Get Mystery Box with random crypto!

#Мўминнинг_қалқони китобидан #Рамазон ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА ОИД САВ | 𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐋𝐀𝐑𝐈

#Мўминнинг_қалқони китобидан
#Рамазон
ТАРОВЕҲ НАМОЗИГА ОИД САВОЛ-ЖАВОБЛАР
60. Савол: хатмга ўтаётган қори икки жойда хатмга ўтиб бериши жоизми?
Жавоб:
йигирма ракъат таровеҳ намози суннати муаккададир. Бир жойда йигирма ракъат таровеҳ намозини ўқигандан кейин бошқа жойда ўқиган намози нафл бўлиб қолади. Ортида иқтидо қилувчиларнинг намози суннати муаккада, қорининг ўқиган намози эса нафл бўлади. Усул китобларимизда таъкидланишича, фарз намозини ўқиётган кишининг нафл ўқиётганга, соғлом кишинининг узрлига иқтидо қилиши жоиз эмаслигига «кучлининг кучсизга иқтидо қилиши жоиз эмаслиги» сабаб қилиб кўрсатилган.
61. Савол: балоғатга етмаган бола таровеҳда хатмга ўтса, ортида иқтидо қилувчи балоғатга етган кишиларнинг зиммасидан суннати муаккада адо бўладими?
Жавоб:
балоғатга етмаган болага таровеҳ нафл ҳисобланади. Иқтидо қилувчи балоғатга етган кишиларга таровеҳ суннати муаккада ҳисобланади. «Кучлининг кучсизга иқтидо қилиши жоиз эмас», деган қоидага биноан иқтидо қилувчиларнинг зиммасидан таровеҳ соқит бўлмайди.
62. Савол: таровеҳда хатм қилиш қандай амал ҳисобланади?
Жавоб:
саҳиҳ йўл ва кучли қавлга биноан таровеҳда Қуръони Каримни бир маротаба хатм қилиш суннат ҳисобланади.
63. Савол: хатмга ўтаётган имом иккинчи ракъатга ўтиргандан кейин қаъдага ўтиргач учинчи ракъатга туриб кетса ва намозни тўрт ракъат қилиб адо қилса, кейинги икки ракъатнинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб:
имом икки ракъат ўқиб, қаъдага ўтиргандан кейин ёки қаъдага ўтирмай учинчи ракъатга туриб кетса, нафл намозларда ҳар икки ракъатдан сўнг қаъдага ўтириш зарур бўлгани учун, учинчи ракъатга сажда қилмаган бўлса, қайта ўтириб, саждаи саҳв билан намозини тугатади. Агар иккинчи ракъатдан кейин қаъдага ўтириб, кейин туриб, намозни тўрт ракъат қилса, аввалги икки ракъат ҳам, кейинги икки ракъат ҳам дуруст бўлади. Қироатни қайтадан адо қилишга ҳожат йўқ.
64. Савол: қори хатм вақтида иккинчи ракъатдан кейин қаъдага ўтирмай, учинчи ракъатга туриб кетса нима бўлади?
Жавоб:
имом икки ракъатдан кейин қаъдага ўтирмай, учинчи ракъатга туриб кетиб, намозни тўрт ракъатли қилиб адо қилса, икки ракъат таровеҳ адо қилган ҳисобланади, дейилган. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ: «Таровеҳ намозида қори янглишиб, аввалги қаъдага ўтирмай, икки ракъат ўрнига тўрт ракъат ўқиса, икки ракъат таровеҳ адо бўлади», деган. Лекин у икки ракъатнинг қайси бирида ўқилган Қуръон эътиборга олинишида шак қилган. «Имдодул фатаво» китобининг ҳошиясида «Бу ҳолатда аввалги икки ракъатнинг охирги қаъдаси тарк қилингани учун намоз фосид бўлади ҳамда унда ўқилган Қуръон қайтадан ўқилади. Лекин такбири таҳрима ботил бўлмайди ва кейинги икки ракъат дуруст бўлиб, унда ўқилган Қуръон эътиборга олинади», дейилган.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ
Ўз яқинларингизга ҳам улашинг!!!

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC