Get Mystery Box with random crypto!

#кун_ояти Кўзларингни уларни синаш учун айримларга баҳраманд | Ibratli So'zlar✍︎

#кун_ояти
Кўзларингни уларни синаш учун айримларга баҳраманд қилиб берганимиз ҳаёти дунёнинг турли зийнатларига тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир.
(Тоҳа сураси; , 131-оят)
-------
Тафсир

Биз баъзи кофирларга берган турли зебу зийнатларга ҳавас билан боқма. Улар бу дунё ҳаётининг матоҳи, холос. Биз уларга бу матоҳларни синаш учун вақтинча берганмиз. Беш кунлик дунёнинг зебу зийнатида бақо йўқ. Бирпасда заволга учрайди.

"Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир".
Роббинг сенга берган ризқ энг яхши ризқдир, энг боқий ризқдир. У вақтинчалик эмас, доимийдир. У синаш учун эмас. сийлаш учундир.

"Тафсири Ҳилол" китобидан.

https://t.me/joinchat/AAAAAEtCaAklzwi6OFCWlQ