Get Mystery Box with random crypto!

Irfon.uz

Telegram kanalining logotibi irfonuz — Irfon.uz I
Telegram kanalining logotibi irfonuz — Irfon.uz
Kanal manzili: @irfonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.32K
Kanalning ta’rifi

"Ирфон" тақвимининг расмий каналида:👇
✅ #Намоз_вақтлари
✅ #Тафсир
✅ #Ҳадис_шарҳи
✅ #Саҳобалар_ҳаёти
✅ #Ақоид_сабоқлари
✅ #Кундалик_масала
каби рукнлар билан танишасиз.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2021-02-12 18:00:16 #Ибрат

Cултон Абдулҳамидхоннинг жазоси

Бир насроний Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни роса ҳақорат қилган эди. Мусулмонлардан бири буни эшитиб, аччиғи келиб, ўша насронийни қатл қилиб юборди. Сўнг уни қозига олиб боришди. Қози ундан насронийни қайси қўли билан ўлдирганини сўрайди. Ўнг қўли билан ўлдирганини айтгач, қози унинг ўша қўлини ўпибди.
Бу воқеадан сўнг насронийлар кўпчилик бўлиб Абдулҳамидхонга арз қилишади. Абдулҳамидхон ўша қозини сургун қилиш ҳақида фармон берибди.
Сургун Мадинага бўлиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг равзаларини тозалаш экан. Абдулҳамидхон қозига унинг муҳаббатига яраша жазо (мукофот) берган эди.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
784 views15:00
Ochish/sharhlash
2021-02-12 16:13:00 #Тафаккур

«...Ё Расулуллоҳ, ҳур аёл ҳам зино қиладими?!»

Бу саволни Ҳинд розияллоҳу анҳо Исломга кирган куни байъат вақтида ажабланиб берган. Чунки у вақтда зино фақат чўрилардан содир бўлар эди.
Ҳур аёллар зино қилмаган, иймонсиз бўлса ҳам уни разил, манфур иш деб билишган.
Яна уларни суқ назарлардан қилич билан қўриқлаб турган эркаклар бўлган.

Икром Шариф

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
746 views13:13
Ochish/sharhlash
2021-02-12 08:10:06 #Зарур_дуолар

Усмон ибн Абу Ос Сақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мусулмон бўлганимдан бери танамда бир оғриқ бор эди, шу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: «Қўлингни танангдаги оғриётган жойга қўйиб, уч марта "Бисмиллаҳ" дегин, кейин етти марта "Аъузу биллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир" дегин», дедилар».
Имом Муслим ривоят қилган.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳ ва У Зотнинг қудрати билан безовта қилаётган ва безовта қилиши мумкин бўлган (дардларнинг) ёмонлигидан паноҳ сўрайман».

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
908 views05:10
Ochish/sharhlash
2021-02-12 07:09:02 #Биласизми

Жума кунининг 6 сири

Жума
– ҳар бир дақиқаси Аллоҳнинг марҳаматига тўла бўлган кундир. Баъзан биз бу кунни бошқа кунлар сингари оддийгина ўтказамиз, эътиборсизлик қилиб қанчадан-қанча савоблардан бебаҳра қолаётганимизни англамаймиз. Бинобарин, жума куни:

. Дуолар ижобат бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари).

. Салавотлар Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га кўрсатилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деб айтганлар (Абу Довуд).

. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким «Каҳф» сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди", деганлар.

. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд ва Ибн Можа ривоятлари).

Ушбу ҳадислар жума кунининг фазилати ва савоби ҳақида бир эслатмадир. Барчамиз бу куннинг улуғ фазилатларидан тўлиқ баҳраманд бўлайлик.

М. Зуфарова тайёрлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
768 views04:09
Ochish/sharhlash
2021-02-12 04:00:05 #Ҳикмат

Кеча қўшним очликдан ўлди. Унинг таъзиясида бир неча қўй сўйдилар.

Али Шариатий

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
809 views01:00
Ochish/sharhlash
2021-02-11 19:32:01
#Намоз_вақтлари

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва
(фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Намоз вақтлари жадвалининг охирги устунида берилган “қибла” – қибла соати дегани. Яъни, кўрсатилган вақтда қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
795 views16:32
Ochish/sharhlash
2021-02-11 15:17:04 #Ҳадис

۳٦ - مَسْئلَةُ الْغَنِيّ نَارٌ

36. Бой одамнинг тиланчилик қилиши дўзахдир (дўзахга етаклайди).

۳۷ - التَّحَدُّثُ بِالنِّعَمِ شُكْرٌ

37. Неъматларни гапириш шукроналикдир.

Шарҳ:
Аллоҳ берган неъматларни зикр қилиш – Унга нисбатан шукроналик белгиси. Шукр қилиш инсоний фазилатлардандир. Аллоҳ бандага ато қилган неъматларининг на сону саноғи ва на ҳад-ҳудуди бор. Шайх Саъдий (раҳматуллоҳи алайҳ) бир нафасга икки марта шукр айтиш вожиб, зеро, нафас кирса-ю, қайтиб чиқмаса, ё чиқса-ю, қайтиб кирмаса, инсон ҳалокатга маҳкумдир, деганлар. Аллоҳ таоло: “Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман”, деб буюрган ва оятнинг давомида: “Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир”, деб огоҳлантириб қўйган.
Шукр қилишнинг луғавий маъноси миннатдорчилик изҳор қилмоқликдир.
Ушбу ояти карима ва ҳадиси шариф кўрсатмаларини инсоний муносабатларда ҳам татбиқ этиш ва бировнинг қилган яхшиликлари учун зоҳиран ва ботинан (очиқ ва пинҳона) миннатдорчилик изҳор қилиш, ундан мамнун бўлиб юриш, яхшиликка яхшилик билан жавоб қайтариш энг олий хислатлардандир.

"Жавомеъул калим” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
831 views12:17
Ochish/sharhlash
2021-02-11 12:41:05 #Биласизми

Ислом шариатидаги асосий илмлар

Уламолар Ислом шариатидаги асосий илмларни бешга тақсимлаганлар:

Қуръон илмлари – Ислом шариатидаги ҳукмлар олинадиган асосий манба ҳақидаги илмлар;
Ҳадис илмлари – Ислом шариатидаги ҳукмлар олинадиган иккинчи манба ҳақидаги илмлар;
Ақоид илми – Ислом шариатидаги эътиқодий ҳукмлар ҳақидаги илм;
Фиқҳ илми – Ислом шариатидаги амалий ҳукмлар ҳақидаги илм;
Усулул фиқҳ илми – Ислом шариатидаги амалий ҳукмлар чиқариб олинадиган қоидалар ҳақидаги илм.
Ушбу илмлардан бошқа илмлар эса мазкур илмларнинг ичига кирувчи, уларнинг бир қисми бўлган илмлар ҳисобланади.

"Эътиқод дурдоналари" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
771 views09:41
Ochish/sharhlash
2021-02-11 10:21:04 #Кундалик_масала

Ҳамкасблар, қариндошлар орасида касса ўйнаш мумкинми?

САВОЛ: Ассалом алайкум. Ҳозирги кундаги қариндошлар, дўстлар, ҳамкасблар орасида бўлаётган касса номли чойхонадаги йиғилишлар шариатимизга тўғри келадими?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом. “Касса ўйнаш”ни тўғри йўлга қўйилса, буни шариатга зид жойи йўқ. Буни араб тилида “Ал-қарзут-таъавун”, яъни ўзаро ёрдам қарзи дейилади. Бу қарз турини қадимда “Жумъаия” яъни “жумалик” деб ҳам номланган. Сабаби ўша пайтда ҳар жума куни пул тўплашиб бир-бирларига қарз беришган.

Буни тўғри йўлга қўйиш учун “Касса ўйини”га қўшилган иштирокчилар ўз ихтиёрлари билан қўшилган бўлишлари, тўпланадиган маблағнинг миқдори аввалдан тайин қилинган бўлиши, йиғилган маблағни олувчилар ўзара келишув орқали ёки қуръа ташлаш орқали таъйин қилинган бўлишлари ва ҳар бир иштирокчи қанча маблағ берган бўлса шу миқдордаги маблағни олишлари керак. Мисол учун аввалдан ҳар сафар 100 минг пул йиғишга келишиб олишса, бир давра тугагунча бу миқдор ўзгармаслиги лозим, берган пулидан ошиғини олиши эса рибодир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида:

كُلُّ قَرْضٍ جَرَّ مَنْفَعَةً فَهُوَ رِبًا. (رُوِيَ فِي بغية الباحث عن زوائد مسند الحارث).

яъни, «Манфаат келтирувчи ҳар бир қарз, рибодир» деганлар (Буғятул Баҳис аз завоид муснадил Ҳорис китобида ривоят қилинган). Ушбу ҳадиснинг санади заиф бўлса ҳам уламолар маъноси саҳиҳ эканига ижмо қилишган.

Бу амалиётни жоиз эмас дейдиганлар тўғри ташкил қила олмаганларнинг ишларини назарда тутишади. Шу ўринда яни бир нарсани қўшимча қилиш лозим. Юқоридаги жавоб қарз берган одам берган нарсасини айни ўзини қайтиб олиш ҳолатларига тегишли ҳисобланади. Лекин қарзни бирон нарсага, масалан доллар ёки гўштга боғлаб қўйиб сўм олди-берди қилинса, бу жоиз эмас. Масалан, гўшт 50 минглик даврда 200 минг берса ва 4 кг гўштга бичиб қўйилса, сўнг уни қайтариб олаётганда гўшт 60 минг бўлгани учун 240 минг қайтиб олса жоиз эмас.

Аммо масалан 100 долларни тайин қилиб, биринчи одам ҳам, охирги одам ҳам мазкур пулни олсалар, бу ҳолатда рибо бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
919 viewsedited  07:21
Ochish/sharhlash
2021-02-11 09:11:04 #Тафаккур

Сулаймон Қонунийнинг Франция императорига юборган мактуби

Усмоний султон Сулаймон Қонуний Франция императори Франсуага қуйидаги мазмунда мактуб юборган эди:
«Менким, қирқ саккиз юртнинг императори Қонуний Султон Сулаймонман. Менга етган хабарларга кўра, сенинг мамлакатингда «танса» номида хотин билан эркак бир-бири ила қучоқлашиб, халойиқ олдида очиқчасига ўйин тушадиган одат пайдо бўлибди. Ҳудудларимиз битта бўлгани боис, ушбу разолатли ўйиннинг мамлакатимга ўтиш эҳтимоли мавжуд. Номаи ҳумоюним қўлингга етгани замон бу ўйинни тўхтатсанг-тўхтатдинг, тўхтатмасанг, менинг ўзим бориб тўхтатаман!»
Ушбу мактуб туфайли Францияда тўла юз йил танса ўйини ман этилди.

Сайёҳ Хаммернинг “Тарих” китоби

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
775 views06:11
Ochish/sharhlash