Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги кунда таом ҳар ерда, ҳатто мутлақо ихтисослашмаган жой | Ислом молияси | Islom moliyasi

Бугунги кунда таом ҳар ерда, ҳатто мутлақо ихтисослашмаган жойларда ҳам сотилмоқда (бекат, дўкон, АЁҚШлар...) ва одамлар негадир тобора ўз қоринларининг қулига айланиб бормоқдалар. Қорнимиз жуда тўқ, лекин биз яна овқат, ширинликлар, қаҳвага интилаверамиз. Натижада, керагидан кўпроқ сотиб оламиз, тўхтамай «ковуш қайтарамиз», еб тугатишга улгурмай қолганини исроф қилиб ташлаб юборамиз. Бизнинг танамиз бунга тайёр эмас. У ҳам овқатдан дам олиши керак, у ҳам гоҳида биз уни маҳрум этадиган танаффусларга муҳтож.

Маслаҳат: кунига қатъий интизом билан 2-3 маҳал тановул қилинг ва оралиқ овқатларни тарк этинг, ошқозонда бўш жой қолдиринг. Ўзингизни интизомга ўргатинг, истакларингизни назорат қилинг. Дўконга тиш пастаси сотиб олиш учунгина кириб, озиқ-овқат тўла сават билан чиқманг. Сиз нафақат ташқи кўриниш ва вазнингиз хусусида қайғуришдан тўхтайсиз, шу билан бирга харажатларни сезиларли даражада камайтиришга ҳам муваффақ бўласиз. Иродангиз туфайли иқтисод қилинган маблағни «Рамазон ақчадони»га йўналтиринг.