Get Mystery Box with random crypto!

Huquqiy targ`ibot

Telegram kanalining logotibi iiv_huquqiy_targibot — Huquqiy targ`ibot H
Telegram kanalining logotibi iiv_huquqiy_targibot — Huquqiy targ`ibot
Kanal manzili: @iiv_huquqiy_targibot
Toifalar: Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.62K
Kanalning ta’rifi

Ichki ishlar organlariga oid yangi normativ-huquqiy hujjatlar, islohotlar va boshqa soha faoliyatiga doir yangiliklar hamda tezkor ma'lumotlar taqdim etuvchi kanal.
Savol va maslahatlar - @Htargibot_bot
Instagram - instagram.com/iiv_huquqiy_targibot

Ratings & Reviews

3.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2023-01-04 14:51:12
#Dolzarb

Eski namunadagi guvohnomalarni yangi namunaga almashtirish muddatlarini bilasizmi?

@iiv_huquqiy_targibot
3.7K views11:51
Ochish/sharhlash
2023-01-04 10:28:39
@iiv_huquqiy_targibot
1.4K views07:28
Ochish/sharhlash
2023-01-04 07:09:21 #Bilasizmi

Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 10-fevraldagi 61-son qarori bilan 2023-yil 1-yanvardan boshlab, tashkiliy-huquqiy shaklidan qat'i nazar, barcha tashkilotlada ish yuritish hujjatlarini lotin yozuviga asoslangan o'zbek alifbosida ishlab chiqish, qabul qilish va e'lon qilish amaliyotini to'liq joriy qilish belgilangan.

@iiv_huquqiy_targibot
5.3K views04:09
Ochish/sharhlash
2022-12-31 14:08:53 #Қонун

2023 йилнинг Давлат бюджети тасдиқланди

Президент томонидан “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун (ЎРҚ–813, 30.12.2022 й.) имзоланди

Қонун билан 2023 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.

Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий давлат дастурларининг белгиланган миқдорлари Қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.

Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:

республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;

3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон номидан ва Ўзбекистоннинг кафолати остида жалб қилинган давлат қарзининг суммаси ялпи ички маҳсулотнинг йиллик прогноз кўрсаткичига нисбатан 60 фоиздан ошмаслиги керак.

2023 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 3 фоизи миқдорида белгиланди.

Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг қуйидаги турлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

норуда қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ.

Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

@iiv_huquqiy_targibot
6.1K views11:08
Ochish/sharhlash
2022-12-31 12:27:28
#Долзарб

Ички ишлар вазирлиги огоҳлантиради! Шодликни қайғуга айлантирманг!

@iiv_huquqiy_targibot
6.9K views09:27
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:24:16
#Президент_фармони

Президент фармони билан 17 та янги лавозим тайинлови амалга оширилди

Очилбой Раматов, Жамшид Қўчқоров, Жамшид Хўжаев ва Зулайҳо Маҳкамова бош вазир ўринбосари лавозимларини сақлаб қолди.
(Yuksalish)

@iiv_huquqiy_targibot
8.5K views13:24
Ochish/sharhlash
2022-12-30 16:14:12
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан:

- Ачилбай Жуманиязович Раматов Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Джамшид Анварович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Жамшид Абдухакимович Ходжаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Зулайхо Бахриддиновна Махкамова Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари лавозимига;

- Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири лавозимига;

- Лазиз Шавкатович Кудратов Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири лавозимига;

- Бобир Фархадович Исламов Ўзбекистон Республикаси
тоғ-кон саноати ва геология вазири лавозимига;

- Батир Иркинович Закиров Ўзбекистон Республикаси
қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимига;

- Бехзод Анварович Мусаев Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига;

- Иброхим Юлчиевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимига;

- Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси
мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига;

- Азиз Абдукахарович Абдухакимов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига;

- Адхам Ильхамович Икрамов Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири лавозимига;

- Шерзод Хотамович Шерматов Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири лавозимига;

- Озодбек Ахмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазири лавозимига;

- Жўрабек Турсунпулатович Мирзамаҳмудов Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири лавозимига;

- Амрилло Шодиевич Иноятов Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири лавозимига тасдиқланди.

Facebook|Instagram|Twitter
3.6K views13:14
Ochish/sharhlash
2022-12-30 15:45:54
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Тимур Аминджанович Ишметов Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси молия вазири лавозимидан озод этилди;

- Абдукодир Хамидович Тошкулов Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимидан озод этилди.

Facebook|Instagram|Twitter
3.3K views12:45
Ochish/sharhlash
2022-12-30 14:14:50 #Долзарб

Вазирларнинг сиёсий жавобгарлиги нима ва бизга нима беради?

Батафсил:



@iiv_huquqiy_targibot
3.6K views11:14
Ochish/sharhlash
2022-12-30 11:37:41
#Президент_фармони

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

- Владимир Имамович Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди;

- Бахтиёр Одилович Саидов Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимидан озод этилди.

@iiv_huquqiy_targibot
4.0K viewsedited  08:37
Ochish/sharhlash