Get Mystery Box with random crypto!

​​Давлатимиз раҳбарининг яқинда Саудия Арабистонига қилган таш | Ислом молияси | Islom moliyasi

​​Давлатимиз раҳбарининг яқинда Саудия Арабистонига қилган ташрифи давомида Жидда шаҳрида Ўзбекистон Президенти ва Ислом Тараққиёт Банки президенти иштирокида ҳамкорликни кучайтириш бўйича анжуман ўтказилди.

Учрашувда Президент Мирзиёев, Ўзбекистон ҳукумати 2026-йилгача бўлган “Халқ қадр-қиммати” стратегиясини амалга ошириш доирасида бизнес ва сармоявий муҳитни яхшилаш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасини такомиллаштириш, инновациялар ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган кенг қамровли ислоҳотларни амалга оширганлигини таъкидлади.

IsDB президенти Др.Ал Жассер, Президент Мирзиёевга Ўзбекистон ҳукумати ва Ислом тараққиёт банки гуруҳи ўртасидаги самарали алоқалар ва доимий қўллаб-қувватлов учун чуқур миннатдорлик билдирди. Сўнгра IsDB президенти Ўзбекистоннинг устувор ривожланиш йўналишлари ва эҳтиёжларига тўлиқ мос келадиган кўплаб соҳаларни қамраб олувчи жорий лойиҳаларни санаб ўтди.
(Ислом тараққиёт банки, асосан, инфратузилма, яъни қишлоқларни ривожлантириш, қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, сув таъминоти ва канализация иншоотларини таъмирлаш, соғлиқни сақлаш, таълим, транспорт ва энергетика соҳаларини қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга молиявий маблағлар ажратиб келмоқда).

Др. Ал Жассер Ислом тараққиёт банки ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилишини таъкидлади.

Томонлар шунингдек Ўзбекистоннинг Миллий тараққиёт стратегияси (2026-йил) бўйича фикр алмашдилар ва IsDBнинг аъзо-мамлакатлар билан ҳамкорлик стратегияси ва миллий дастур ўзаро мувофиқлаштирилиши зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар. IsDB президентининг сўзларига кўра, ушбу вазифа устувор тартибда кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, учрашувда, IsDB президенти Др. Муҳаммад ал-Жассер ва Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев томонидан “Муддаолар баённомаси” (Letter of Intent) имзоланди.

Ушбу ҳужжатнинг имзоланиши, 2022-йилда икки томон ўртасидаги ҳамкорликни кучаштириш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш учун асос яратишга интилишдан далолат беради.

Маълумот ўрнида: “IsDB Group” ташкил этилганидан бошлаб Ўзбекистонга 2,6 миллиард АҚШ долларидан ортиқ миқдорда маблағ ажратилган. Бу ўз ичига IsDB томонидан лойиҳаларни молиялаштириш учун 1,8 млрд. АҚШ доллари, ICD томонидан тасдиқланган 425 млн. АҚШ доллари, ITFC томонидан савдо амалиётлари учун ажратилган 298 млн. АҚШ доллари ва IsDB гуруҳининг бошқа жамғармалари томонидан 13 миллион АҚШ долларига тенг миқдордаги маблағларни олади.

Манба: IsDB.org

@IslomMoliyasi канали