Get Mystery Box with random crypto!

#Ваъз Жанозаларда қатнашар эканман, беҳос ўйга толаман. Одамл | Isʟᴏᴍ ᴊᴏᴍᴇ ᴍᴀsᴊɪᴅɪ

#Ваъз

Жанозаларда қатнашар эканман, беҳос ўйга толаман. Одамлар қабрни тезроқ тупроқ билан тўлдиришсаю, имкон қадар тезроқ ўз юмушларига тарқалишса.
Қабр тепасида кимдир йиғлаяпти, кимдир маҳзун турибди ва яна кимдир шериги билан дунё ишлари ҳақида гаплашяпди.
Шу лаҳзада яна ҳаёлга чўмаман. Қабрдаги маййитнинг қай бири: раббим Аллоҳ, диним Ислом, Пайғамбарим Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам, деб жавоб берди. Қайси шўринг қурғур: Оҳ, оҳ, билмайман, деди экан.
Қабр устидагилар эса: тупроқни у томондан торт, бу томондан торт, деб бир-бирларига буюришяпти, гўё маййитни қабрдан чиқиб кетишидан қўрққанларидек.
Қабрдаги қайсидир маййит: Раббим, қиёматни қоим қил, дея қиёматни шоширяпди. Қайси биридир: Раббим, мени ҳаётга қайтаринглар. Шоят яхши амаллар қилсам, дея нола қиляпди.
Қабр устидагиларнинг қай биридир бурнига кирган чангдан: уф, уфлаяпти. Яна кимдир бошидан офтоб ўтганидан безовталаниб, дуонинг чўзилиб кетганидан малолланяпти.
Қабрдаги маййит бу кенг дунёдан ўзи учун фақат 2x1 метр ўлчамдаги ер, бир парча мато, дунёда қилган амалию, уни эсалайдиганларининг дуосига эга бўлди, холос.
Қабрнинг тепасида орадан чорак соат вақт ўтмай, оҳ-воҳлар тугади, овозлар тинди, атрофни сукунат қоплади.
Қабрдаги маййит қайтиб кетаётган яқинларининг оёқ товушларини эшитиб қолар экан, қай биридир Аллоҳнинг лутфу марҳаматига бурканиб ётади ва қайсинисидир торликда, ҳарру ҳароратда азоб чекади.
Тарқалаётган одамлар эса, иссиқдан қутилиш учун совутгичли автоуловларда муздак қилиб совутилган уйларига ёки корхоналарига шошадилар.

#Хулоса

Инсоннинг ҳоли то ўлиб кўрмагунча шундай давом этади.

Бежизга азизларимиз:

مُوتُوا قبلَ أن تموتُوا

“Ўлмай туриб ўлиб кўринг”, демаган эканлар.


@Islom_jome_masjidi

Яқинларингизга ҳам улашинг!