Get Mystery Box with random crypto!

- Сендан илтимос учаламиз бир бўлиб ойимни олдига борайлик туз | Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

- Сендан илтимос учаламиз бир бўлиб ойимни олдига борайлик тузалсин. Кейин майли ойингни олдига қайтавер. Сен тўкис оилада улғайдинг менга онасизликни раво кўрма. Дилроз ҳам етимликда жуда қийналган. Ҳозир яшагиси ҳам келмаяпти. Уни ҳам ҳаётга қайтарайлик. Холажон сиз ҳам норози бўлманг биз қизизни тортиб олмоқчи эмасмиз фақат ёрдам берса бўлди.
  - Майли қизим мен мингдан минг розиман. У аёл сендайин қизни менга дунёга келтирган у туфайли оналикни билдим уни соғайишига ёрдам беринглар. Зора ҳаммаси изига тушса.
   - Унда эртага сени шу манзилда кутаман. Кейин Дилрозни олдига борамиз.
Хайрлашиб кетишди. Она бола ёлғиз бир бирига термулиб қолишди.
  - Мени кечир қизим сенга ҳақиқатни айтмаганим учун.
  - Ойи буни ҳазм қилишим қийин лекин сиз кечирим сўрайдиган иш қилмадиз. Укали бўлсам ҳам икковимизни бир кўзда кўрдингиз. Мен сиздан ўлгунимча қарздорман.



Эртаси куни.
  Сулув соатига қараб у ёқдан бу ёққа бориб келарди.
  - Вой ана келдинг. Келмасангчи деб қўрқдим.
  - Сулув мени бўлагимсизлар. Қандай келмаслигим мумкин. Сени биринчи кўрганимдаёқ бир умрлик танишимни кўргандай бўлгандим.
  - Юрақол Дилрозни олдига.
   Дилроз ҳамон бир хил ҳолатда ётарди.
- Салом эгизагимиз Дилроз биз келдик. Жигарим турақол сени энди ёлғиз қолдирмаймиз сира ҳам ажралмаймиз.
  - Дилроз сен билан юзма юз ўтириб суҳбатлашиш орзусидамиз. Ойимизни ўз ҳолига қайтарайлик адам ҳам чўкиб қолганлар. Энди топилган болаларидан биттасига бир нима бўлса чидолмайдилар. Ўзи шундоғам ойимни йиллар давомида қаратиб келганлари ҳам у кишини қаддиларини эгиб қўйган.
  Қизлар анча ўтиришди. Кейин Сулув Дилнурани уйига олиб кетди.
- Адажон қаердасиз? Қаранг ким келди. Ада!
- Сулув бунча додлама...
Қизим жоним болам. Кўзларимга ишонмайман наҳот сени топишди.
  Сулув Дилнурани судрагудек қилиб қўлидан ушлаб дадасини олдига олиб келди. Учовлари ҳам қучоқлашиб йиғлашарди. Бу кун шодиёна бўлди дилдан суҳбат қуришди. Дилнурани соҳаси психология бўлгани сабаб ойисини ўзи тузатишга ҳаракат қилишини айтди. Эртаси куни касалхонага борганларида ичкарида Комрон ўтирарди.
  Комрон Дилроздан чин кўнгилдан кечирим сўрар қилган ишидан пушаймон эканини айтарди. Сулувни Дилроз деб ўйлаганини ва уни Собир билан кўриб жахл отига минганини айтиб узр сўрарди.
   - Вой кимлар кептия. Комрончик қани бу ердан марш жўнангчи. Мени эгизагимни шу ахволга солиб яна ҳеч нима бўлмагандай туришизга ўлайми.
  - Сулув мен қаттиқ пушаймонман. Ўзинг нима қилардинг севганингни бошқаси билан кўрсанг?
  - Сен Дилрозни севмагансан уни мен деб ўйлаб ахмоқона қасдингни олмоқчи бўлгансан. Қайтиб келма уни олдига.
  - Сен буни тақиқлолмайсан. Мен хоҳлаганимда келаман унутма буни.
  - Бўлди қилинглар стоп. Гапга энди Дилнура аралашмаса бўлмасди. Комрон бошқа пайт келарсиз кетинг энди.
  - Дилнурахон одам одамга ўхшайди дегандиз. Тақдирни қарангки сизни эгизингиз бўлиб чиқди.
  - Ҳа шунақа бўлди. Энди эса кетинг.
  Дилрозда ҳаракат сезилди. Сулувни шифокорни чақиришга кетди.
10 кун деганда кўзини очган қиз ўзига икки томчи сувдек ўхшаш қизларни кўриб ҳаяжондан гапиролмай қолди.
  - Дилрозим ўзимни қўрқитдингку ёмонам. Сенга бир гап бўлса ойимизни қанақа қилиб даволардик.
   - Хурсандман сени кўрганимдан. Узр биз эгизакларинг мен Дилнура бу эса Сулув бўламиз.
   - Демак сенга ўхшаганим учун мени сен дейишган эканда.
  - Анави лаънати Комрон деб бўлди ҳаммаси эеэ бу муҳиммас муҳими агар у сени уйига олиб кетмаганда ҳеч нимадан бехабар бўлардик. Ҳозир адамни чақирдим келадила. У киши ҳам сендан жуда ҳавотирда эдила ухлаганингда неча марталаб келдила. Энди эса оёққа туришинг билан ойимизни олдиларига борамиз.

  - Нималар деяпсан? Мени ойим билан дадам вафот этганлар.
  - Сени ҳеч нимадан хабаринг йўқ ҳали унда эшит.
Сулув ҳаммасини бирма бир айтиб берди. Комронни уни ургани сабабини ҳам.
Қизлар бир бирини минг йилдан бери билгандай иноқлашиб кетишди. Ҳеч суҳбатлари тугамасди. Комрон эса хонадан қизларни чиқишини кутиб турарди. Суюклисини кўришни ундан кечирим сўрашни ҳоҳларди.