Get Mystery Box with random crypto!

Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ

Telegram kanalining logotibi islom_jome_masjidi — Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ I
Telegram kanalining logotibi islom_jome_masjidi — Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ
Kanal manzili: @islom_jome_masjidi
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 3.06K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қувасой шаҳар «Ислом» жомеъ масжидининг расмий канали!
Таклиф ва мулоҳазалар учун:
@Info_savol_javoblar_bot 📧
http://savollar.muslim.uz

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-08-30 07:35:53
«Модомики шайтон йўлдан оздиришдан тўхтамас экан, биз АЛЛОҲнинг ҳузурида тавба қилишдан нега тўхтар эканмиз? »

Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий.

@Islom_jome_masjidi
1.1K viewsedited  04:35
Ochish/sharhlash
2022-08-30 02:01:18
#Кунлик_тақвим

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, бугун ҳафтанинг сешанба куни 30-август 2022 йил,
3-сафар, 1444 йил. Аллоҳ таоло ушбу кунни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Саҳифамиз:
@islom_jome_masjidi
672 views23:01
Ochish/sharhlash
2022-08-29 12:33:22
#Видеолавҳа

Маърифат зиёси: Сўфи Оллоҳёр ҳикматига шарҳ / Илму-маърифат ва соф ақийда

┠ 06:21
┠ 23.5 MB
┠ 1080 Full (HD)
┠ 29.08.2022

2021

Қувасой шаҳар бош имом хатиби Алишер ҳожи Наимов

@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг !
816 views09:33
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:26:50
#Биласизми?

Нима учун янги туғилган чақалоқнинг қулоғига азон айтилади?

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам чақалоқ туғилганида унинг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат айтишга буюрганлар. Аслида, азон айтилиб, кетидан иқомат айтилганидан кейин намоз ўқилиши керак эмасмиди? Қани бу ерда намоз?

Бир ўйлаб кўрингчи...

Яна бир мулоҳаза қилиб кўринг...

Инсон вафот этиб жанозаси ўқилганда азон ҳам, иқомат ҳам айтилмайди, шундай эмасми?
Демак, ушбу жаноза намозининг азони ва иқомати бола туғилган вақтида айтилган. Энди вафот этганида намози ўқиляпти.
Бундан келиб чиқадики, бу дунё ҳайти азон ва иқомат билан намоз орасидаги вақтчалик экан.


@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг!
942 viewsedited  07:26
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:17:21
#Инфографика

Шавкат Мирзиёевнинг 15 та муҳим ислоҳоти

Ўзбекистонда 2017—2021 йиллар давомида Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар янги даврни бошлаб берди. Жадал ўзгаришлар барча соҳаларни, жумладан давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳа, хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик, ташқи сиёсатни қамраб олди.

Жорий йилги глобал сўров натижаларига кўра, Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга молик 15 та муҳим ислоҳоти шакллантирилди.

@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг !
730 views07:17
Ochish/sharhlash
2022-08-29 10:17:10 #Ваъз

Жанозаларда қатнашар эканман, беҳос ўйга толаман. Одамлар қабрни тезроқ тупроқ билан тўлдиришсаю, имкон қадар тезроқ ўз юмушларига тарқалишса.
Қабр тепасида кимдир йиғлаяпти, кимдир маҳзун турибди ва яна кимдир шериги билан дунё ишлари ҳақида гаплашяпди.
Шу лаҳзада яна ҳаёлга чўмаман. Қабрдаги маййитнинг қай бири: раббим Аллоҳ, диним Ислом, Пайғамбарим Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам, деб жавоб берди. Қайси шўринг қурғур: Оҳ, оҳ, билмайман, деди экан.
Қабр устидагилар эса: тупроқни у томондан торт, бу томондан торт, деб бир-бирларига буюришяпти, гўё маййитни қабрдан чиқиб кетишидан қўрққанларидек.
Қабрдаги қайсидир маййит: Раббим, қиёматни қоим қил, дея қиёматни шоширяпди. Қайси биридир: Раббим, мени ҳаётга қайтаринглар. Шоят яхши амаллар қилсам, дея нола қиляпди.
Қабр устидагиларнинг қай биридир бурнига кирган чангдан: уф, уфлаяпти. Яна кимдир бошидан офтоб ўтганидан безовталаниб, дуонинг чўзилиб кетганидан малолланяпти.
Қабрдаги маййит бу кенг дунёдан ўзи учун фақат 2x1 метр ўлчамдаги ер, бир парча мато, дунёда қилган амалию, уни эсалайдиганларининг дуосига эга бўлди, холос.
Қабрнинг тепасида орадан чорак соат вақт ўтмай, оҳ-воҳлар тугади, овозлар тинди, атрофни сукунат қоплади.
Қабрдаги маййит қайтиб кетаётган яқинларининг оёқ товушларини эшитиб қолар экан, қай биридир Аллоҳнинг лутфу марҳаматига бурканиб ётади ва қайсинисидир торликда, ҳарру ҳароратда азоб чекади.
Тарқалаётган одамлар эса, иссиқдан қутилиш учун совутгичли автоуловларда муздак қилиб совутилган уйларига ёки корхоналарига шошадилар.

#Хулоса

Инсоннинг ҳоли то ўлиб кўрмагунча шундай давом этади.

Бежизга азизларимиз:

مُوتُوا قبلَ أن تموتُوا

“Ўлмай туриб ўлиб кўринг”, демаган эканлар.


@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг!
965 viewsedited  07:17
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:44:39
#Викторина / Савол: Масжидда иқоматни юриб айтса бўладими?
Anonymous Quiz
28%
А) Иқоматни юриб айтса бўлади.
41%
Б) Бўлмайди. Бу ҳол суннатга хилофдир.
31%
С) Иқоматни юриб айтиш макруҳдир.
212 voters756 views06:44
Ochish/sharhlash
2022-08-29 09:39:33
#Викторина / Савол: Агар бир намозда эркак киши билан аёл киши сафда баробар туриб қолса уларнинг намози бузиладими ?
Anonymous Quiz
42%
A) Ҳа, иккаласининг ҳам намози бузилади.
24%
Б) Эркак кишининг намози бузилади, аёл кишининг намози бузилмайди.
34%
С) Аёл кишининг намози бузилади, эркак кишининг намози бузилмайди.
219 voters759 views06:39
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:42:35 #Аудиолавҳа

Сўфи Оллоҳёр ғазали

┠ 01:10
┠ 103.4 KB
┠ Mp3
┠ 29.08.2022


@Islom_jome_masjidi

Каналимизга аъзо бўлинг !
780 views03:42
Ochish/sharhlash
2022-08-29 06:32:24
#Видеолавҳа

Жоҳил воизларнинг ғурурга кетишлари

Ислом маданияти тарихида ҳам нутқ маданияти ўзига хос мавқега эгадир. Шарқда, жумладан, Мовароуннаҳрда нотиқлик, воизлик, яъни ваъзхонлик «Қуръон»ни тарғиб қилиш билан муштарак ҳолда сўзнинг аҳамияти, маъноси ва ундан ўринли фойдаланиш борасида кўп яхши фикрлар айтилган. Албатта одамларга ваз қилувчи инсон етарли даражада билимга эга бўлиши, уларга тўғри маълумотларни етказиши ва ғурурга кетмаслиги лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг!
785 views03:32
Ochish/sharhlash