Get Mystery Box with random crypto!

АЛ-ВАЛО ВАЛ-БАРО (Аллоҳ учун дўстлашиш ва Аллоҳ учун душманл | ISLOM TARIXI

АЛ-ВАЛО ВАЛ-БАРО

(Аллоҳ учун дўстлашиш ва Аллоҳ учун душманлашиш)

Дарҳақиқат, «ал-вало вал-баро» (дўстлашиш ва душманлашиш) Ислом асосларининг энг буюк икки асосидир. У иймоннинг шарти бўлиб, усиз иймон тўғри бўлмайди.

وَلَوْ كَانُوا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالنَّبِيِّ وَمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مَا اتَّخَذُوهُمْ أَوْلِيَاءَ وَلَٰكِنَّ كَثِيرًا مِنْهُمْ فَاسِقُونَ(81)

«Агар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни — кофирларни дўст тутмаган бўлур эдилар. Лекин улардан кўплари итоатсиз кимсалардир».
(Моида: 81)

Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу ояти ҳақида шундай дейди: “Аллоҳ таоло (мазкур оятда) «агар» шарт юкламаси орқали шарт жумлани* зикр қилди. Шарт жумла – шарти топилса, шарт қилинган нарса ҳам топилишини ва аксинча, шартни рад қилиш билан шарт қилинган нарса ҳам рад қилинишини англатади. «Агар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни —кофирларни дўст тутмаган бўлур эдилар». Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни – кофирларни дўст тутиш иймонга зид эканига ва уни йўққа чиқаришига далолат қилди. Иймон билан кофирларни дўст тутиш бир қалбда бирлашмайди. Кимки уларни дўст тутса, Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган нарсага иймон келтиришдан иборат бўлган вожиб иймонни бажармабди. Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтди:

«Эй мўъминлар, яҳудий ва насронийларни дўст тутмангиз! Уларнинг баъзилари баъзиларига дўстдирлар. Сизлардан ким уларга дўст бўлса, бас, у ўшалардандир». Аллоҳ таоло бу оятлар орқали кофирларни дўст тутганлар мўъмин эмаслиги хабарини берди».
(Мажмуъ ал-фатово 7/17)

Яна роҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Аллоҳ таоло Ўзига, пайғамбарига ва унга нозил қилган нарсасига иймон келтириш уларни (кофирларни) дўст тутмасликни шарт қилишини баён қилди. Уларни дўст тутиш иймоннинг йўқлигини вожиб қилади, чунки лозим ишни қилмаслик лозим қилинган ишнинг йўқлигини билдиради».
(ал-иқтизо 1/550)

«Кофирларни дўст тутиш ҳар хил кўриниш ва суратда бўлар экан, унинг ҳукми ҳам бир хил бўлмайди. Бу кўриниш ва суратларнинг ичида диндан чиқарадиган ва иймонни буткул бузадиганлари, шунингдек уларнинг ичида куфр эмас, маъсият ҳисобланадиганлари ҳам бор».
(ал-дурар алсания 7/155, 159, 220)