Get Mystery Box with random crypto!

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ са | ISLOM

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга чиқдилар-да: «Омин, омин, омин», – дедилар. Шунда у зотга: «Ё Расулуллоҳ, ҳеч бундай қилмас эдингиз?!» – дейилди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Жаброил менга: «Рамазон ойи кириб гуноҳи кечирилмаган кишининг бурни ерга ишқалсин (ёки даф бўлсин)», – деди ва мен омин, дедим. Сўнгра яна: «Ота-онаси ёки улардан бири ҳаёт бўлиб, жаннатга кирмаган банданинг бурни ерга ишқалсин (ёки даф бўлсин)», – деди ва мен омин, дедим. Сўнгра: «Ҳузурида мен тилга олинсам-у, менга салавот айтмаган банданинг бурни ерга ишқалсин (ёки даф бўлсин)», – деди ва мен омин, дедим».

Бухорий «Адабул муфрад»да ривоят қилган, саҳиҳ ҳадис.

@ISLOM