Kanal manzili:
Toifalar:
Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar:
4.82K
Kanalning ta’rifi
Бу канал қонунчиликдаги янгиликлар етказиш, ҳуқуқий мавзудаги саволларга жавоб бериш мақсадида ташкил этилди. Саволларингизни комментга га жўнатишингиз мумкин⚖️
https://www.youtube.com/@iroda_yurist
https://instagram.com/iroda_yurist
Ratings & Reviews
Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
0
4 stars
0
3 stars
1
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 2
2023-01-07 08:27:06
#кун_ҳақиқати
Дунё бу бир тоғ, бизнинг қилаётган амалларимиз эса - акс-садодир... Тоғда янграган акс-садо албатта ўзимизга қайтиб келади...
403 views05:27
2023-01-06 18:08:52
#Диққат #Расман
Қишки таътил вақтида ўқувчиларни тўгаракларга жалб этиш тақиқланди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ўзининг расмий саҳифасида таълим муассасаларида узайтирилган қишки таътил вақтида тўгараклар фаолияти олиб борилмаслигини маълум қилди.
Шунингдек, ҳудудий халқ таълими бўлинмалари ҳамда вазирлик таркибидаги барча таълим муассасалари раҳбарларидан қишки таътил кунлари ўқувчилар иштирокида турли тўгараклар ташкил этилмаслигини шахсий назоратга олиш сўралган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
446 viewsedited 15:08
2023-01-06 16:09:52
#Биласизми
Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш
4,5 млн сўм жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу қилмиш маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса
2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Маълумот учун никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
462 viewsedited 13:09
2023-01-06 16:08:20
Эртага расман иш куни!
Президентнинг тегишли фармонига кўра, дам олиш кунлари бошқа кунга кўчирилган эди. Шунинг учун, 3 январь кунги дам олиш ҳисобига энди 7 январь куни расман иш куни ҳисобланади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
370 viewsedited 13:08
2023-01-06 13:06:03
БОҒЧАЛАРДА ҲОДИМЛАРНИНГ ОЙЛИГИГА ҚЎШИМЧА ҲАҚ ТЎЛАШ
Вазирлар Маҳкамасининг 24.12.2019 йилдаги 1030-сон қарори билан тасдиқланган низомга кўра, боғчаларда ходимларнинг маошига бир марталик қўшимча ҳақ уларнинг эришган натижалардан келиб чиқиб ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда берилади:
кўрик танловлардаги иштироки учун лавозим маошига нисбатан:
туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун
15 фоизгача;
республика миқёсдаги натижалар учун
20 фоизгача;
ўйин тамойилига асосланган
замонавий машғулотларни ташкил қилганлиги учун
15 фоизгача;
тарбияланувчиларни илм-фанга
қизиқишини оширишга қўшган ҳиссаси учун
20 фоизгача.Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
780 viewsedited 10:06
2023-01-06 05:30:29
Жума муборак Азизлар!
Пайшанба кунининг шом пайтидан бошлаб жума кунининг шом пайтигача бўлган фурсатнинг ҳар бир сонияси шу қадар кўп яхшиликлар хазинасига тўлдирилганки, уларнинг қанчалигини Аллоҳнинг Ўзи билади, холос. Ана шу фурсат оралигида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтинг!
Аллоҳумма, солли ъалаа Муҳаммадин ва ъалаа оли Муҳаммад!
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
434 viewsedited 02:30
2023-01-05 18:15:52
Расман Ўзбекистоннинг
барча болалар боғчаларида ҳам қишки таътил
18 январгача узайтирилдиОб-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида мавсумий грипп касаллиги, шамоллашнинг кескин кўпайишига йўл қўймаслик учун
2023 йил 10-18 январь кунлари навбатдан ташқари таътил эълон қилинади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
1.1K viewsedited 15:15
2023-01-05 17:22:53
Расмий хабар: қишки таътил узайтирилди
Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати
17 январга қадар узайтирилди.
Ўқув машғулотлари
18 январь, чоршанба кунидан бошланади.
Манба: ЎзА
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
2.8K viewsedited 14:22
2023-01-05 17:14:44
Иш вақти — ходимнинг ижтимоий ташкил этилган меҳнатда иштироки давомийлиги меъёри ёки ходим бевосита ўз меҳнат вазифаларини бажариши учун лозим бўлган, қонун билан ёки қонун асосида белгиланган вақт.
Меҳнат Кодекси 115-моддасига асосан ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига қирқ соатдан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Шу билан биргаликда олти кунлик иш ҳафтасида ҳар кунги ишнинг муддати етти соатдан, беш кунлик иш ҳафтасида эса саккиз соатдан ортиб кетмаслиги лозимги кўрсатилиб қўйилган.
Хозирги амалиётда ушбу модданинг ишлаши қандай? Ҳар қандай ташкилотга ташриф буюрганизда кириш қисмида ташкилотнинг иш вақти ва тушлик вақти ҳамда дам олиш кунларини ёзиб қўйилган бўлади.Хўш ушбу ёзувлар қанчалик хақиқатга тўғри?
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
367 viewsedited 14:14
2023-01-05 16:22:48
#лирик_чекиниш
Кимнинг қандайлиги қачон билинади.
Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
Ҳақиқий муҳаббат (аслида борми ёки йўқми) ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram | Youtube | Instagram
797 viewsedited 13:22