Get Mystery Box with random crypto!

Рамазонга олдиндан ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриш керак. Ш | Ислом молияси | Islom moliyasi

Рамазонга олдиндан ўзига хос тарзда тайёргарлик кўриш керак. Шундай амаллардан бири нафл рўзасидир. Ҳафтасига 2 марта (душанба ва пайшанба кунлари) нафл рўза тутишингиз, агар қийинлик қилса, ҳафтада бир марта тутишингиз мумкин (устига устак қиш кунларининг қисқалиги айни муддаодир, бундан фойдаланиб қолиш керак). Рўза гўзал ибодат бўлиш билан бирга, руҳиятингиз ва иродангиз учун бир синовдир. Бундан ташқари, сиз тушлик билан боғлиқ харажатларни тежайсиз (албатта, рўза моҳиятини яхши англаганлар харажатларни камайтириш ниятида тутмайдилар. Бу ерда маблағларни иқтисод қилиш, уларни хайрли амалларга йўналтириш жиҳатидан муҳимдир).

Маслаҳат: ҳафтада камида бир марта рўза тутинг (Рамазони шарифдан олдин 11-12 марта рўза тутган бўласиз) ва холис ният қилинг (Аллоҳдан савоб умид қилинг). Шунингдек, саломатлигингизни яхшилаш, иммун тизимингизни, иродангизни мустаҳкамлаш, истакларингизни назорат қилиш ва маблағларингизни тежашга эришинг. Иқтисод қилинган бу маблағларни эса «Рамазон ақчадони»га йўналтиринг.