Get Mystery Box with random crypto!

га ўралган мурда қиёфасида уни таъқиб этдим. Эри ва қизига т | Ibratli So'zlar✍︎

га ўралган мурда қиёфасида уни таъқиб этдим.
Эри ва қизига тўқнаш келгач, мен Наимнинг ёнига бориб, девор ортига бекиндим.
- Аёлнинг юраги бақувват экан, - деди «гадой».
Эртаси куни у ҳовлига энасини бошлаб келди. Нургул момо қудуққа тушмоқчи бўлди. У қизининг ваҳимали гапига ишонмаганди. Элнор ака мен ўргатганимдай момони қудуққа тушишига қарши бўлди. У хотинини жинни бўп қолганига қайнонасини ишонтирарди.
Мен уйдан чиқиб бордим, жувон ҳайкалдай қотиб қолди. Энаси мени қарғаб, уйни бўшатиб қўйишимни айтди, мен унга пулимни топиб беринг, кетаман, дедим. Шу-шу, у жим бўлиб кетди.
Ойжамол янга кўзларига ишонмас, лекин мен чинданам тирик эдим.
Уни заҳар беришгача боргани учун қистовга олдим, бечора нима дейишини билмасди. Пул сўрадим, мана энди бирор нима дейишга буткул чорасиз қолди.
Алал-оқибатда руҳий босимга дош беролмаган аёл ўзини осишга қарор қилди ва дарахт шохига арқон боғлади.
Қоронғилик қаърида Наим икков уни кузатиб ўтирардик.
- У вақтлироқ ўзини осаяпти, - деди «гадой» шивирлаб. - Ўлса, бу хонадон одамга тўлиб кетади, ишимиз чала қолади.
- Уни қутқариб қоламан, - дедим мен.
Ойжамол янгани ўлимдан асраб қолдим. Қаҳрамонлигим унга ёқмаса-да, мени қучиб йиғлади.
Эрталаб сиртмоққа қизчасининг қўғирчоғини осиб қўйиб, яна бир эс-ҳушини қалқитиб юбордим.
Мен шафқатлироқ бўлишим керакмиди! Шафқатлироқ бўлиш истагида унга қишлоққа Жавдат исм­ли йигитдан ўч олгани келганимни айтиб бердим.
Мен кўз ёш тўкиб, артист­лик қилдим, алдаб-аврадим. Лочин шу қишлоқда яшаб, Жавдат ҳа­қида анча маълумот тўплаганди, мен уни дастакладим. Жавдат қишлоқда йўқ, мен уни танимайман ҳам, билмайман ҳам.
Лекин устига бир нима айбни ағдардим. У қачондир бу гапларни эшитса, ҳайрон қолса керак.
Бир куни яна бир ўйин қилиш қасдида қўғирчоқни ухлаб ётган аёлнинг қучоғига солиб қўйдим.
Эрталаб у қўғирчоққа рўпарў келиб, қалтираб қолди, кўзига ҳатто қизи кўринмади.
Унинг асаблари емирилиб борарди. Яхшилик умидида унга қўғирчоқни кўмишни буюрдим. Аммо у унамади.
- Қаттиқ тошга ҳар куни биттадан болға урсак, у ҳали-бери синмайди, - деди Наим «Москвич» ичида ўтирганимизда. - Тинимсиз зарба берсак нима бўлади? Бўлакларга бўлиниб кетади. Ойжамол янгани биз тинч қўймаслигимиз керак.
- Кимгадир ичимиз ачиса, пулдан қуруқ қоламиз, - дедим чуқур уф тортиб.
Уйга кириб, қалтираб ўтирганда қаршисида пайдо бўлдим ва қўлидан соқолни олдим.
- Қотиб ўтиришнинг фойдаси йўқ, мурдани йўқотиш керак, - дедим ҳовлиқиб.
- Қанақа мурда?
Наим боши-ю бетига қизил бўёқ суртиб, тандирхона олдида «ўлиб» ётарди. Жувон уни ўлдириб қўйганига ишонмасди. Лекин ўз кўзи билан кўргач, ишонди.
Биз уни теракзорга элтиб ташладик. Ойжамол янга оёқларидан ушлаб олганди, мен елкасидан тутгандим. Йўл-йўлакай «гадой» бир-икки марта инграб қўйди, соқолини сўради. Ойжамол янга ўзини зўрға бошқарарди, уни эшитмади.
Кейин жиноят изини буткул йўқотинг деб уни теракзорга ўт қўйишга ундадим.
У шундай қилди.
Эртасига олов вақтида ўчирилганини, одамлар мурдани топиб олганини, ҳадемай ички ишлар ходимлари жиноятчини қи­дириб қолишларини айтдим.
Унинг кўзи чиқиб кетди. Ташқарига чиқди, мен ёнбошга ўтмадим. Бир пайт уни эри уйга етаклаб келди. У тошни чангаллаб олганди.. Қўғирчоқ ҳангомасидан кейин уни қўғирчоқни кўмишга мажбур этдим. Кўзга балодек кўринган нарсани кўмиш осонмас. У руҳан изтироб чекди. Мен устидан кулардим. Шундай бўлдики, у қўғирчоқни кафанга ўраб кўмишга мажбур бўлди. Хандон отиб куладиган одамнинг ўзи йўқ!
Шу билан хотиржамлик ҳовлисига ёпирилиб келдими? Асло, йўқ. У ҳибсга олинишидан қўрқарди. Лочин билан бирга ҳунар кўрсатиб, уни касалхонага қочиб кетишга кўндирдим.
У бу пайтга келиб тавбасига таянганди. Кимдир ниманидир саҳналаштираётганини ўйлаб кўрмасди. Балки ўйлаётгандир. Уйда ётаверса ҳадемай юраги ёрилиб ўлишини ҳам ўйлаётган бўлса ажабмас.
* * *
Аксига олиб у касалхонага кетмасди. Элнор ака ҳарчанд чиранмасин, уни гапига кўндиролмади. У гоҳ кўнар, гоҳ тўнини тескари кийиб оларди. Жаҳли қўзиб, қудуқ ковлашни тўхтатиб қўйди, Лочинни ҳовлига қўймади.
Қизи энаси билан бирга эди. У пул изларди. Фахриддин деганнинг олдига бориб,