Get Mystery Box with random crypto!

influenceruz

Telegram kanalining logotibi influenceruz — influenceruz I
Telegram kanalining logotibi influenceruz — influenceruz
Kanal manzili: @influenceruz
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 2
Kanalning ta’rifi

Мазкур каналда берилган фикрларнинг барчаси ИМҲО
Алоқа учун: @influenceruzbot

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-12-02 16:19:23 ​​“Тўловларни бўлиб-бўлиб тўлашга келишилган”

“Ўзгазлойиҳа” МЧЖнинг 63,4 фоиз давлат улушини 21,5 млрд сўмга “Prime Tower Group” МЧЖ сотиб олгани, аммо айни вақтдаги очиқ маълумотларда МЧЖнинг 36,5 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлигининг ўзида тургани ҳақида хабар бергандик.

Агентлик матбуот хизматининг Influencer’га маълум қилишича, “Ўзгазлойиҳа” МЧЖнинг давлат улуши сотуви бўйича амалдаги қонунчилик ва шартнома шартларига кўра сотиб олувчи томонидан тўловларни бўлиб-бўлиб тўлашга келишилган.

“Prime Tower Group” МЧЖ томонидан бугунга қадар 9,125 млрд. сўмлик тўловлар амалга оширилган бўлиб, тўловларга мутаносиб равишда тегишли давлат улушлари харидор номига ўтказиб берилган. Давлат улушининг қолган қисми сотиб олиш тўлови тўлиқ тўлангач харидор номига расмийлаштирилиши айтилди.

“Prime Tower Group” МЧЖ — 2016 йил март ойида рўйхатга олинган. Архитектура соҳасида фаолият юритади. 60 фоиз улушига Нодирбек Ибрагимов, қолган 40 фоиз улушига эса Махсуд Худаяров эгалик қилади. Ушбу компанияга ҳукуматнинг ёпиқ ҳужжатлари орқали “Янги Ўзбекистон” университети ва унинг биноларини қуриш ишлари ҳам берилган (расмда).

Бундан ташқари, компания Tashkent City’даги бир нечта лойиҳаларнинг бош дизайнери сифатида, Тошкент рақамли ситуацион маркази, президент мактаблари, «Чоштепа» маҳалласидаги 72 та уй ва бошқа йирик лойиҳаларда иштирок этган.

Айрим манбаларда бу компания ҳам Тошкент шаҳар ҳокимига яқинлиги ҳақида сўз борган. Шунингдек, очиқ маълумотларда “Ўзгазлойиҳа”нинг янги манзили сифатида Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 83-уй кўрсатилган. Ушбу манзилда J-United Group МЧЖ ҳам жойлашган.

Дарвоқе, “Ўзгазлойиҳа” МЧЖнинг 34,5 фоиз улушига Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев тўғридан тўғри эгалик қилади.

@influenceruz
3.7K viewsedited  13:19
Ochish/sharhlash
2022-12-01 11:39:48
Реклама хизмати учунми ёки матбуот хизматининг иши учунми? Инновация вазирлигидан “инновация”

Инновацион ривожланиш вазирлиги жорий йил 16 майдан 23 майга қадар комплекс реклама хизматларини кўрсатиш учун тендер ўтказган. Унда Grand PR МЧЖ ғолиб деб топилган. Шундан сўнг мазкур компания билан вазирлик 25 май куни йил якунига қадар қарийб 1 млрд сўмлик (ҚҚСсиз) шартнома имзолаган.

Лотнинг техник топшириқларига кўра, шартнома доирасида тендерни ютган МЧЖ «Ўзбекистон 24» телеканали учун ролик олиш, вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларини (Telegram ва Facebook) юритиш, Алтер Эго билан интервю ташкил қилиш ҳамда vaccination.uz сайтига контент жойлаш вазифаларини бажриши кўрсатилган.

Қизиқ томони шуки, бу хизматлар учун қарийб 1 млрд сўмга хусусий ташкилот ёлланмоқда. Бундан ташқари, шартномага комплекс реклама хизматлари, деб ёзилган. Техник топшириқда эса реклама ҳақида гап-сўз йўқ. Унда вазирлик матбуот хизмати нима иш қилади?

@influenceruz
1.9K viewsedited  08:39
Ochish/sharhlash
2022-12-01 10:09:06
Тақиқга қарамай, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш республика маркази ДУК сентябрь ойининг сўнгги кунида қарийб 406 млн сўмга Малибу-2 автомобилини харид қилиш учун Ўзавтомоторс дилери билан шартнома имзолаган.

@influenceruz
1.8K views07:09
Ochish/sharhlash
2022-11-30 20:31:55
Ҳолва

Discover Invest МЧЖ
ва Grand Road Tashkent МЧЖ ҚКга ҳукуматнинг ёпиқ қарорлари асосида топширилган қурлиш ишларидан жуда кичик намуна. Расмда 196,7 млрд сўм бор. Discover Invest МЧЖнинг Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга жуда-жуда яқин экани ҳақида олдин сўз юритгандик.

Энди янгиси қўшилди — Grand Road Tashkent МЧЖ ҚК. Давлат реестрига кўра, мазкур МЧЖнинг 62,1 улушига Grandway IN МЧЖ, қолган 37,9 фоиз улушига эса Тошкент шаҳар ҳокимлиги муниципал активларни бошқариш маркази ДУК эгалик қилади. Grand Road Tashkent брендини патентлаш учун талабномани эса J-United Group МЧЖ топширган.

Умуман олганда, Ортиқхўжаевга алоқадор кўриладиган компанияларга нафақат “дом” қуриш ишлари, балки жуда кўплаб йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишлари ҳам топширилган. Бу ҳақида компаниянинг ўзи расмий веб сайтига маълумотлар жойлаштирган. Қизиқ томони шуки, кўп нарсалар ҳукуматнинг ёпиқ ҳужжатлари асосида берилган ва бериб келинмоқда.

Давоми бор, ҳали вери тугамасаям керак.

@influenceruz
3.3K viewsedited  17:31
Ochish/sharhlash
2022-11-30 14:23:36
Давлат активларини бошқариш агентлиги жорий йилнинг 31 май куни «Ўзгазлойиҳа» МЧЖнинг 63,4 фоиз давлат улушини 21,5 млрд сўмга (ўша вақтда 1,95 млн долларга) «Prime Tower Group» МЧЖ сотиб олгани ҳақида хабар берганди.

Аммо айни вақтдаги маълумотга кўра, «Ўзгазлойиҳа»нинг 36,5 фоиз улуши Давлат активларини бошқариш агентлигининг ўзида турибди. «Prime Tower Group» МЧЖда эса улуш 29 фоизни ташкил этмоқда. Шунда агентлик сотган улушининг 36,5 фоиз қисмини қайтариб сотиб олганми?

@influenceruz
3.0K viewsedited  11:23
Ochish/sharhlash
2022-11-29 16:26:33
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган тедендерларда очилганига бир неча кун бўлган ёки тендер якунланишига бир неча кун қолганда очилган фирмалар ғолиб бўлган.

Хусусан:

16 ноябрдан 25 ноябргача
тикув машинаси харид қилиш учун ўтказилган 888 млн сўмлик тендерда 21 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган «SOLD IT 1111» МЧЖ ғолиб деб топилган.

16 ноябрдан 23 ноябргача тикув машинаси харид қилиш учун ўтказилган 726 млн сўмлик тендерда 22 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган «INTEND 045» МЧЖ ғолиб деб топилган.

16 ноябрдан 23 ноябргача тикув машинаси харид қилиш учун ўтказилган 900 млн сўмлик тендерда 21 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган «BRAND MIX 777» МЧЖ ғолиб деб топилган.

12 ноябрдан 21 ноябргача тикув машинаси харид қилиш учун ўтказилган 908 млн сўмлик тендерда 18 ноябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилган «Business Communication Trade» МЧЖ ғолиб деб топилган.

@influenceruz
2.0K viewsedited  13:26
Ochish/sharhlash
2022-11-29 12:12:51
Қашшоқликни қисқартириш форуми

Жорий йилнинг 26-27 май кунлари Бухорода “Ўзбекистон камбағалликни қисқартириш халқаро форуми” ўтказилган. Мазкур форумга 15 000 АҚШ доллари (хориждан келадиганлар учун авиачипта) ва бундан ташқари, 1,6 млрд сўм миқдорида харажат қилинган.

Энди аниқ камбағаллик қисқариб кетса керак, ахир форум қилиган :)

@influenceruz
1.9K views09:12
Ochish/sharhlash
2022-11-29 10:49:35
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тизимдаги 9 642 нафар ҳоким ёрдамчисига «Узтелеком»дан сим-карта ҳам олиб берган. Олинган телефон рақамларининг абонент ва интернет тўловлари ойига жами 373 338 240 сўмни ташкил этади. Ҳужжатларга қараганда, агентлик ҳар ой бу тўловларни ҳам амалга ошириб беради.

@influenceruz
2.4K views07:49
Ochish/sharhlash