Get Mystery Box with random crypto!

​​ундан Жавдатни сўради. Мен ортидан кузатиб юрардим, дарров Э | Ibratli So'zlar✍︎

​​ундан Жавдатни сўради. Мен ортидан кузатиб юрардим, дарров Элнор акага қўнғироқ қилдим.
- Қаерда юрибсиз, ака? Хотинчангиз собиқ севгилиси билан юрипти-ку?!
- Қаерда?
- Даштда.
Эри келиб, жувоннинг дабдаласини чиқарди. Жуда хор бўлди у, даштда қолиб кетди. Оқшом уйга келди, деразага яқин бориб, оғриқдан инграган товушини эшитдим.
Унинг бетига қараб бўлмасди, натижада уйга қамалиб қолди.
Биз яна бир саҳна кўринишини унга тақдим этдик. Кечаси кўчага чиққанда изига тушдим. Симёғочнинг олдидан ўтаётганимда у бекинди, мен «Жавдат»га қўнғироқ қилиб, тепалик тагида учрашишимизни айтдим.
«Гадой» яна роль ўйнади. Мен тепалик тагига бориб кутиб турдим. Наим Жавдатнинг уйи томондан чиқиб келди. «Эскифуруш» ҳам биз билан бирга эди, у Ойжамол янгадан сал нарида турарди.
Мен «гадой» олдимга келиши билан унга пичоқ «санчдим» ва у «ўлди». «Эскифуруш» қўнғироқ қилиб, жувонни ниҳоятда қўрқиб кетганини айтди.
У Фарҳод исмли йигитнинг уйига бориб хўп ваҳима қилди, кўчада одам тўпланди. Эл-улус орасида «Ойжамол қизига куйиниб, телбага айланиб қолибди» деган гап тарқалганди. Фарҳод Элнор акани чақирди. Хуллас, жувоннинг ваҳимаси асоссиз бўлиб чиқди.
Наим Ойжамол янганинг кўз ўнгида қулаб, сўнг ўрнидан туриб кетганди.
Шу воқеа сабаб у эри-ю энасидан хўп гап эшитди.
У баъзан ўзига ўзи гапирарди. Бир куни «бугун ўлдираман, маргимуш бериб ўлдираман» деганини эшитиб қолдим. Кузатдим, у томга чиқиб тушди.
Уйдан чиқиб, теракзор ортидаги ялангликка бордим. Буталар орасида шерикларим пусиб ўтиришарди.
- Fозихон гумонланиб қўлга олинган, - деди «гадой» ясама соқолини силаб. - Ҳозирча у қотилликни бўйнига олгани йўқ. Шеф ишни тез тугатинглар, деяпти.
- Жувон соб бўлган, эртами-кеч касалхонага кетади. Лекин у менга маргимуш ичирмоқчи.
Ойжамол янга даҳлиздаги пақирчага маргимуш солди. У юрагини ҳовучлаб, вужудини силкилаётган қалтироқдан азоб чекиб, сувдан ичишимни кутарди.
Мен ғужанак бўлиб олдим, чинакам ўлим талвасасига тушгандай кафтим билан ерни гурсиллатиб урдим.
Бироқ Элнор ака халақит бериб қўйди. «Гадой» унга бирор нима деганми, хабарим йўқ. У хотинини чақирди. Адёл орасида ётиб, унинг овозини мен эшитдим, аёл эса эшитмади. Лекин зум ўтмай ташқарига чиқиб кетди. Афтидан, атрофни кузатиб келишга чиқди.
- Жувон қайтса, кўчада ушлаб туришга уринамиз, - деди у мужмал қилиб.
- Сенга нимадир демоқчи бўламан, ҳеч айтолмайман, - дея ёстиққа ёнбошлади у. - Шу Наим менга ҳеч ёқмайди-да.
- Янгангни эртага ўзим касалхонага обориб қўяман. Шундай қилмасам бўлмайди, ишни тезроқ якунлашимиз керак.
У пақирчани қўлига олиб, ютоқиб сув ича бошлади. Дамим ичимга тушиб кетди.
- Ичим куйди, Биби, - деди у бўш пақирчани жойига қўяркан. - Эй, судралиб юриш жонга тегди! Тезроқ пулни олсак-да, бу ердан гумдон бўлсак. Нима дейсан?
- Маррага етишимизга оз қолди.
Ҳадемай у ўқчий бошлади. Сўнг беҳол чўзилиб қолди. Қўрқиб ташқарига чиқдим. Наим супада турарди. Унга нима рўй берганини айтдим.
- Биламан. Кўчага кўз-қулоқ бўп тур.
Элнор ака жон таслим қилганди. Довул билан Наим уни адёлга ўраб, устидан рўмол билан боғлаб қўйишди.
Ҳаммамиз ҳовлига чиқиб, пана жойда жувонни кута бошладик.
- Бундай бўлишини сираям кутмагандим, - деди «эскифуруш».
Уйга қайтган жувон зимистон ичида пайпасланиб ҳаракат қилди-да, ўз эрини қудуққа ташлади.
Бу манзарани мен ғазаб ва нафрат билан кузатардим. Уни содда, мулойим-юмшоқ аёл деб юрардим, мана, унинг аҳволи! Агар мен чинданам эрию қайнонаси уйдан қувган келинчак бўлганимда ими-жимида йўқ бўлиб кетарканман.
Давоми бор.

#ЧаёнХикоя

Дўстларга хам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAElWi53cP9lH-lfqZA