Get Mystery Box with random crypto!

Irfon.uz

Telegram kanalining logotibi irfonuz — Irfon.uz I
Telegram kanalining logotibi irfonuz — Irfon.uz
Kanal manzili: @irfonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.32K
Kanalning ta’rifi

"Ирфон" тақвимининг расмий каналида:👇
✅ #Намоз_вақтлари
✅ #Тафсир
✅ #Ҳадис_шарҳи
✅ #Саҳобалар_ҳаёти
✅ #Ақоид_сабоқлари
✅ #Кундалик_масала
каби рукнлар билан танишасиз.

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2021-02-13 19:33:01
#Намоз_вақтлари

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва
(фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Намоз вақтлари жадвалининг охирги устунида берилган “қибла” – қибла соати дегани. Яъни, кўрсатилган вақтда қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
265 views16:33
Ochish/sharhlash
2021-02-13 13:45:45 #Кундалик_масала

Қазоси бор кишининг нафл намоз ўқиши

САВОЛ: Қазоси бор киши нафл намоз ўқиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Қазоси бор одам таъкидланган суннат намозларни ўқийверади. “Суннатларни тарк қилиб, ўрнига ракати тўғри келадиган қазо намозларини ўқиш керак”лиги ҳақида бирор кўрсатма йўқ. Балки, фиқҳий манбаримизда бунинг аксини учратишимиз мумкин. Масалан, “Фатовои ҳиндия” китобида бундай дейилади: “Ўқилмай қолдирилган намозларнинг қазосини ўқиш нафл намозлар билан машғул бўлишдан кўра яхшироқ ва муҳимроқдир. Лекин машҳур суннат намозлари, Зуҳо намози, Тасбеҳ намози ва хабарларда зикр қилинган, ичида маълум суралар ва машҳур зикрлари бўлган намозлар бундан мустасно (яъни, улар ўқилаверади). Ўқилмай қолдирилган намозлар қазо ниятида, нафл намозлар эса нафл ниятида ўқилади”.

“Қазо намозларини ўқишга белгилаб қўйилган вақт йўқ. Фақат намоз ўқиш мумкин бўлмаган вақтлар: қуёш чиқаётган, тиккага келган ва ботаётганда ўқиб бўлмайди. Қазо намозини жамоат бўлиб ўқилса, жаҳрий намозни жаҳрий, махфий намозни махфий ўқийди (“Фатвои Ҳиндия”).

Қазо намозларга ният қилганда унинг энг аввалги ёки энг кейинги қазосини ўқишни ният қилдим дейиш тавсия этилади. Масалан, бомдод намозининг ниятиди: “Ният қилдим қазо бўлган энг аввалги бомдод намозининг фарзини ўқишни, юзимни қиблага қаратган ҳолда, холисан лиллоҳи таоло аллоҳу акбар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси фатво ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
632 views10:45
Ochish/sharhlash
2021-02-13 09:11:01 #Тавсия

Болаларни китобхон қилиш учун 10 та тавсия

1. Ўзингиз китоб ўқиб ўрнак бўлинг.
2. Болангизга китоб ўқиб беринг.
3. Уйқуга ётишидан олдин эртак ёки ҳикоя ўқиб беринг.
4. Китоб ўқишнинг фойдалари ҳақида унга сўзлаб беринг.
5. Китоб ўқийдиган болалар билан дўстлаштиринг.
6. Китобдан чалғитиши мумкин бўлган нарсалар – ТВ, телефон, компьютер, планшетлардан меъёрида фойдаланишига рухсат беринг. Шунингдек, бу жиҳозлардан меъёрида фойдаланиш билан ўзингиз ҳам ўрнак бўлинг.
7. Унга суратли, қизиқарли китоблар ҳадя қилинг.
8. Китоб ўқигани учун мукофотланг. Масалан, битта китобни ўқиб бўлсанг, фалон нарса олиб бераман ёки фалон жойга сайрга олиб бораман деб унга хуш келадиган ваъдаларни беринг ва шартни бажарганда буни дарҳол, мамнуният ила амалга оширинг.
9. Кўп китоб ўқиб, илм ўрганиб муваффақиятга эришган кишилар ҳақида фарзандингизга сўзлаб беринг.
10. Фарзандингиз билан китоб дўкон ва кутубхоналарга боринг. Ўзи истаган китобларни олиб беринг.

Ғиёсиддин Юсуф

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
745 views06:11
Ochish/sharhlash
2021-02-13 07:49:01 #Тафаккур

«Таълим бериб тарбиялаш керак,
тарбиялаб таълим бериш керак".

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
684 views04:49
Ochish/sharhlash
2021-02-13 04:00:01
#Ҳикмат

Ҳеч қачон илм олаётган кишидан қўрқмадим. Аммо баъзи китобларни ўқиб олиб, ўзларини олим деб ҳисоблайдиган анави аҳмоқлардан йироқ юраман.

Султон Абдулҳамид II раҳимаҳуллоҳ

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
697 views01:00
Ochish/sharhlash
2021-02-12 22:13:02 #Кундалик_масала

Ишларим юрмайди, маслаҳат беринг

Савол: Ассалому алайкум! Мени ёшим 21 да илтимос менга тўғри йўл кўрсатинг. Мен қандай ишга қўл урсам хам хеч ўхшамаяпди. Аввалига чет элга ўқишга топширдим, пандемия бошланишига тўғри келиб қолди, виза чиқмади. Кейин Ўзбекистонга ўқишга топширдим ва киролмадим. Ўқишга киришни сўраб жума намозларида, кечаси нафл намозларида сўрардим. Ўтган 3 йилда мени энг қийнаган нарса ишсизлик муоммоси бўлди. Қанча харакат қилдим сўраб суриштирдим, интернет орқали, хозир хам хар куни иш қидираман. Шунча ишлардан кейин яқинларимнинг хам гаплари оғир ботадиган бўлиб қолди, хаттоки онам мени ёмонлаётганларини кўп бор эштиб қолдим ва шунчалик ёмон инсонманми деб ўйлаб қоламан. Базида кечаси йиғлаб чиқаман. Хозир қандайдир жиззаки бўлиб қоганман жахлим тез чиқадиган бўлиб қолган. Онам билан хам кўп жанжал қиладиган бўлиб қолдим. Хамма яқинларим ва онам хам мени ёмон инсон деб билишади. Ота-Она билан тортишиш гунох лекин шу каби гунохларни қилгандан кейин ичимдан қийналябман. Базида онам мени дўзохи деб сўкадилар. Хозир менга хеч нарсани қизиғи қолмагандек гўё, бундай яшашдан чарчадим. Жума намозларида "Ўзинг тўғри йўл кўрсат" "Ўзинг менга инсоф баргин ё Аллоҳ" деб дуо қиламан. Балки булар синовдир, балки гунохларим учундир деб ўйлаб қоламан.

Жавоб: Ва алайкум ассалом! Шанба куни бамдодни вақти кирмасидан аввал туринг. 4 ракъат намоз ўқинг. Намоздан аввал 100 бор саловат айтинг. Кейин намозни бошлаб, 1-ракъатда Фотиҳа сурасидан кейин “Лаа илаа иллаа анта субҳаанака инннии кунту миназзолимийн”ни 100 бор ўқинг. Кейин рукуъ-сажда қилиб, 2-ракъатда Фотиҳадан кейин 100 бор “Робби аннии массанийаддурру ва анта арҳамурроҳимийин”ни 100 бор ўинг. 3-ракъатда Фотиҳадан кейин “Ва уфаввиду амрии илаллооҳ, инналлооҳа басиирум бил ъибаад”ни 100та ўқинг. 4-ракъатда Фотиҳадан кейин “Ҳасбияллоҳу ва неъмал вакиил”ни 100 бор ўқинг. Салом бергач “Робби аннии мағлуубун фантасир”ни 100 бор ўқинг. Сўнг 100 бор саловат ўқиб ҳожатингизни сўранг. Битта шарт, Аллоҳ беришига шак қилманг, “хоҳласанг бер” ҳам деманг. Кечасида яъни таҳажжуд вақтида ўқисангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
681 views19:13
Ochish/sharhlash
2021-02-12 22:13:02 #Динимизни_ўрганамиз

Ҳожат намози

Абдуллоҳ ибн Авфо (р.а.)дан ривоят қилинади: «Набий (с.а.в.): “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий (с.а.в.)га салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа).

Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз (а.с.): “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | irfon.uz
621 views19:13
Ochish/sharhlash
2021-02-12 21:41:02 #Муборак_ой #Ражаб_ойи

Ражаб ойи фазилатлари

Ражаб ойи тўрт улуғ ойнинг бири. Мана шу тўрт – зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойлари айрим ишлар ҳаром қилинган ойлардир. Қадимдан, яъни, Иброҳим (а.с.) шариатларидан то исломгача бўлган даврларда ҳам, бу ойларда уруш қилиш ҳаром саналган. Араб халқлари жоҳилият даврида барча самовий динларнинг аҳкомларини бузиб, ўзгартириб юборган бўлсалар-да, мазкур тўртта ойнинг ҳурматини сақлаб қолганлар. Шаҳри ҳаромда ҳар қандай урушни, гуноҳ, зулм ишларни, ов қилишни тўхтатишар, ҳатто ўз отасининг қотилини кўриб қолсалар ҳам, ундан ўч олишга шошилмай, ушбу ойларнинг тугашини кутар эдилар.

Аллоҳ жалла жалолуҳу ояти карималарда: “Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) ҳаром қилинган ойлардир...” деб, юқорида номи зикр этилган ойларнинг шаҳри ҳаром эканлиги ва уларнинг ҳурматини сақламоқ зарурлигини маълум қилади (Тавба, 36).

Расулуллоҳ (с.а.в.) мазкур оятни охирги ҳажлари – “Ҳажжатул вадо”да ўқиб, мусулмонларга бу ойларнинг ҳурмати тўғрисида кўп маълумот берганлар.

Ражаб ойида муҳим тарихий воқеалар юз берган. Жумладан, Тўфон ҳодисаси йилида кемага Нуҳ (а.с.) ражабнинг биринчи кунлари минганлар. Бу йил 20 июлга тўғри келадиган 27 ражаб куни Жанобимиз (с.а.в.)нинг Исро ва Меърож кунлари сифатида нишонланади. Расулуллоҳ (с.а.в.)га пайғамбарлик ваҳйи ҳам шу ойнинг охирларида нозил қилингани сийрати набавийя китобларида зикр қилинади.

Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўп ажру савоблар ато қилиниши ва аксинча, озгина маъсият-гуноҳ ишларга каттароқ гуноҳлар ёзилиши, барча ибодатлар ва дуолар тезда ижобат бўлиши ҳамда бир қанча бошқа фазилатлари тўғрисида кўп ҳадиси шарифлар ворид бўлган.

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг бир ҳадиси шарифлари таржимаси қуйидагичадир: “Меърож кечасида бир дарёни кўрдим. Унинг суви асалдан ширин, қордан совуқ, мушку анбардан хушбўй эди. Жаброил (а.с.)дан: “Бу дарё сувидан кимлар баҳраманд бўлур?” – деб сўраганимда, “Кимки Сизга ражаб ойида салавоту дурудни кўпроқ айтган бўлса, бу дарё шуларга насиб бўлгай”, дедилар”.

Шунинг учун Жанобимиз (с.а.в.) ражаб ойида кўп истиғфор айтиш, гуноҳ ишлардан имкони борича сақланишга тарғиб қиладилар. Бу ойда имконияти бўлган кишилар нафл рўза ва намозларни адо этсалар, уларга кўп ажру савоблар берилиши ваъда қилинган.

Имом Байҳақий (р.а.) “Шуъабул имон” китобларида ривоят қиладиларки: “Аллоҳ таборак ва таолонинг наздида шаҳарларнинг энг маҳбуби – Маккаи мукаррама, ойларнинг маҳбуби – тўртта муҳаррам ойлар, бу ойларнинг ичида маҳбуброғи ҳаж ойи, яъни, зулҳижжа, зулҳижжанинг ичида маҳбуби аввалги 10 куни. Кунларнинг ичида энг маҳбуби жума кунидир. Кечаларнинг маҳбуби Лайлатул Қадр кечасидир. Бир кеча-кундуздаги соатларнинг маҳбуби беш вақт намоз соатларидир. Калималарнинг ичида маҳбуброғи ушбу тўрт калимадир: “Аллоҳу ла илаҳа иллаҳу валлоҳу акбар ва субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳ”.

Бу калималарни эса сиз билан биз ҳар кунги ибодатларимизда неча марталаб такрор этамиз. Демак, мазкур фазилатли ою-кунларда имконият борича яхши амаллар билан машғул бўлсак, катта ажру савоблар ато қилиниши муқаррар экан.

“Жума мавъизалари”дан

Дўстларингизга ҳам улашинг.
https://t.me/joinchat/AAAAAEHv35BwVPtJtQJSrQ
651 views18:41
Ochish/sharhlash
2021-02-12 21:41:02
#Кундалик_масала

Савол: “Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?

Жавоб: – Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Савол: Ражаб ойи қандай ой?

Жавоб: – Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

Савол: Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?

Жавоб: – Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;

– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

"Даврон Нурмуҳаммад" тайёрлади

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz | irfon.uz
667 views18:41
Ochish/sharhlash
2021-02-12 19:33:01
#Намоз_вақтлари

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади:

إِنَّ الصَّلاَةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَّوْقُوتًا

"Албатта, намоз мўминларга вақти тайин этилган ва
(фарз деб) битилгандир (Нисо сураси, 103-оят).

Намоз вақтлари жадвалининг охирги устунида берилган “қибла” – қибла соати дегани. Яъни, кўрсатилган вақтда қуёшга қараган одам қиблага юзланган бўлади.

Дўстларингизга ҳам улашинг.
@irfonuz
718 views16:33
Ochish/sharhlash