Get Mystery Box with random crypto!

ФКнинг 14-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ёки шартном | Irina Kh., lawyer 😉

ФКнинг 14-моддаси биринчи қисмига кўра, агар қонун ёки шартномада зарарни камроқ миқдорда тўлаш назарда тутилмаган бўлса, ҳуқуқи бузилган шахс ўзига етказилган зарарнинг тўла қопланишини талаб қилиши мумкин.

Мазкур модданинг иккинчи қисмига кўра, зарар деганда, ҳуқуқи бузилган шахснинг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун қилган ёки қилиши лозим бўлган харажатлари, унинг мол-мулки йўқолиши ёки шикастланиши (ҳақиқий зарар), шунингдек бу шахс ўз ҳуқуқлари бузилмаганида одатдаги фуқаролик муомаласи шароитида олиши мумкин бўлган, лекин ололмай қолган даромадлари (бой берилган фойда) тушунилади.

Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди моддий ҳуқуқ нормаларини нотўғри қўллаб, даъвогарнинг 66 610 321,96 сўм фоиз кўринишидаги бой берилган фойда ундириш талаби қаноатлантириш ҳақида асоссиз хулосага келган.

Шунингдек, даъвогар лизинг фоизлари жавобгар томонидан тўланмаганлиги асоси билан тарафлар ўртасида тузилган лизинг шартномаларини бекор қилиш ва лизинг объекти даъвогарга қайтариб олиб беришни ҳам сўраган.

ФК 551-моддаси биринчи қисмининг тўртинчи хатбошисига кўра, агар ижарага олувчи шартномада белгиланган тўлов муддатини кетма-кет икки мартадан ортиқ бузиб, мол-мулкдан фойдаланганлик учун ҳақ тўламаса, мулк ижараси шартномаси ижарага берувчининг талаби билан суд томонидан муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.

Мазкур ҳолатда биринчи инстанция суди лизинг тўловларидан қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиб олиб ўрганмаган ва уларга ҳуқуқий баҳо бермаган.

Суд томонидан даъвогарнинг лизинг объектини қайтариб олиш тўғрисидаги талабини қаноатлантириш ҳақидаги хулосаси асослантирилмаган. Биринчи инстанция суди томонидан иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўлиқ аниқланмаган.

Қайд этилганларга кўра, биринчи инстанция суди даъвогарнинг даъво талабларини қаноатлантириш ҳақида, апелляция инстанцияси суди эса ҳал қилув қарорини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида асоссиз хулосага келган.

ИПК 301-моддасининг 3-бандига асосан ушбу Кодекс 302-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида ва тўртинчи қисмининг 4 ва 7-бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлганда, ҳал қилув қарорини, қарорни бекор қилишга ва ишни янгидан кўриш учун суд ҳужжати бекор қилинган суд инстанциясига юборишга ҳақлилиги белгиланган.