Get Mystery Box with random crypto!

#Songgi_Umid 16-қисм #Nafisa_Malikova Тўғри мен унга г | Ибратли Ҳикоялар

#Songgi_Umid 16-қисм

#Nafisa_Malikova
Тўғри мен унга гап қайтармаслигим зарур...онам ҳеч қачон эрингни кўзига тик қарама деб ўргатганлар..
-кечиринг...-бошимни эгдим..
-шундай бўлсин..-у мағрур бошини кўтарди..ва Севарага жилмайди...
-кечки овқат тайёрми???
-албатта Мўминбек..-у Мопминбек сўзини шундай чиройли талаффуз қилдики..мени ҳам оғзим очилиб қолди..мен ҳам ўргансам бўларкан..
-яхши..сузинглар мен ҳозир қайтаман..-дея Мўмин ҳонасига чиқиб кетди..мен эса Севара опага ёрдамлашмоқчи бўлдим..
-қўйинг..Мадина хоним ўзим..бундек ишлар сизга ярашмайди..ахир кимсан Жалиловлар келинсиз...-нимагадир у менга биз ҳақимизда ҳамма маълумотга эгадек кўриниб кетди..
-биринчи ўринда одаммиз..-ўзимни ақллидек кўрсатдим..
-тўғри..-у гапимни маъқуллади..
Овқатни стол устига қўйгач Мўминни кута бошладик..у менга чиройли кўзларини қадаб
-балким Мўминбекни чақириб келарсиз...-деди..
-шартемас...у хонасига бегоналар киришини ёқтирмайди...
У менга ғалати қаради ва сирли жилмайди...
-Бегоналар...у билан бир хонада ётмайсизларми???
У мени нозик жойимдан ушлади..аммо кўринишидан яхши қизга ўхшайди..мулойим..мен ундан кичик бўлсамда ҳурматимни жойига қўяяпти..
-ҳа...у мени ҳали ёш бола деб ҳисоблайди..-оғир бўлса ҳам ҳақиқатни тан олдим..
-ҳафа бўлманг..аммо бунга ўзингиз сабабчисиз..бундек кийинишда уни йўқотиб қўйишингиз мумкин...
Суҳбатимизни Мўминнинг кириб келиши бузди..
-анча чиқишиб қолдингларми дейман..-жилмайди Мўмин..
-ҳа..Хоним жудаҳам очиқкўнгил экан..
-албатта шунинг учун уни танлаганман...-деди сирли жилмайиб..негадир Севара опани ҳам унга шундек жилмайганини кўриб юрагим ўртанди..йўқ ўзимни қўлга олишим зарур...