Get Mystery Box with random crypto!

Juftliklar uchun ♥️

Telegram kanalining logotibi islom_qizlari — Juftliklar uchun ♥️ J
Telegram kanalining logotibi islom_qizlari — Juftliklar uchun ♥️
Kanal manzili: @islom_qizlari
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 22.84K
Kanalning ta’rifi

👫ЖУФТЛИКЛАР УЧУН каналига хуш келибсиз севиб севилиши яшаганга нима етсин 💘💞
- 💍Бахтли оила сирлари
- 👩🏻‍🍼Бола тарбияси
- 💑Эр ва Хотин муносабати
- 😜Эрни кўнглини ва пулини олиш
- 🙌🏻Қайнона билан келишув
Reklama uchun @helplar_kanali1

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-07-13 05:35:00
Ички аъзолар ўз ишини тўғри бошлаб олиши учун уйғонганда 2-3 стакан илиқ, тирик сув ичиб олинг.
@Islom_qizlari
406 views02:35
Ochish/sharhlash
2022-07-13 03:11:38
Темирнинг занги бўлганидек, қалбнинг ҳам занги бор!
Уни истиғфор ялтиратиб, жило беради..

-СубҳанАллоҳи ва биҳамдиҳи. СубҳанАллоҳил азиймъ

Энди сизда яна 99 таси қолди..
Давом этаверинг...

@ISLOM_QIZLARI
653 views00:11
Ochish/sharhlash
2022-07-13 03:05:43 Labbayk Nashidi

Yusuf Ayyub

@ISLOM_QIZLARI
595 views00:05
Ochish/sharhlash
2022-07-13 03:00:41
​#хайрли_тонг
AАссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Эрта тонгда шамолнинг нафасидан, азоннинг овозидан, қалбимизга берилган ҳузурдан бахра олган ҳолда тонг оттирдик.

Бизни соғ-саломат уйғотган Aллоҳга ҳамдлар бўлсин.

Бутун вужудимиз, қалбимиз билан “Бисмиллаҳ”ни айтиб кунимизни бошлаймиз-ки, кунимиз файзли, барокатли, солиҳ амалларга бой ўтсин.

Кунингиз мароқли ўтсин!

@ISLOM_QIZLARI
677 views00:00
Ochish/sharhlash
2022-07-12 20:22:15 Аллоҳнинг исмлар маноси
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Каналга уланиш учун линкни устига босинг!
@ISLOM_QIZLARI
1.0K views17:22
Ochish/sharhlash
2022-07-12 20:14:45
@Islom_qizlari
1.0K views17:14
Ochish/sharhlash
2022-07-12 19:42:22 Хавотирга тушган аёл гинеколог ҳузурига шошилиб кирди:
— Доктор менда жиддий муаммо бор. Сизнинг ёрдамингиз керак. Болам туғилганига ҳали йил ҳам тўлмади, лекин мен яна ҳомиладорман. Болаларимнинг ёши деярли тенг бўлишини хоҳламайман. — Хўп. Хўш, мендан нима ёрдам керак сизга?!
— Менинг ҳомиладорлигимни тўхтатсангиз, яъни аборт қилсангиз. Бу иш сизнинг қўлингиздан келади…!
Доктор бир оз сукут сақлаб, шундай деди:
— Менда бундан ҳам яхшироқ фикр бор. Бу сизнинг фикрингиздан ҳам яхши. Соғлиғингизга ҳам зарари йўқ. Аёл доктор уни тушинганидан хурсанд бўлиб юзига табассум кирди. Доктор гапида давом этди:
— Мен шундай нарсани таклиф қиламанки, сизга бирданига иккита фарзандга қараш керак бўлмайди. Келинг, дунёга келган фарзандингизни ўлдирамиз. Шунда сиз қорнингиздаги фарзанд дунёга келгунича бироз бўлса ҳам дам олволасиз. Нима фарқи бор? Барибир иккита фарзандингиздан биттасини ўлдиришимиз керак-ку… Дунёга келганини ўлдирсак соғлиғингизга ҳам хавф туғдирмайди. Аёл даҳшатга тушиб шундай деди:
— Йўқ, доктор! Бу ахир даҳшат-ку! Тирик фарзандни ўлдириш жиноят-ку!
— Тўғри, гапингизга қўшиламан. Лекин сиз шу жиноятга қўл уришга тайёр эдингиз-ку! Нима фарқи бор?! Қориндаги фарзандни ўлдирасизми ёки дунёга келганиними?! Барибир иккиси ҳам жиноятку…! Аёл қилган хатосини тушуниб йиғлаб юборди. Доктор эса уни нотўғри йўлдан қайтарганидан хурсанд эди. Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Анъом» сурасида эса шундай марҳамат этади: «Болаларингизни фақирликдан ўлдирманг. Сизларни ҳам, уларни ҳам биз ризқлантирурмиз» (151~оят) «Исро» сурасда эса: «Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг. Уларни ҳам, сизларни ҳам Биз ризқлантирурмиз» (31оят), дея марҳамат этган… Олдинги оятдаги «Болаларингизни фақирликдан ўлдирманг», деган жумлада фарзандни боқа олмай ўлдириб қўйишдан қайтариқ бўлса, кейинги оятдаги «Болаларингизни фақирликдан қўрқиб ўлдирманг», деган иборада фақирлик етишидан қўрқиб, уни ҳали туғилмасиданоқ, ота-онага ризқ маъносида оғири тушмасданоқ ўлдириб юборишдан қайтариқ бор. Мусулмонларда қадимдан бу каби удумлар «жоҳилият одати» деб тилга олинар, уларни тарихда бўлиб, кейин йўқ бўлиб кетган ёмон одатлар сифатида эслаб ўтилар эди. Аммо бугунга келиб, мусулмонларнинг Исломдан узоқлашиши, унинг таълимотларидан бехабарлиги сабабли ўшандай жоҳилият одатлари, бошқаларни қўйинг, айнан «мусулмон», деган кишилар ўртасида кенг қулоч ёзмоқда. Қуръони Каримда:
— «Қачонки улардан бирига қизнинг хушхабари берилса, ғам-аламга тўлиб, юзи қорайиб кетур» («Наҳл сураси). Шу ўринда бир ҳақиқатни айтмасликнинг иложи йўқ. Мулоҳаза қиладиган бўлсак, фарзандлари қиз бола бўлишидан ор қилаётган эрларни ҳам аёл, яъни она дунёга келтиради-ку?! Наҳот, ўзларини ҳам аёл киши шу ёруғ заминга келтиришганини унутсалар?! Ношукрлик қилманг, ҳар бир неъматни берувчи Аллоҳ ўта карамли Зотдир. Аллоҳ таолодан барчага тавфиқ беришини сўраб қоламиз.

@Islom_qizlari
1.2K views16:42
Ochish/sharhlash
2022-07-12 19:24:58 Каналимизга обуна бўлинг
@ISLOM_QIZLARI
1.1K views16:24
Ochish/sharhlash
2022-07-12 18:29:39
Тиллодан қасрни қилмайман хавас
Кулбамда тотувлик, мехр бўлса бас
Дастурхонда сочилган минг турли неъмат
Халолдан топганим бир нонча эмас.

Бойвачча бўлмасин майли севган Ёр
Қон йиғлаб яшасам, бойлиги бекор.
Суяниб яшашга мағрур тоғ бўлсин
Қалбимда яшнасин тўрт фасл бахор.

@ISLOM_QIZLARI
1.2K views15:29
Ochish/sharhlash
2022-07-12 15:48:28 #Hidoyat_va_taqvo

Энг яхши аёл.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ё Расулаллоҳ, аёлларнинг қандоғи энг яхшиси­дир», – дейилди.

«Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани. Қачон амр қилса, итоат қиладигани ва эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани», – дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Ушбу ҳадиси шарифда эр учун энг яхши хотиннинг баъзи сифатлари ҳақида сўз кетмоқда:

1. «Қачон назар солса, сурур бағишлайдигани».

Демак, эр назар солса, кўнглини хурсанд қиладиган аёл энг яхши аёлларда бўладиган сифатларга эга бўлар экан.

Бу таъриф аёлнинг ташқи қиёфаси, кийиниши, ўзини тутиши ва ахлоқ-одоби каби нарсаларни ўз ичига олади. Энг яхши аёл бўлиш умидидаги қизларимиз, аёлларимиз ушбу нарсага алоҳида эътибор беришлари керак. Куёв ва эрларининг кўзига доимо хурсанд қиладиган равишда кўринишга ҳаракат қилишлари лозим.

2. «Қачон амр қилса, итоат қиладигани».

Эрга итоаткор бўлиш аёлларнинг энг гўзал, энг яхши сифатларидан биридир.

Албатта, бу ерда шаръий рухсат берилган ишлар доирасидаги итоаткорлик ҳақида сўз кетмоқда. Гуноҳ ишларда итоат қилиш мумкин эмас. Чунки Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилинмайди.

Эр оила бошлиғи бўлганидан кейин, оила аъзолари, жумладан, аёл киши унга итоат қилиши керак. Эрига итоаткор аёл энг яхши сифатлардан бирига эга бўлган аёлдир.

Эрига итоат қилмайдиган аёлни яхши аёллар қаторига мутлақо қўшиб бўлмайди.

3. «Эрига ўз жонида ва молида у ёқтирмайдиган нарса ила хилоф қилмайдигани».

Бошқача қилиб айтганда, энг яхши аёл сифатига соҳиба бўлишни истаган аёл эрига ёқмайдиган ишларни қилмаслиги керак. Чунки шу хилоф туфайли оилада уриш-жанжал чиқиши, эр-хотиннинг ҳаловати йўқолиши, ҳатто оила бузилиб кетиши ҳам мумкин.

Яна, аёл киши ўз молини эри ёмон кўрадиган нарсаларга сарфламаслиги керак. Ана шунда энг яхши аёлларнинг яна бир сифатига эга бўлади.

Ушбу ҳадисда зикр қилинган уч сифатни ўзида мужассам қилган аёл энг яхши аёллардан бўлишига шубҳа йўқ.

Мўмина-муслима аёл-қизларимиз ушбу ҳадиси набавийда зикр этилган олиймақом сифатларни ўзларида мужассам қилишга ҳаракат этишлари лозим. Шу билан бирга, жажжи қизчаларимизни ёшликларидан ана шундай гўзал сифат соҳибалари этиб тарбия қилмоғимиз зарур.

@ISLOM_QIZLARI
1.4K views12:48
Ochish/sharhlash