Get Mystery Box with random crypto!

#Мўминнинг_қалқони китобидан #Рамазон 65. Савол: хуфтоннинг | 𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌 𝐘𝐔𝐋𝐃𝐔𝐙𝐋𝐀𝐑𝐈

#Мўминнинг_қалқони китобидан
#Рамазон

65. Савол: хуфтоннинг фарзини адо қилмаган кишининг таровеҳ намозига иқтидо қилиши жоизми?
Жавоб:
таровеҳнинг вақти хуфтон намозининг фарзидан кейин киргани учун хуфтон намозидан олдин адо қилинган таровеҳ намози дуруст бўлмайди. Шунинг учун хуфтоннинг фарзини ўқимаган қорининг таровеҳда хатмга ўтиши дуруст эмас.
66. Савол: хатмда Қуръони Каримни тез ўқиш жоизми?
Жавоб:
Қуръони Каримни тушунмайдиган даражада тез ўқишдан қайтарилган.
67. Савол: таровеҳ намозини масжидда ўқиш афзалми ёки уйдами?
Жавоб:
Абу Ҳанифа, имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳлар ва моликийларнинг баъзилари таровеҳ намозини масжидда ўқиш афзал, дейишган. Умар розияллоҳу анҳу ва ундан кейинги барча саҳобалар таровеҳ намозини масжидда ўқиб келишган.
68. Савол: қандай масжидда таровеҳ ўқиш афзал?
Жавоб:
«Дуррул мухтор»да ҳар бир маҳалла аҳлининг зиммасида маҳалла масжидининг ҳаққи бўлиб, унинг ҳаққи адо қилиниши лозим, дейилган. Шунга биноан, таровеҳни бошқа масжидга бориб ўқигандан кўра ўз масжидида ўқиш афзал. Лекин маҳалла масжиди имомининг қироати намозга яроқсиз бўлса ва маҳалла масжидида Қуръон хатм қилинмай, бошқа масжидда хатм қилинаётган бўлса, маҳалла масжидидан бошқа масжидга бориш жоиз.
69. Савол: хуфтоннинг фарзини ёлғиз ўқиган киши витрда жамоатга қўшилса бўладими?
Жавоб:
фарз, витр ва таровеҳ алоҳида-алоҳида намозлар бўлиб, витрни жамоат билан ўқиш учун хуфтонни жамоат билан ўқиш шарт эмас.
70. Савол: имом витр ўқиётганда келган киши таровеҳни ният қилиб иқтидо қилса бўладими?
Жавоб:
келган киши имом салом берганидан кейин салом бермай, тўртинчи ракъатни ҳам адо қилади, бироқ зиммасидан витр намози соқит бўлмайди. Ўқиган тўрт ракъат намози нафл бўлади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ

«ISLOM YULDUZLARI»
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!

https://t.me/joinchat/V8DyLujSrxFBbBAC