Get Mystery Box with random crypto!

Кассация инстанцияси судида кўрилган жами 1140 та ишларнинг ту | Irina Kh., Economic Court Judge

Кассация инстанцияси судида кўрилган жами 1140 та ишларнинг туркумлар бўйича кўриниши қуйидагича:
- олди-сотди шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 64 та (5,6 %);
- маҳсулот етказиб бериш шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 100 та (8,8 %);
- контрактация шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 15 та (1,3 %);
- ижара шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 52 та (4,6 %);
- пудрат шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 85 та  (7,5 %);
- ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 53 та (4,6 %);
- юк ташиш шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 6 та (0,5 %);
- қарз шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 5 та (0,4 %);
-  кредит шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 95 та (8,3 %);
-  лизинг шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 18 та (1,6 %);
-  омонатни сақлаш шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 6 та (0,5 %);
-  суғурта шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 55 та (4,8 %);
- коммунал хизмат кўрсатиш шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 30 та (2,6 %);
-  алоқа хизмати шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича– 3 та (0,3 %);
-  воситачилик шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича– 3 та (0,3 %);
-  ер ижараси шартномаси юзасидан келиб чиққан низолар бўйича– 39 та (3,4 %);
- бошқа шартномалар юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 41 та (3,6 %);
- мулк ҳуқуқини тан олиш тўғрисидаги низолар бўйича – 4 та (0,35 %);
- банкрот деб эътироф этиш бўйича – 33 та (2,9 %);
- давлат органлари ва фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органларининг ҳужжатларини ҳақиқий эмас деб топиш юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 2 та  (0,17 %);
- назорат ваколатига эга бўлган органлар томонидан низосиз тартибда ундирилган маблағни бюджетдан қайтариб олиб бериш юзасидан – 4 та (0,35 %);
- инвестицион низолар бўйича – 3 та (0,26 %);
- солиқ қарзи бўйича ундирувни солиқ тўловчининг мол-мулкига қаратиш юзасидан келиб чиққан низолар бўйича – 14 та (1,2 %);
- атроф муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунларни бузиш юзасидан – 3 та (0,26 %);
- ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини бекор қилиш юзасидан –
5 та (0,44 %);
- ҳакамлик судининг ҳал қилув қарорини мажбурий ижро этиш учун ижро варақа бериш юзасидан – 3 та (0,26 %);
- ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган ижро ҳужжатини ёки бошқа ҳужжатни ижро этилиши мумкин эмас деб топиш юзасидан – 5 та (0,44 %);
- чет давлат суди ёки ҳакамлик суди қарорини тан олиш ва ижрога қаратиш юзасидан – 4 та (0,35 %);
- корпоратив низолар бўйича – 70 та (6,1 %);
- молиявий жарима қўллаш юзасидан – 53 та ( 4,6 %);
- чет эллик инвесторлар ва чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар иштирокида шартномавий муносабатлардан келиб чиққан низолар бўйича  – 97 та (8,5 %).
- бошқа асослар бўйича – 260 та (22,8 %).

2021 йилда кассация инстанцияси суди томонидан қуйи инстанция судлари қабул қилган суд қарорларининг 78 таси ўзгартирилган ва 397 таси бекор қилинган. Республика иқтисодий судлари томонидан 2021 йилда жами кўрилган 175445 та ишга нисбатан бу кўрсаткич мос равишда 0,04 ва 0,23 % ташкил этган.

Давоми
@irinakhakimovajudge