Get Mystery Box with random crypto!

ВАТАНПАРАСТЛИК Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонни ўзи туғилиб | ISLOM TARIXI

ВАТАНПАРАСТЛИК

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло инсонни ўзи туғилиб ўсган юртига муҳаббатли қилиб яратган. Ватанга муҳаббат одамзод фитратида, динга алоқаси бўлмаган, оддий, табиий бир туйғу бўлиши мумкин.

Ислом давлати парчаланиб кетганидан сўнг, дин душманлари Ислом диёрларини кичкина давлатчаларга бўлиб ташладилар ва унинг ҳар бир бўлагига сунъий ҳудудлар чизиб бериб, байроқларини ҳам ўрнатиб бердилар. Сўнгра кофирлар ва уларнинг вакиллари бўлмиш тоғут итлари мусулмонларнинг қалбида ўша байроқни ва ватанни улуғлаш туйғусини ўрнашишини жуда хоҳладилар ва бунга эришдилар. Мусулмонларнинг қалбларидан исломий биродарлик бирлигини олиб ташлаш, уларни динларидан, ундаги ал-вало вал-баро ақидасидан юз ўгириб, ватан муқаддаслиги, унинг йўлида дўстлашиб, унинг йўлида душманлашиш ақидасига эътиқод қилишлари учун ҳаракат қилдилар.

Ватан йўлида зафар қозониш, одамларни дин бирлиги нуқтаи назаридан эмас, балки ватан бирлиги жиҳатидан ажратиш (ватандошинг дин душмани бўлса ҳам, у сен учун дининг ва ақиданг бир бўлган Исломдаги биродарингдан устун туриши), Ислом асослари, исломий ахлоқ, шариат бошқарувидан қутулиш, куфр ва муртадликка, сўз эркинлигига, дин танлаш (виждон) эркинлигига йўл очиб бериш ва айни вақтда Ватан бирлигини сақлаб туриш ва уни ягона шахс ёки низомнинг қўлида қолиб кетмаслиги – мана шулар ватанийликнинг асослари ва тамойилларидир.

Ватанпарварлик шиорлари остида ҳокимнинг, низомнинг, миллий байроқнинг ҳақи Аллоҳ ва Унинг росули соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳақидан устун туради. Агар кимки кофир бўлса (диндан қайтса) ёки динни ёки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сўкса – у одам уларда жиноятчи ҳисобланмайди. Унинг бу қилмиши «виждон эркинлиги» доирасига киради. Ватанпарварларнинг бир машҳур мақолида айтилганидек «Дин – Аллоҳ учун, Ватан – ҳамма учун». Аммо ким ҳокимни сўкса ёки тузумга қарши чиқса, байроқни хорласа, албатта, у одам жиноятчи саналиб, жазога лойиқ бўлади.

Ватанпарварлик юқоридаги нуқтаи назардан қаралса, улуғланадиган, муқаддаслаштирилган тоғутга айлантирилганлиги, ал-вало вал-баро ақидаси ҳам унинг устига қурилгани маълум бўлади. Шунинг учун, куфрий эътиқодга айланган ватанпарастликка куфр келтириш, ундан ва унинг аҳлидан безор бўлиш, уларни кофир деб билиш вожибдир.