Get Mystery Box with random crypto!

Кўпчилик Рамазон ойида кўпроқ хайрли амалларни қилишни хоҳлайд | Ислом молияси | Islom moliyasi

Кўпчилик Рамазон ойида кўпроқ хайрли амалларни қилишни хоҳлайди. Шундай амаллардан бири садақа/ҳомийлик/муҳтожларга молиявий ёрдамдир. Кўпчиликнинг муаммоси шундаки, уларнинг садақа қилиш истаклари ўз молиявий имкониятларига тўғри келмайди. Лекин сиз осонлик билан вазиятни ўзгартириш ва катта мукофот олишингиз мумкин.

Маслаҳат: бугунги кундан бошлаб, ҳар куни маълум миқдорда пул тўплаб боринг. Шундай қилиб, келаси вақт ичида анча-мунча маблағ жамғаришга муваффақ бўласиз. Сиз ҳаттоки тасаввур ҳам қила олмайсиз, сиз учун бу бор-йўғи 500 минг (ёки 1 млн.) сўм бўлган маблағ кимлар учундир ҳаёт-мамот масаласи бўлиши ҳам мумкин.

@IslomMoliyasi каналига уланинг