Get Mystery Box with random crypto!

- Салом куттириб қўймадимми? - Ваалейкум ассалом. Сизларда тўл | Ibratli Hikoyalar | Ibratli So'zlar

- Салом куттириб қўймадимми?
- Ваалейкум ассалом. Сизларда тўлиқ салом берилмайдими?
- Ие бу нима деганиз. Нима хато гапирдимми?
- Ассалому алейкум бўлади қизиии.
- Воой хўўўп келаси сафар энди.
- Демак келаси сафар ҳам кўришамиз деганими бу?
  - Эеэ тавба ғалати одам экансиз. Хўўш мақсадга ўтсак нега чақирдиз? Агар сиз ҳам севги изҳори қилмоқчи бўлсангиз...
- Кечикдимми шунақа демоқчимисиз?
- Охиригача эшитингда бу мавзуда гапирманг демоқчи эдим чуки ҳали бир йил ўқишим бор.
- Мен умуман бошқа сиз ўйламаган мавзуда гапираман. Хуллас мана бу расмларни кўрингчи- Мурод қизга иккита сурат тутқазди иккисида ҳам битта қизни расмни бор.
- Нимааааа? Мени фотошоп қилдизми? Бунга қандай ҳаддиз сиғди ҳазилми бу?
  - Асабийлашманг бу сиз эмассиз. Буниси Дилроз буниси эса Сулув бўлади.
- Мендан нима истайсиз унда?
- Анча йиллар олдин машхур бизнесмен Ботир Рустамовнинг узоқ йиллар кутилган фарзанди туғилди. Лекин фарзанди эмас фарзандлари туғилган. Сизлар уч эгизаксиз. Афсуски разил кимсалар сабабли иккингизни сотиб юборишган. Дилроз ва сизни. Ойиз билан адезга эса битта чақалоқ туғилди дейишган. Онангиз туғруқ вақти сизларни кўриб кейин ахволи оғирлашиб қолган ҳушини йўқотган. Доя ва ўгай бувиз катта пул эвазига сизни сотган. Бу воқеа очилмай қоларди токи Сулув Дилрозни кўрмагунига қадар. Онангиз ҳам болам 3та эди деб руҳияти издан чиққан у ҳозирам ўша ахволда.
- Ишонмайман. Мени ҳеч қанақа эгизим йўқ бу ёлғон. Дилмурод Баротовични ёлғиз қизиман мен

Алдашга бошқа одам қуриб қолганми?

- Бу ҳақиқат. Ҳоҳласангиз ота онангиздан сўранг.

- Кўрамиз агар ёлғон бўлиб чиқса мендан ўпкаламанг. Соғ бўлинг.

   Дилнура карахт эди энди нима бўлади агар бу ҳақиқат бўлса нима қиламан? Илоҳим ундай бўлмасин дея нола қиларди.






  Ўша куни Комрон қўнғироқ қилиш учун чиқиб Собирга сим қоқди:
- Ало Собир тузукмисан? Дилроз ўзига келдими? Сулувдан сўрадингми? Ҳалиям ўша ахвол дейсанми? Сулувга айт мен учинчисини кўрдим. Ойимни дугонасини қизи экан худди икки томчи сувдек ўхшайди. Айтиб қўярсан. Бўпти янгилик бўлса хабар қил.


    Комронга ойиси Дилнурани ҳадеб мақтар келин қилмоқчилигини айтарди. Комрон эса севган қизи борлигини у ҳам яхши оилани қизи эканини фақат бироз вақт ўтсин кейин таништиришини айтди. Дилбар опа эса Дилнура қўлдан чиқмасин дея Козимни йўлга солишни ўйларди.

   
   Сулув Собирдан учинчи қизни эшитгач эртасига Собир билан манзилни аниқлаб йўлга тушишди. Зероки у кутишни ёмон кўрарди. Ички ишлар қидираётган бўлсада ўзи ҳам бекор ўтирмасликни афзал билди. Ҳашамати ўзларини уйичалик бўлмасада бойлиги билиниб турадиган уйни қўнғироғини босди. Бироз ўтиб уйдан унчалик қариб улгурмаган аёл чиқди.
  - Ассалому алейкум.
  - Валейкум салом.Қизим келдингми? Айтардим сенга қора соч ярашади деб. Ахийри бўябсанда. Айтган йигитинг шуми? Кир уйга нега остонада турибсан?
- Узр холажон менга қизиз керак у билан кўришмоқчиман.
   - Дилнура жинни бўлдингми бу нима ҳазил?
- Менга ҳам Дилнура керак мен уни эгизакларидан бириман.
- Нимааа? Бу манзилни ким берди? Тезда уйимдан кет ортиқ безовта қилма бизни. Мен ўша вақт ҳаммаси ёпиқ қолишига келишганман. Мендан қизимни айиролмайсан.
  - Мен сиздан қизизни айирмоқчи эмасман. Фақат жигарим билан кўришмоқчиман.
  -Сени битта кўришишимг менга қимматга тушади яккаю ягонам мендан воз кечади биласанми шуни? Мен уни чақалоқлигидан катта қилганман. У мени болам.
Нодира опа йиғларди юраги эзилиб. Шу вақт Муродни олдидан қайтган Дилнура суҳбатни ярмидан ҳаммасини эшитиб турган эди. Гап билан бўлиб ўзларидан сал нарида турган қизни пайқашмади ҳам. Охирги гапни эшитган қиз югуриб онасини бағрига ўзини отди. У ҳам йиғларди.
  - Ойижон йиғламанг. Мен сизни қизизман. Ягонамкусиз қандай воз кечай сиздан айтинг? Мени онам бўлиб қоласиз йиғламанг фақат.
Улар ҳаммалари уйга киришди. Сулув нима воқеалар бўлганини ҳозирда бир эгизаги кўзини очмай беҳуш ётганигача айтиб берди.