Get Mystery Box with random crypto!

imon.uz

Telegram kanalining logotibi imonuz — imon.uz I
Telegram kanalining logotibi imonuz — imon.uz
Kanal manzili: @imonuz
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 5.22K
Kanalning ta’rifi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Жиззах вилояти вакиллиги www.imon.uz саҳифасининг расмий канали
Расмий саҳифаларимиз:
https://taplink.cc/imon.uz
Биз билан боғланиш:
@imonuz_aloqa_bot
Веб-сайт: www.imon.uz

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 4

2022-08-27 14:01:32 "ОЯТУЛ-КУРСИЙ" ФАЗИЛАТИ

Бақара сурасининг 255-ояти "Оятул-курсий", дейилади. У Қуръони каримдаги энг улуғ оятдир. "Оятул-курсий"нинг фазилати ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар келтирилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қуръон оятларининг саййиди Оятул-курсийдир", деганлар.
"Фотиҳа" Қуръондаги энг улуғ сура, "Оятул-курсий" эса энг улуғ оят саналади.
Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: "Ҳар бир нарсанинг саноми бор. Қуръоннинг саноми "Бақара" сурасидир. Унда Қуръондаги энг афзал оят : "Оятул-курсий" бор.
Энг афзал, энг узун оят ҳам Қуръондаги энг узун сура "Бақара"да келган.
Бир куни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан сўрадилар:
- Эй Абулмунзир, Аллоҳнинг Каломидаги энг улуғ оят қайсилигини биласанми?
- Аллоҳ ва Расули билувчироқ!
- Эй Абулмунзир, Қуръондаги энг улуғ оят қайсилигини биласанми?
- Аллоҳу лаа илааҳа илла ҳувал ҳайюл қойюм.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом Убай ибн Каъбнинг кўксига уриб:
- Аллоҳга қасамки, илм сенга муборак бўлсин, эй Абулмунзир! - дея уни алқадилар.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
1.3K viewsУдалённый аккаунт, 11:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 10:00:58 ЎЛИМ ТИЛАШ

Қайсдан ривоят қилинади:
"Хаббобнинг олдига бордим. У етти марта кайй (куйдириш) қилган эди. Шунда у:
"Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилашдан қайтармаганларида, (ўлим тилаб) дуо қилар эдим", деди".
Шарҳ: Дард ҳаддан ташқари оғир бўлган. Унинг оғирлигидан Хаббоб розияллоҳу анҳунинг кўзларига дунё қоронғи кўриниб кетган. Етти марта даво учун қориндаги ярани куйдириш амалиёти қилинган. Бу уринишларнинг бирортасидан фойда бўлмаган. Бундай азобдан ўлимни афзал кўриб кетсалар ҳам, Хаббоб розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур сўзларига амал қилишни ўзларига лозим билганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилиш ана шундай бўлади.
Демак, мўмин-мусулмонлар қанчалик қийналишса ҳам, ўлим тилаб дуо қилишлари мумкин эмас экан. Хусусан, ўлим кўзга кўринмай турганда, бундай ёмон дуоларни қилмаслик янада матлубдир.
Аммо ўлим кўзга кўриниб қолганда, уни сокинлик ва Аллоҳ таолонинг мулоқотига муҳаббат билан кутиб олинади.

"Одоблар хазинаси" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
1.3K viewsУдалённый аккаунт, 07:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 08:00:48 НАСИҲАТ ОДОБЛАРИ

Насиҳатни аввало инсон ўзига ўзи қилиши керак. Ўзига ўзи насиҳат қила олмаган одам ўзгага ҳам насиҳат қила олмайди. Кимдан насиҳат қилиш талаб этилса, бу ишни ўзига зарар етадиган бўлса ҳам, охирига етказиб ва пухта қилиб адо этиши, бу борада Аллоҳ таолонинг қуйидаги қавлларини ёдда тутиши лозим бўлади.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида марҳамат қилади:
"Эй иймон келтирганлар! Адолат ила туринг ҳамда агар ўзингиз, ота-она ва қариндошлар зиддига бўлса ҳам, Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бўлинг" (135-оят).
Аллоҳ таоло Анъом сурасида марҳамат қилади:
"Агар гапирсангиз, қариндошингиз бўлса ҳам адолат қилинг" (152-оят).
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар "Модомики киши ўзидан маслаҳат сўраганга насиҳат қилар экан, ўз фикрининг тўғрилигида бардавом бўлади. Қачон уни алдаса, Аллоҳ таоло унинг насиҳатини ҳам, фикрини ҳам суғуриб олади. Одамларнинг "Бировга насиҳат қилганингда қабул қилмаса, уни алдаш билан Аллоҳ таолога қурбат ҳосил қил", деган гапларига эътибор берса, бу шайтон унинг тилига ташлаган гапдир".

"Дин насиҳатдир" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
1.2K viewsУдалённый аккаунт, 05:00
Ochish/sharhlash
2022-08-27 06:01:44 ХИКМАТ

Кўп инсонлар айтишади: "Нима учун Аллоҳга кўп дуо қилсак ҳам дуоларимизни ижобат этмайди" ?!
Қадимги Бағдод аҳлидан бўлган Иброҳим ибн
ал-Адҳам исмли одамдан сўрашибди:
"Нима учун дуоларимиз ижобат бўлмаяпти..?"
Иброҳим ибн ал-Адҳам қуйидагича жавоб берди:
Чунки қалбингиздаги ўн нарса сўниб бўлган..
1. Аллоҳни танийсиз, аммо хаққини адо этмайсиз...
2. Қуръонни ўқийсиз аммо амалини бажармайсиз..
3. Шайтон душманимиз дейсиз аммо унга эргашасиз...
4. Олов хақ дейсиз аммо ундан сақланмайсиз...
5. Одамларнинг айби билан овворасиз аммо ўзингизникини унутгансиз..
6. Набийнинг умматиман деб фахрланасиз аммо суннатларини тарк этгансиз..
7. Аллоҳнинг неъматини ейсиз аммо шукр этмайсиз..
8. Жаннатни ҳақ дейсиз аммо киришга интилмайсиз..
9. Ўлимни ҳақ дейсиз аммо унга тайёр эмассиз.
10. Вафот этганларни дафн этасиз аммо ўзингиз бундан ибрат олмайсиз...
Аллоҳим, дуоларини ижобат этадиганларинг қаторида биз ҳам бўлайлик, амийн.
Солиҳлардан бири шундай деди:
" Бизлар илгари илмни масжидда ўрганар эдик. Кейинчалик мадрасалар очилди, лекин баракаси кетиб қолди. Ўриндиқлар қўйилган эди, тавозуъ кетиб қолди. шаҳодат берила бошлаган эди, ихлос кетиб қолди..".

"Хикматлар саодатга етаклар" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
1.2K viewsУдалённый аккаунт, 03:01
Ochish/sharhlash
2022-08-27 04:01:41 ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

1. Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).
2. Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).
3. Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).
4. Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).
5. Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).
6. Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).
7. Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ. Ҳадис:
"Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".
8. Садақани яширинча бермоқ. Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".
9. Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ. Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".
10. Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
1.7K viewsУдалённый аккаунт, 01:01
Ochish/sharhlash
2022-08-26 10:01:27 АЛЛОҲ УЧУН НАСИҲАТ

1. "Аллоҳ учун" насиҳат қилиш, яъни Аллоҳга иймон келтириш, Унга шукр қилиш, самимий, холис бўлишдир.
Уламоларимиз бу борада бир оз батафсилроқ гапларни ҳам айтганлар. Уларнинг айтишларича, Аллоҳ таолоҳ учун насиҳат қилиш жумладан, қуйидагилардан иборат:
1. Аллоҳ таолога иймон келтириш.
2. Аллоҳ таолога шерикни манфий қилиш.
3. Аллоҳ таолонинг сифатларидан хатони тарк қилиш.
4. Аллоҳ таолони барча камолот сифатлари билан сифатлаш.
5. Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклаш.
6. Аллоҳ таолога тоатда бардавом бўлиш.
7. Аллоҳ таолога маъсиятни тарк қилиш.
8. Аллоҳ таоло учун муҳаббат қилиш.
9. Аллоҳ таоло учун ёмон кўриш.
10. Аллоҳ таолонинг тоатидагилар билан дўст бўлиш.
11. Аллоҳ таолога осий бўлганларга адоватда бўлиш.
12. Аллоҳ таолонинг неъматларини эътироф қилиш.
13. Аллоҳ таолонинг неъматларига шукр келтириш.
14. Аллоҳ таолога барча ишларда ихлос қилиш.

"Дин насиҳатдир" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
1.8K viewsУдалённый аккаунт, 07:01
Ochish/sharhlash
2022-08-26 08:01:18 КЎЗГУ

Донишманддан сўрабдилар:
- “Нима учун камбағал одам бойдан кўра самимийроқ - сахийроқ бўлади?”.
-“Деразадан қара, кимни кўраяпсан?”.
-“Болакайлар ўйнаб юришибди.
-“ Кўзгуга қара кимни кўраяпсан?”.
-“Ўзимни”.
-“Кўрдингми, иккиси ҳам шишадан ясалган, аммо бирига озгина кумуш қўшилса - фақат ўзингни кўра бошлайсан.

Умар Ҳайём

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
1.8K viewsУдалённый аккаунт, 05:01
Ochish/sharhlash
2022-08-26 06:00:31 РИЗҚИНГИЗДАН ХАВОТИР ОЛМАНГ!

Бир киши қудуққа тушиб кетди. Нажот сўраб қичқирди. Халойиқ унинг қичқириғини эшитиб, қутқаришга келдилар. Уни чиқариб олдилар. Бир киши келиб унга қўрқуви, ҳаяжони кетиши учун идишда сут берди. Сўнг:
- Қудуққа қандай қилиб тушиб кетдинг? - деб сўрашди.
У киши йиқилишининг сабабини батафсил тушинтирмоқчи бўлиб, қудуқнинг юзига келди. Лекин, оёғи тойиб, унга тушиб кетди. Бу гал у ҳалок бўлди.

Шайх Мағомисий бу қиссани изоҳлаб дедилар:
- Бу кишининг шу биргина сут ичишидан бўлган ризқи қолган эди. У охирги ризқини истъмол қилгандан сўнг, унга ёзилган «ризқ» ниҳоясига етди. Ва айни жойга йиқилиб, вафот этди!
Ризқингиздан хавотир олманг! Унга олиб борадиган сабабларни қоим қилинг, етади. Аллоҳ - Раззоқ! Ҳеч бир нафс, унинг қадарига ёзилган ризқни тугатмасдан олдин, бу дунёни тарк этмайди.

Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz     | @imonuz
1.6K viewsУдалённый аккаунт, 03:00
Ochish/sharhlash
2022-08-26 05:00:43 #ЖУМА

​1) Солиҳлардан бири: “Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади”, деган экан.

2) Солиҳлардан бири деди: “Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим”.

3) Tовус ибн Кайсон жума куни аср намозини ўқигач, қиблага юзланиб, то кун ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас эди.
(“Tариху восит”)

4) Фазл ибн Фазола жума куни аср намозини ўқигач, масжиднинг бир чеккасига бориб ўтирар ва то қуёш ботгунича дуо қилишдан тўхтамас эди.
(“Aхбарул қудот”)

5) Саид ибн Жубайр аср намозини ўқигач, то қуёш ботгунига қадар ҳеч ким билан гаплашмас, яʼни дуо билан машғул бўлар эди.
(“Зодул маод”, 1/382)

6) Салт ибн Бистомнинг кўзи ожиз бўлиб, кўрмай қолганида биродарлари жума куни аср намозидан кейин ўтириб унинг ҳаққига дуо қилишди. Қуёш ботишидан олдин у бир аксиргач, кўзи яна кўра бошлади.

(“Tариху димашқ”)

7) Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Бу соат асрдан кейинги охирги соат бўлиб, уни умматнинг барча тоифалари улуғлайдилар”.
(“Зодул маод”, 1/384)
•┈•┈•┈•❁imonuz❁•┈•┈•┈•

imon.uz | @imonuz
1.8K viewsУдалённый аккаунт, 02:00
Ochish/sharhlash
2022-08-26 04:01:51
Гўзал жаннат бизга бўлмасин армон,
Тарк этмасин сира қалбларни иймон,
Бу кун савобларидан насиб айласин,

Жума айёмингиз муборак бўлсин!

https://t.me/imonuz
2.5K viewsУдалённый аккаунт, 01:01
Ochish/sharhlash