Get Mystery Box with random crypto!

#СаволЖавоб Эмизикли аёл Рамазонда рўза тутиши шартми? Савол | ISLOM

#СаволЖавоб

Эмизикли аёл Рамазонда рўза тутиши шартми?

Савол:
Беш-олти ойлик боласи бор эмизикли аёл Рамазонда рўза тутадими ёки тутмаса ҳам бўлаверадими?

Жавоб:
Эмизикли аёл ўзининг ҳолатига карайди. Агар рўза тутса ўзига ёки боласига зарар eтмайдиган бўлса ва боласининг қорни тўядиган даражада сути бўлса, рўза тутгани афзал. Агар ҳақиқатда зарар бўладиган бўлса, тутмаса ҳам рухсат бор. Бироқ рўза тутишдан қочиб, бу йўлни ҳийла учун қиладиган бўлса, жоиз эмас, Аллоҳ қалблардаги нарсани ҳам билиб турувчидир. Рўза тутмаган ҳолида ҳам кeйин қазосини тутиб бeриши кeрак бўлади. Шунинг учун эл қатори улуғ ойда рўза тутишга нима етсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Аллоҳ таоло мусофирдан рўзани ва намознинг ярмини кўтарди, ҳомиладор ва эмизикли аёлдан ҳам рўзани кўтарди” (Термизий ривояти, ҳасан-саҳиҳ ҳадис). Термизий айтади: “Баъзи аҳли илмлар айтишича, ҳомиладор ва эмизикли аёл рўза тутмайди, бунинг эвазига ҳар куни бир мискинни тўйдиради, кейин қазосини тутади. Бу гапни Суфён, Молик, Шофеий ва Аҳмад айтганлар. Баъзилари эса, рўза тутмайди, балки мискин тўйдиради, қазосини тутиб бермайди, агар хоҳласа қазосини тутади ва мискинни тўйдирмайди, деганлар. Бу Исҳоқнинг сўзидир" ("Сунани Теримизий", 715-ҳадис).

Ҳанафий уламолар наздида ҳомиладор ва эмизикли аёллар рўза тутмасалар қазосини тутадилар, мискинни тўйдирмайдилар. Валлоҳу аълам.

@ISLOM