Get Mystery Box with random crypto!

imon.uz

Telegram kanalining logotibi imonuz — imon.uz I
Telegram kanalining logotibi imonuz — imon.uz
Kanal manzili: @imonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz
Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot
Веб-сайт: www.imon.uz

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 5

2022-08-25 12:01:52 #Ҳикматли_дунё

ТАОМИНИ УНУТГАН ИМОМ

Имом Нававий 500 та китоб ёзганлар. 40 ёшда вафот этганлар. Илмни деб уйланолмаганлар.

Шу зот айтган эканлар: «Аллоҳга қасамки, йиқилиб тушмагунимча овқатланмайман ва ухламайман. Чунки вақтни қизғонаман». Оналари овқатни олиб келарканлар-да, ҳазрат китоб ўқиб турган пайтларида оналари оғизларига тиқиб-тиқиб кетавераркан. Бомдодга азон чақирилиб, ҳазрат оналарига: «Онажон, овқатни олиб келдингизми?» десалар, оналари: «Уни кечқурун едириб қўйдим-ку» – дерканлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
2.1K viewsУдалённый аккаунт, 09:01
Ochish/sharhlash
2022-08-25 10:01:36 Намоз ўқиётганда ари чақса...

Имом Бухорий асҳобларидан бири у кишини ўз боғига чақирибди. Пешин намози бўлган экан, одамларга имомликка ўтиб бўлиб, нафл намоз бошлабдилар. Қиёмда узоқ турибдилар.
Намозни тамом қилганларидан кейин кўйлакларининг этагини кўтариб, ўзлари билан бирга бўлган шахслардан бирига:
«Қара-чи, кўйлагимнинг остида бир нарса борга ўхшайди», дебдилар.
Қараса, ари ўн олти-ўн етти жойидан чақиб, баданларини шишириб юборган экан. Арининг асари жисмларида очиқ кўриниб турган экан. Одамлар у кишига:
«Биринчи чаққандаёқ намоздан чиқсангиз бўлмасмиди?!» дедилар.
«Бир сурани ўқиётган эдим. Тугатиб қўяй дегандим»,
дедилар».

Имом Бухорийнинг сафарларида кўпинча бирга бўлган Муҳаммад ибн Абу Ҳотим эслайди:
«У киши саҳар чоғи ўн уч ракъат намоз ўқир эдилар. Витрни бир ракъат қилардилар. Ўзлари турганда мени уйғотмас эдилар.
«Ўзингиз шунча оғирликни кўтариб, мени нимага уйғотмайсиз?» десам:
«Сен ёшсан, уйқунгни бузмай дедим», дер эдилар».


Имом Бухорий тоат-ибодатга тарғиб қилиш борасида:
«Мусулмон инсон учун дуо қилса, қабул бўлмайдиган ҳолатда юриш тўғри келмайди», деганлар.

Имом Бухорий яхши амалларни иложи борича кўп қилиш пайидан бўлар эдилар. У киши Бухоро яқинида бир работ қурганлар. Жуда кўп одам бу ишда у кишига ёрдамга келган. Шундай бўлса ҳам, имом Бухорий ўзлари ғишт ташиб, ишлаганлар. Одамлар:
«Эй Абу Абдуллоҳ! Сиз овора бўлманг», дейишди.
«Мана шу менга манфаат беради»
, дедилар у киши.
Имом Бухорийнинг ибодатлари ҳам, амаллари ҳам илмга асосланган бўлар эди. Бир куни у киши Муҳаммад ибн Абу Ҳотим Варроққа:
«Мен ақлимни таниганимдан буён бирон нарсани илмсиз қилган эмасман», деганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

"Одоблар ҳазинаси" китобидан
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
1.5K viewsУдалённый аккаунт, 07:01
Ochish/sharhlash
2022-08-25 08:02:08 ​​ОРОМ ҚАЕРДА?

Ҳазрат Мавлоно Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:

"Қуръони каримда уч нарса борасида “сукун” (ором) лафзи ишлатилган.

1)........Аёл зикр қилинган жойда:

وَمِنْ آيَاتِهِ أَنْ خَلَقَ لَكُم مِّنْ أَنفُسِكُمْ أَزْوَاجاً لِّتَسْكُنُوا إِلَيْهَا

Яъни: «Ва сизларга ором топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги У (Аллоҳ)нинг оят белгиларидандир...» дейди. (Рум сураси, 21-оят)

2).......Қаерда уй зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

وَاللّهُ جَعَلَ لَكُم مِّن بُيُوتِكُمْ سَكَناً

Яъни: «Аллоҳ сизларга уйларингизни оромгоҳ қилди”» дейди. (Наҳл сураси, 80-оят)

3)....... Қаерда тун (кеча) зикр қилинган бўлса, ўша жойда:

وَجَعَلَ اللَّيْلَ سَكَناً

Яъни: «У (Аллоҳ) тунни ором қилиб қўйди» дейди. (Анъом сураси, 96-оят).

Маълум бўлдики, қайси эркак ўзининг уйида, ўзининг аёли билан тунни ўтказса, Қуръони каримнинг ҳисоби бўйича унга Аллоҳ таъоло уч баробар савоб ато қилади. Кўча ва ташқарида вақт ўтказишни одат қилганлар доимо оромдан маҳрум бўлаверадилар. Шундай бўлсада, баъзи шундай уйлар бўлади, у ерда оилавий алоқалар бироз яхши бўлмайди. Қаердадир аёлнинг айби, қаердадир эрнинг айби, қаердадир иккисининг айби.

Абдулқаййум Комил таржимаси

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
1.9K viewsУдалённый аккаунт, 05:02
Ochish/sharhlash
2021-02-02 08:00:12 ​​#ИБРАТ

Бир она ўғлини бомдод намозига уйғотишга ҳаракат қилса ҳам ўғли уйғонмабди. Масжидда намоз тугагандан кейин яна уйғотибди, ўғли яна уйғонмабди...
Сўнгра онаси уни ўша ҳолида ташлаб, мактабига ҳам уйғотмай, ўз юмушига киришиб кетибди. Ўша куни ўғлининг жуда муҳим бир фанидан имтиҳони бор экан, уйғониб соатни қараса, имтиҳон соати ўтиб кетибди. Шу вақт онасига телефон қилиб: «Ойи, бугун соат тўққизда менинг имтиҳоним бор эди-ку, нега мени уйғотмадингиз?» дебди. Онаси унга жавобан: «Ўғлим, сени охират имтиҳонидан йиқилганингни кўргач, дунё имтиҳони учун безовта қилишни истамадим», дебди.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz | @imonuz
283 viewsUZB, 05:00
Ochish/sharhlash
2021-02-02 06:50:05 МАРҲУМЛАРНИ ЁД ЭТИНГ

Суқротни қатл этиш учун олиб бораётганларида шогирдлари йиғлаб сўрашди:
-Устоз, васиятингизни айтинг – қаерга дафн этайлик?
Суқрот табассум қилиб деди:
-Қаерда дафн этишларингизнинг фарқи йўқ, фақат мени ёд этиб турсаларингиз бас.

•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz | @imonuz
575 viewsUZB, 03:50
Ochish/sharhlash
2021-02-02 04:00:05 #КУН_ОЯТИ

الْخَبِيثَاتُ لِلْخَبِيثِينَ وَالْخَبِيثُونَ لِلْخَبِيثَاتِ وَالطَّيِّبَاتُ لِلطَّيِّبِينَ وَالطَّيِّبُونَ لِلطَّيِّبَاتِ أُولَئِكَ مُبَرَّءُونَ مِمَّا يَقُولُونَ لَهُمْ مَغْفِرَةٌ وَرِزْقٌ كَرِيمٌ

Нопок аёллар нопок эркаклар учун (лойиқ) дир, нопок эркаклар нопок аёллар учун (лойиқ) дир. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эрлар покиза аёллар учундир. Айнан ўшалар (покиза эрлар ва покиза аёллар) уларнинг айтаётган бўҳтонларидан покдирлар. Улар учун мағфират ва фаровон ризқ (жаннат неъматлари) бордир.

(Нур сураси 26 оят).
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz | @imonuz
943 viewsUZB, 01:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 22:10:06
Тошкентдан аввал: Қўқон (7), Наманган (10), Фарғона (10), Андижон (12)
Тошкентдан кейин: Бекобод (0), Жиззах (6), Гулистон (2), Денов (6), Самарқанд (9), Шаҳрисабз (10), Қарши (14), Каттақўрғон (12), Нурота (14), Навоий (16), Бухоро (19), Хива (36)

http://imon.uz/
887 viewsImon.uz, 19:10
Ochish/sharhlash
2021-02-01 17:30:16 #ДУО

ОЯТАЛ-КУРСИЙ

"Аллоҳу лаа илааҳа илла ҳувал Ҳаййул Қоййуум. Лаа таъхузуҳу синатув ва лаа навм. Лаҳуу маа фиссамааваати ва маа фил ард. Ман-заллазии йашфаъу ъиндаҳу иллаа би-изниҳ. Йаъламу маа байна айдийҳим ва маа холфаҳум ва лаа йуҳтиууна бишайъиммин ъилмиҳии иллаа бима шаа-а. Васиъа курсийюуҳус-самааваати вал-ард. Ва лаа йаудуҳу ҳифзуҳумаа ва ҳувал ъалиййул ъазийм".

Маъноси: Аллоҳ - Ундан ўзга илоҳ йўқ. У Ҳайй ва Қаййумдир. Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас. Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир. Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас. Уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам, ортларидаги нарсани ҳам билур. Унинг илмидан Ўзи хоҳлаганидан бошқа ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар. Унинг Курсиси осмонлару ерни қамраган. Уларни муҳофаза қилиш Унга оғир келмас. Ва У Алий ва Азиймдир.
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz | @imonuz
1.5K viewsUZB, 14:30
Ochish/sharhlash
2021-02-01 15:00:17 #КУН_ҲИКОЯСИ

Нима учун бошқа аёллар эрнинг кўзига ўз аёлидан чиройлироқ кўринади?

Бир киши илм ва тажрибаси билан машҳур бўлган бир олимнинг ҳузурига борди ва ўз ҳолатидан шикоят қилди: "Аёлимни илк бор кўрганимда, Аллоҳ ундан гўзалроғини яратмаган деб ўйлар эдим. Унга совчи қўйганимда, унингдек гўзаллар ҳам борлигини кўрдим.... Унга уйланганимдан сўнг ундан ҳам чиройлилар жуда ҳам кўплигини кўрдим... Тўйимизга бир неча йил бўлганидан сўнг дунёдаги ҳамма аёл менинг аёлимдан гўзал кўринди..."
Бу гапларни диққат билан тинглаб турган олим зот: "Сенга бундан ҳам даҳшатлироқ нарсани айтайми?" деди. Ҳалиги киши: "Ҳа", деди.
Олим: "Агар сен дунёдаги барча аёлларга уйланган тақдирингда ҳам кўчада тентираб юрган итлар кўзингга дунёдаги барча аёллардан чиройлироқ кўринар эди".
Ҳалиги киши: "Нима учун бундай деяпсиз?" деб сўради.
Олим зот айтди: "Чунки муаммо аёлингда эмас... Агар инсоннинг қалби таъмагир, кўзи ўйноқи бўлса ва Аллоҳдан ҳаё қилмаса, унинг кўзини ўз гўрининг тупроғидан бошқа нарса тўйдира олмайди. Эй мусулмон банда, сенинг муаммоинг ўзингда, сен Аллоҳ ҳаром қилган нарсага қарашдан кўзингни тиймайсан... Аёлинг ўша аввалгидек, энг гўзал аёлга айланишини хоҳлайсанми?"
Киши: "Ҳа, албатта", деб жавоб берди.
"Кўзингни тий! Аллоҳ таоло айтади: "Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир". Ҳар доим қўлингда бўлмаган нарса ўзинг эга бўлган неъматдан чиройлироқ ва афзалроқ кўринади. Эришганингдан сўнг эса одатдагидек бўлиб қолаверади. Шунинг учун, ўзинг эга бўлган неъматларга рози бўл, фақат ўзини дейдиганлардан бўлма. Акс ҳолда, чирой ва дунё матоси ортидан то қабрга маҳкум этилгунингча югураверасан... Ахир, Аллоҳнинг сен айтган нарсалардан ҳам гўзалроқ ва ажойиброқ неъматлари бор... Улар Аллоҳнинг ибодати ва солиҳ амаллар... Уларнинг лаззатини фақат уни ҳис қилганларгина билади... Шунингдек, доимо Аллоҳга аёлингни сенинг кўзингда гўзал қилишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўрашни ҳам ёдингдан чиқарма!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz | @imonuz
3.3K viewsUZB, 12:00
Ochish/sharhlash
2021-02-01 13:50:14 #ОЯТНИ_ҚАЛБИНГА_МУҲУРЛА

Нега айнан оила?

— Чунки оила қўрғонимиздир. Ундаги кишилар эса энг яқинларимиздир. Мусулмон одам ўзини ҳам, яқинларини ҳам азобга йўлиқишини истамайди;

"Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган ўтдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар."
(Таҳрим 6)


— Оила сакинат — хотиржамлик, меҳ-муҳаббат ва фароғат масканидир.
Унинг ғурбатга айланишини истамаймиз;

"Ва сизларга сокинлик топишингиз учун ўзингиздан жуфтлар яратганлиги ва ораларингизда севги ва марҳаматни солиб қўйгани (ҳам) Унинг оят-белгиларидандир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавмлар учун оят-белгилар бордир". (Рум 21)

— Оила оъзоларимиздан фақат яхшиликларни кўришни истаймиз;

"Улар: «Эй Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўзимиз қувонадиган нарса ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга йўлбошчи эт», дейдиганлардир." (Фурқон 74)

— Оила биз учун неъмат. Неъматнинг давомийлиги ва баракаси шукрга, заволи эса нонкўрликка боғлиқ. Шукр неъматнинг ҳаққини адо қилиш демакдир;

"Ва Роббингиз сизга: «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб билдирганини эсланг." (Иброҳим 7)

— Оила — биз ундан масъул бўлган гўша;

"Ҳар бирингиз раҳбарсиз ва ҳар бирингиз ўз қўл остидагилардан сўралади. ..Эр киши раҳбар ва у оиласидан сўралади."
(Муттафақун алайҳ)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz | @imonuz
1.4K viewsUZB, 10:50
Ochish/sharhlash