келиб тушди. Турк журналистлари олдига келганида, кутилмаганда мазкур дронни уларга узатиб, кулганича: "Сизларда бундан каттароғи йўқми, мени ҳажга обориб қўйса", дея ҳазиллашди ва табассум уни эгаларига топширди. Журналистлар ҳам йўлларига кетишди.
Бир журналист қуйидаги расмга воқеа тафсилотини ёзиб пост қўйди. Хабар эса ўз ўрнида турк ҳукуматига етиб борди. Ҳукумат бўлса, бу кишининг жорий йилдаги ҳаж сафари ҳаражатларини зиммасига олди. Бундан бир неча кун олдин ҳожи, Аллоҳга ҳамд бўлсинки, Жидда шаҳрига эсон-омон етиб олди.
Айтмоқчи бўлганим, агар Аллоҳ сизга бир яхшиликни хоҳласа, бутун дунёни сизга қўшин ўлароқ бўйсундириб қўяди. Шунда Аллоҳ пешонангизга ёзгани ва қилган орзуларингиз рўёбга чиқади.

Улашинг | Qalbda_Islom

@IYMON_BU_JANNAT