Get Mystery Box with random crypto!

ТОҒУТГА КУФР КЕЛТИРИШНИНГ СИФАТИ Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло | ISLOM TARIXI

ТОҒУТГА КУФР КЕЛТИРИШНИНГ СИФАТИ

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тоғутга куфр келтириш иймоннинг шарти эканини баён қилган. Аллоҳ марҳамат қилиб айтди:

فَمَنْ يَكْفُرْ بِالطَّاغُوتِ وَيُؤْمِنْ بِاللَّهِ فَقَدِ اسْتَمْسَكَ بِالْعُرْوَةِ الْوُثْقَىٰ لَا انْفِصَامَ لَهَا ۗ وَاللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٌ(256)

«Бас, ким тоғутдан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, у ҳеч ажраб кетмайдиган мустаҳкам ҳалқани ушлабди. Аллоҳ эшитгувчи, билгувчидир»
(Бақара:256)


Тоғутга куфр келтириш қуйидагича бўлади:

Унга куфр келтириш: Бу эса Аллоҳдан ўзгага қилинадиган ибодатни ва куфрий дин ва мазҳабларни ботил деб эътиқод қилиш билан бўлади.

Уни тарк қилиш: Ундан ва унинг аҳлидан безор бўлиш.

Улардан нафратланиш.

Тоғут аҳлини кофир деб билиш: яъни тоғутларга ибодат қилган ёки иймон келтирганни кофир деб эътиқод қилиш ҳамда уларни кофир деб билишингни ва душманлигингни имкон қадар уларга билдириш.

Уларга душманлик қилиш.

Шайх Муҳаммад бин Абдулваҳҳоб роҳимаҳуллоҳ айтди: «Тоғутга куфр келтиришнинг маъноси: Аллоҳдан ўзга эътиқод қилинадиган барча нарсалардан безор бўлишинг, хоҳ у жин ё инс ё дарахт ё тош ё бошқа нарса бўлсин, уни кофир ва адашган деб гувоҳлик беришинг, гарчи у отанг ё аканг ё уканг бўлса ҳам ундан нафратланишингдир. Ким агар: «Мен Аллоҳдан бошқасига ибодат қилмайман, лекин хожаларга, қабрларнинг устидаги қуббалар ва шу кабиларга менда монеълик йўқ», деса – у одам «Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ» шаҳодатида ёлғончидир. Чунки у тоғутга куфр келтирмади».
(ал-дурар ал-сания 2/122)

Шайх роҳимаҳуллоҳ яна айтдилар: «Эй сен Аллоҳ Ислом билан неъматлантирган инсон, Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқлигини билган одам, «Мен ҳақни билдим, ундан бошқасини тарк қилдим, лекин мушрикларга қаршилигим йўқ, улар ҳақида ҳеч нарса демайман» деб ўйлашинг сени Исломга олиб киради деб ўйламагин. Улардан нафратланиш, уларни яхши кўрганлардан нафратланиш, уларни ҳақоратлаш ва уларга душманлик қилиш лозимдир».
(ал-дурар ал-сания 2/109)