Get Mystery Box with random crypto!

​​АДОЛФ ГИТЛEР ИСЛОМ ҲАҚИДА (Мен бу фикрларни тарихий аҳамият | Islom fikri

​​АДОЛФ ГИТЛEР ИСЛОМ ҲАҚИДА

(Мен бу фикрларни тарихий аҳамиятга эга бўлгани учунгина келтирмоқдаман. Мен нацизм ҳақ ёки нацизм ва ислом бир бирига мос келадиган мафкура деб ҳисобламайман.)

Гитлер исломни забт этувчи (фатҳ) дин сифатида ижобий баҳолаган. Унинг фикрича, агар мусулмонлар Европани забт этганларида, немислар динни қабул қилиб, кейин бутун ер юзини қамраб олган Ислом империяси бошқарувини ўз зиммаларига олган бўлишарди.

Алберт Спеэр Гитлернинг монологларини қуйидагича умумлаштиради:

«Муҳаммадийлар VIII асрда Франциядан ўтиб Марказий Европага кириб боришга уринган вақтларида улар Турлар жангида мағлуб этилдилар ва ортга чекинишга мажбур бўлдилар. Агар араблар бу жангда ғалаба қозонганларида, бугунги кунда дунё Исломга тегишли бўларди».

«Улар учун ислом дини - эътиқодни ҳарбий юришлар орқали ёйиш ва барча халқларни шу эътиқодга бўйсундиришни англатарди».

Герман халқлари ўша диннинг меросхўри бўлардилар. Бундай эътиқод герман темпераментига жуда мос эди. Гитлернинг айтишича, фотиҳ Араблар қуйи ирқлиги туфайли узоқ муддатда мамлакатнинг қаттиқ иқлими ва шароитларига дош бера олмаган бўлар эдилар, улар ўзларидан қудратлироқ бўлган маҳаллий аҳолини назоратда ушлаб туролмаган бўлишарди, натижада араблар эмас, балки исломлашган немислар бу империяда ҳукмронлик тепасида туриши мумкин эди.

«Кўряпсизми, бизнинг бахтсизлигимиз хато динга эга бўлишдир... Муҳаммад дини бизга насронийликдан кўра кўпроқ мос келади.»

(C) Ариа Накисса, Жорж Вашингтон университетида диншунос ва антрополог.

@Islom_Fikri