Get Mystery Box with random crypto!

МИЛЛАТПАРАСТЛИК Миллатпарастлик – атеистик жоҳилия тарғиботи | ISLOM TARIXI

МИЛЛАТПАРАСТЛИК

Миллатпарастлик – атеистик жоҳилия тарғиботи бўлиб, унинг мақсади Исломга қарши курашиш, унинг аҳком ва таълимотларидан қутулиш, уни миллийлик тушунчасига ўзгартириш, миллийлик сояси остида ҳуқуқлар бирлашишига, миллийлик асосида ал-вало вал-баро ўрнатилишига қаратилгандир.

Миллийлик тарафдорлари Ислом динига даъватни миллатчиларнинг орзуумидлари амалга ошишига халақит берадиган нуқсон деб биладилар. Уларнинг назарида, Дин бу – эскилик сарқити бўлиб, давлатдан ажратилиши керак.

Миллатпарастлар, «миллийлик» нубувват (пайғамбарлик)ни ўрнини боса олувчи бадал бўлишига ва мана шу «миллийлик» деб аталмиш нубувват йўлида одамлар ўзларидаги бор-йўқларини фидо қилишлари лозим бўлган нарсага айланишига ҳаракат қиладилар. Улар миллийликка бўлган иймон ҳар қандай алоқалардан кучли бўлишини хоҳлайдилар. Улар миллийликни Аллоҳ таолога бўлган иймон билан тарозининг иккинчи палласига қўйганлар. Улар учун миллийлик ҳар бир араб ёки бошқа миллат вакилининг диёнати бўлиши керак.

Миллатпарастлик ақидаси вакилларининг фикрлари шоирларининг қуйидаги байтида ўз аксини топади (маъноси):

Менга бир байрам берингларки, Арабларни бир уммат қилсин

Ва жуссам билан бароҳимлар дини устидан юринглар

Баъзи араб миллийлиги мутафаккирлари айтадилар: «Агар ҳар бир асрнинг муқаддас нубуввати бўладиган бўлса, Араб миллийлиги мана шу асрнинг нубувватидир!»

Улардан яна бири айтади: «Эй мусулмонлар, эй носоролар!!! Сизнинг динингиз арабийлик динидир, ундан бошқаси эмас...»

Мана шулар сенга аниқ бўлган бўлса, демак сен миллатпарастлик – диндан устун қўйилган тоғутлардан бири эканлигини, унга куфр келтиришинг, ундан безор бўлишинг, унинг аҳлини кофир деб билиб, улардан юз ўгириб, уларни душман деб билишинг кераклигини билдинг.