Get Mystery Box with random crypto!

𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐋𝐀𝐑𝐈

Telegram kanalining logotibi islom_yulduzi_yulduzlari — 𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐋𝐀𝐑𝐈 𝐈
Telegram kanalining logotibi islom_yulduzi_yulduzlari — 𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐋𝐀𝐑𝐈
Kanal manzili: @islom_yulduzi_yulduzlari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 21.37K
Kanalning ta’rifi

Иломий канал
Реклама жойлаш учун 👉 @SR_Reklama

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-04-10 19:00:02 Рамазон фазилати

┅══════════┅
Шукуруллоҳ домла
┅══════════┅

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
2.5K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-04-10 19:00:02 РЎЗАДОРГА ИФТОР ҚИЛИБ БЕРИШ ФАЗИЛАТИ

#Ҳадислар

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас», дедилар».

Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар.

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
2.5K views16:00
Ochish/sharhlash
2023-04-10 16:00:02
Оламга нур сочган ой (Исломий сериал)
19-Қисм

Кинони барча қисми шу каналда

https://t.me/joinchat/o3qOvjsJRfhlNzBi
3.1K views13:00
Ochish/sharhlash
2023-04-10 12:00:02 Рўза тутмайдиган одамлар ҳақида
(Бу маъруза рўза тутолмайдиган эмас, балки тутмайдиган одамларга тегишли)

┅══════════┅
Шукуруллоҳ домла
┅══════════┅

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
3.8K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-04-10 12:00:02 #Мўминнинг_қалқони китобидан
#Рамазон
РЎЗАДА МАКРУҲ БЎЛГАН
АМАЛЛАРГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
58. Савол: рўзани очмайдиган, лекин макруҳ бўлган амаллар қайсилар?
Жавоб:
1. Тупукни оғизда тўплаб, сўнг ютиб юбориш;
2. Гапираётган, зикр қилаётган, ўқиётган чоғда лаблари ҳўл бўлса, ўша ҳўлликни ютиш;
3. Оғзидан оқаётган сўлакни қайтадан ютиб юбориш;
4. Оғизни чайгандан сўнг қолган намликни тупук билан бирга ютиб юбориш;
5. Шамоллаш туфайли оққан ва оғиз ё бурундан ташқарига чиққан балғамни нафас олиб, ичкарига тортиш (лекин ичкарига ютгандан ташқарига чиқариб юборган афзал);
6. Бирор нарсани татиб кўриш (ютиб юборса рўза очилади);
7. Бирон нарсани узрсиз чайнаш (ютиб юборса рўзаси очилади);
8. Оғиз-бурунни чайиш ва истинжо қилишда муболаға қилиш, яъни ошириб юбориш;
9. Сувнинг ичида турган ҳолда ел чиқариш;
10. Маний тўкилиб кетиш хавфи бўлмаса, қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғатадиган ишлар рўзани очмайди;
11. Эр-хотиннинг кийимсиз ҳолда баданларини бир-бирига теккизиши, лабини тишлаши, сўриши, ўпиши;
12. Заифлашишга олиб борадиган даражада қон олдириш;
13. Ғийбат ва шу каби амалларни қилиш рўзани очмайди;
14. Аёлга қараш ёки у ҳақда хаёл суриш оқибатида маний тўкилиши.
59. Савол: рўзадор ўзининг аёлини қучоқлаб, ўпганда жинсий аъзосидан бирор нарса чиқса, рўза бузиладими?
Жавоб:
бу каби ҳолатларда жинсий аъзодан чиққан сув мазий дейилади ва бу билан рўза очилмайди. Агар шаҳват билан маний отилиб чиқса, рўза очилади. Рўза очилиб кетишидан қўрқиб туриб ўпиш, ушлаш, қучоқлаш, кийимсиз ҳолда бир-бирларига баданларини теккизиш макруҳдир. Рўза очилишининг хавфи бўлмаса, макруҳ эмас.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
3.4K views09:00
Ochish/sharhlash
2023-04-10 08:00:02 #Мўминнинг_қалқони китобидан
#Рамазон
ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
60. Савол: хатмга ўтаётган қори икки жойда хатмга ўтиб бериши жоизми?
Жавоб:
йигирма ракъат таровеҳ намози суннати муаккададир. Бир жойда йигирма ракъат таровеҳ намозини ўқигандан кейин бошқа жойда ўқиган намози нафл бўлиб қолади. Ортида иқтидо қилувчиларнинг намози суннати муаккада, қорининг ўқиган намози эса нафл бўлади. Усул китобларимизда таъкидланишича, фарз намозини ўқиётган кишининг нафл ўқиётганга, соғлом кишинининг узрлига иқтидо қилиши жоиз эмаслигига «кучлининг кучсизга иқтидо қилиши жоиз эмаслиги» сабаб қилиб кўрсатилган.
61. Савол: балоғатга етмаган бола таровеҳда хатмга ўтса, ортида иқтидо қилувчи балоғатга етган кишиларнинг зиммасидан суннати муаккада адо бўладими?
Жавоб:
балоғатга етмаган болага таровеҳ нафл ҳисобланади. Иқтидо қилувчи балоғатга етган кишиларга таровеҳ суннати муаккада ҳисобланади. «Кучлининг кучсизга иқтидо қилиши жоиз эмас», деган қоидага биноан иқтидо қилувчиларнинг зиммасидан таровеҳ соқит бўлмайди.
62. Савол: таровеҳда хатм қилиш қандай амал ҳисобланади?
Жавоб:
саҳиҳ йўл ва кучли қавлга биноан таровеҳда Қуръони Каримни бир маротаба хатм қилиш суннат ҳисобланади.
63. Савол: хатмга ўтаётган имом иккинчи ракъатга ўтиргандан кейин қаъдага ўтиргач учинчи ракъатга туриб кетса ва намозни тўрт ракъат қилиб адо қилса, кейинги икки ракъатнинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб:
имом икки ракъат ўқиб, қаъдага ўтиргандан кейин ёки қаъдага ўтирмай учинчи ракъатга туриб кетса, нафл намозларда ҳар икки ракъатдан сўнг қаъдага ўтириш зарур бўлгани учун, учинчи ракъатга сажда қилмаган бўлса, қайта ўтириб, саждаи саҳв билан намозини тугатади. Агар иккинчи ракъатдан кейин қаъдага ўтириб, кейин туриб, намозни тўрт ракъат қилса, аввалги икки ракъат ҳам, кейинги икки ракъат ҳам дуруст бўлади. Қироатни қайтадан адо қилишга ҳожат йўқ.
64. Савол: қори хатм вақтида иккинчи ракъатдан кейин қаъдага ўтирмай, учинчи ракъатга туриб кетса нима бўлади?
Жавоб:
имом икки ракъатдан кейин қаъдага ўтирмай, учинчи ракъатга туриб кетиб, намозни тўрт ракъатли қилиб адо қилса, икки ракъат таровеҳ адо қилган ҳисобланади, дейилган. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ: «Таровеҳ намозида қори янглишиб, аввалги қаъдага ўтирмай, икки ракъат ўрнига тўрт ракъат ўқиса, икки ракъат таровеҳ адо бўлади», деган. Лекин у икки ракъатнинг қайси бирида ўқилган Қуръон эътиборга олинишида шак қилган. «Имдодул фатаво» китобининг ҳошиясида «Бу ҳолатда аввалги икки ракъатнинг охирги қаъдаси тарк қилингани учун намоз фосид бўлади ҳамда унда ўқилган Қуръон қайтадан ўқилади. Лекин такбири таҳрима ботил бўлмайди ва кейинги икки ракъат дуруст бўлиб, унда ўқилган Қуръон эътиборга олинади», дейилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
1.5K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-04-10 08:00:02 Рамазон мукофоти
(Рўзадаорларга хушҳабар)

┅══════════┅
Шукуруллоҳ домла
┅══════════┅

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
1.4K views05:00
Ochish/sharhlash
2023-04-10 04:00:00 Намозхонларга яратилган қулай шароитлар ҳақида

┅══════════┅
Шукуруллоҳ домла
┅══════════┅

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
2.7K views01:00
Ochish/sharhlash
2023-04-10 04:00:00 ЖАННАТДАН ФАҚАТ ЎЛИМ ТЎСАДИ

#Ҳадислар

Абу Умома розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятул Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар».

Насоий ривоят қилган.

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
2.6K views01:00
Ochish/sharhlash
2023-04-09 19:00:01 #Мўминнинг_қалқони китобидан
#Рамазон

65. Савол: хуфтоннинг фарзини адо қилмаган кишининг таровеҳ намозига иқтидо қилиши жоизми?
Жавоб:
таровеҳнинг вақти хуфтон намозининг фарзидан кейин киргани учун хуфтон намозидан олдин адо қилинган таровеҳ намози дуруст бўлмайди. Шунинг учун хуфтоннинг фарзини ўқимаган қорининг таровеҳда хатмга ўтиши дуруст эмас.
66. Савол: хатмда Қуръони Каримни тез ўқиш жоизми?
Жавоб:
Қуръони Каримни тушунмайдиган даражада тез ўқишдан қайтарилган.
67. Савол: таровеҳ намозини масжидда ўқиш афзалми ёки уйдами?
Жавоб:
Абу Ҳанифа, имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳлар ва моликийларнинг баъзилари таровеҳ намозини масжидда ўқиш афзал, дейишган. Умар розияллоҳу анҳу ва ундан кейинги барча саҳобалар таровеҳ намозини масжидда ўқиб келишган.
68. Савол: қандай масжидда таровеҳ ўқиш афзал?
Жавоб:
«Дуррул мухтор»да ҳар бир маҳалла аҳлининг зиммасида маҳалла масжидининг ҳаққи бўлиб, унинг ҳаққи адо қилиниши лозим, дейилган. Шунга биноан, таровеҳни бошқа масжидга бориб ўқигандан кўра ўз масжидида ўқиш афзал. Лекин маҳалла масжиди имомининг қироати намозга яроқсиз бўлса ва маҳалла масжидида Қуръон хатм қилинмай, бошқа масжидда хатм қилинаётган бўлса, маҳалла масжидидан бошқа масжидга бориш жоиз.
69. Савол: хуфтоннинг фарзини ёлғиз ўқиган киши витрда жамоатга қўшилса бўладими?
Жавоб:
фарз, витр ва таровеҳ алоҳида-алоҳида намозлар бўлиб, витрни жамоат билан ўқиш учун хуфтонни жамоат билан ўқиш шарт эмас.
70. Савол: имом витр ўқиётганда келган киши таровеҳни ният қилиб иқтидо қилса бўладими?
Жавоб:
келган киши имом салом берганидан кейин салом бермай, тўртинчи ракъатни ҳам адо қилади, бироқ зиммасидан витр намози соқит бўлмайди. Ўқиган тўрт ракъат намози нафл бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC
3.7K views16:00
Ochish/sharhlash