Get Mystery Box with random crypto!

Бугунги кунда ҳатто молиявий инқироз ёқасида турган кўпчилик и | Ислом молияси | Islom moliyasi

Бугунги кунда ҳатто молиявий инқироз ёқасида турган кўпчилик инсонлар ҳам қиммат эстетик студиялар ва салонларга бориш, «чўнтакка мос равишда кийиниш», автомашинани ҳаддан ташқари қиммат жойда ювдириш, умуман олганда, гўёки ҳашаматли ва бахтли ҳаётни намойиш этиш илинжида ҳаракатланмоқдалар.

Маслаҳат: олифтагарчилик жуда қиммат ва фойдасиз нарсадир. Барибир, сизнинг аслида ким эканлигингизни бошқалар жуда яхши билишади. Бас, нима сабабдан кимдир учун бойликни кўз-кўз қилиш мақсадида ўзингизни молиявий инқироз сари бошлайсиз?! Яхшиси ушбу маблағларни ҳақиқатда муҳтож инсонларга беринг ва саодатманд инсонлар қаторига киринг.

@IslomMoliyasi каналига уланинг