Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy targ`ibot

Telegram kanalining logotibi iiv_huquqiy_targibot — Huquqiy targ`ibot H
Telegram kanalining logotibi iiv_huquqiy_targibot — Huquqiy targ`ibot
Kanal manzili: @iiv_huquqiy_targibot
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.62K
Kanalning ta’rifi

Ichki ishlar organlariga oid yangi normativ-huquqiy hujjatlar, islohotlar va boshqa soha faoliyatiga doir yangiliklar hamda tezkor ma'lumotlar taqdim etuvchi kanal.
Savol va maslahatlar - @Htargibot_bot
Instagram - instagram.com/iiv_huquqiy_targibot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 3

2022-12-30 11:21:13
#Биласизми

Ўзбекистон Республикасининг "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор этиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги қонунига мувофиқ техник ва махсус мақсаддаги пиротехника буюмларини (саноат мақсадида фойдаланиладиган пиротехника буюмларидан ташқари) Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва улардан фойдаланиш Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар) турлари рўйхатига киритилган.

Қонуннинг тўлиқ матни.

@iiv_huquqiy_targibot
3.5K views08:21
Ochish/sharhlash
2022-12-30 11:11:27
@iiv_huquqiy_targibot
3.1K views08:11
Ochish/sharhlash
2022-12-30 10:26:06
#Долзарб

Сифатли таълим вақти келди!

@iiv_huquqiy_targibot
3.3K views07:26
Ochish/sharhlash
2022-12-30 09:58:50
Фойдали манбалар билан танишиб боринг:
2.6K views06:58
Ochish/sharhlash
2022-12-30 09:16:09 #Биласизми

Байрам кунлари тиббиёт муассасалари туну кун ишлайди

Янги йил байрамида юртдошларимиз 31 декабрдан 4 январгача кетма-кет 4 кун дам олади. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

1049 та оилавий поликлиника,
1080 та оилавий шифокор пункти,
туман, вилоят ва республика шифохоналари,
ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.

Юртимиз бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида куну тун хизмат кўрсатади.

Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради.

Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларингизга малакали мутахассислардан кечаю кундуз жавоб олишингиз мумкин.

Санитария-эпидемиология хизматининг марказий аппарати ва ҳудудлардаги 14 та бошқарма ҳамда 203 та аҳоли пунктида жойлашган бўлимларида ҳам 24 соат давомида навбатчи шифокор, врач-лаборант ва ёрдамчи ходимлар фаолиятини давом эттиради.

@iiv_huquqiy_targibot
3.3K views06:16
Ochish/sharhlash
2022-12-30 09:02:49
#Биласизми

Юк автомобили ҳайдовчисига кўринмайдиган ҳудудлар - хавфли ҳисобланади.

@iiv_huquqiy_targibot
3.0K views06:02
Ochish/sharhlash
2022-12-30 08:52:47
#Биласизми #Jadidlar

Буюк миллатпарвар, Туркистон жадидчилигининг отаси, миллий озодлик курашчиси, ўзбек драматургиясининг асосчиси Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва фоилиятидан лавҳа.

@iiv_huquqiy_targibot
3.1K views05:52
Ochish/sharhlash
2022-12-30 08:34:04 #Президент_қарори

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда “ақлли тартибга солиш” лойиҳаси жорий этилади

“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институтининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–462-сон, 29.12.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга кўра, Президентга ҳисобдор бўлган, давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасаси шаклидаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти, жумладан:
Президентнинг ҳуқуқий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш бўйича фаолиятини илмий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлайди;

қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказади ва амалга оширилишини мониторинг қилади, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.

Институтга қуйидаги соҳаларда амалий тадқиқотлар ўтказиш юклатилади:
маъмурий ислоҳотлар ўтказиш шароитида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш;

конституциявий ислоҳотларнинг сиёсий-ҳуқуқий устувор йўналишлари ва уни амалга ошириш механизмларини ишлаб чиқиш (давлат бошқаруви, фуқаролик жамиятини ривожлантириш);

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш босқичида уларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини мақбуллаштириш орқали “ақлли тартибга солиш” лойиҳасини жорий этиш;

коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий муаммоларини ўрганиш.

Қарорга кўра, Институт томонидан ўтказиладиган фундаментал ва амалий тадқиқотларни мувофиқлаштириш мақсадида Илмий-мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади.

@iiv_huquqiy_targibot
3.8K views05:34
Ochish/sharhlash