Get Mystery Box with random crypto!

Рўзани бузадиган нарсалардан тийилиш Уламолар оммаси наздида | ISLOM

Рўзани бузадиган нарсалардан тийилиш

Уламолар оммаси наздида тонгдан то кун ботгунга қадар ейиш-ичиш ва аёлига қўшилишдан сақланиш вожибдир.

Киши эсида бўлгани ҳолда гарчи оз миқдорда бўлса ҳам бирон нарсани қасддан еса ё ичса, рўзаси очилади.

Тери ости ёки томирдан игна орқали озуқа бўладиган дори юбориш ейиш ва ичиш ҳукмидадир.

Ичга ютмаган ҳолда таомни татиб кўриш, кислород балонидан фойдаланиш, сурма қўйиш, кўз ва қулоққа дори томизиш жоиздир.

Бурунга дори томизиш эса жоиз эмас.

Саҳиҳ фикрга кўра, атайлаб қусиш ва беихтиёр қусиш рўзани бузмайди.

Шунингдек, ҳижома қилдириш, қон бериш, бурун қонаши ва жароҳатдан қон чиқиши ҳам рўзани бузмайди. Бироқ, ҳолсизланиб қолмаслик учун ҳижома ва қон беришни кечқурунга қолдириш афзал.

Томирдан бошқа ерга игна билан дори юбориш ҳам рўзани бузмайди.

@ISLOM