Get Mystery Box with random crypto!

Тиллодан қасрни қилмайман хавас Кулбамда тотувлик | Juftliklar uchun ♥️

Тиллодан қасрни қилмайман хавас
Кулбамда тотувлик, мехр бўлса бас
Дастурхонда сочилган минг турли неъмат
Халолдан топганим бир нонча эмас.

Бойвачча бўлмасин майли севган Ёр
Қон йиғлаб яшасам, бойлиги бекор.
Суяниб яшашга мағрур тоғ бўлсин
Қалбимда яшнасин тўрт фасл бахор.

@ISLOM_QIZLARI