Get Mystery Box with random crypto!

#Songgi_Umid 17-қисм #Nafisa_Malikova -овқат жудаям | Ибратли Ҳикоялар

#Songgi_Umid 17-қисм

#Nafisa_Malikova
-овқат жудаям ширин чиқибди..қўлларинг дард кўрмасин..-деди Мўмин Севара опага 100йиллик танишидек жилмайиб...
-сизга...сизларга ёққанидан ҳурсандман-деди ноз билан жилмайиб..бунча фариштага ўхшамаса бу қиз..одоб билан жилмайиши..ҳар битта гапини ўзгача оҳанг билан гапириши..хаёлимда мендан кўра у кўпроқ Мўминга муносибдек туюлди..
Барибирам Мўмин уни бошқача мақтади..ахир мени овқатимни зўрға ерди..бу овқат эса мени овқатимдан унчалик ҳам фарқ қилмайди..менимча рашк деган туйғуни биринчи марта ҳис қилдим..бу айтишганларидан кўра анча оғриқли бўлар экан..
Улар худди мени кўрмаётгандек..бир бири билан кўз уриштиришиб қўярди..
-хонимга кийиниш бўйича ёрдам бермоқчиман...-деди Севара опа менга қараб..
-шундоқ ҳам яхши..-деди Мўминниг қовоғи уйилиб..
-ахир сизга бундай услуб ёқмайдику..-ноз билан жилмайди..аммо мени шубха билан қараб турганимни кўриб гапини тўғирлади..-эркакларга бунақа услуб ёқмайди демоқчидим...
Мен ҳафа бўлиб хонамга чиқиб кетдим..каровотимга югуриб бориб кундалигимни қучоқладим..унга Севара опа билан танишувим ва Мўминнинг унга тикилишлари ва биринчи рашким ҳақида ёздим..анча енгиллашдим..ўрнимдан туриб юзимни ювгани ваннаҳонага бордим..аммо овозлар эшитила бошлагач қадамимни секинлатдим..
-тушун Севар..ҳозир у билан ажраша олмайман..
-нега??? Яна қанча кутай айтинг..-афтидан у йиғлаётганди..
-тинчланг севгилим..оз қолди у мени номимга бойликларни ўтқизиб берса шу куниёқ ажрашамиз..
-аммо у кўнмасачи..ичидан пишганга ўхшайди бу хотинчангиз..
-у детски памятка ҳали..эрни нималигини фарқига бормайди..у сенга ўхшамайди..
Кўксимда уриб турган нима эди..билмадим аммо у мени юрагимни шу ондаёқ суғуриб олгандек бўлди..ҳозироқ бориб иккаласини ҳам ёқиб юборгим келди..аммо онамнинг ўгитлари яна тўхтатди..Оллоҳ ҳамиша сабр қилувчилар билан бирга...тинчлан Мадина...қолганини эшитгим келмади..секин жойимга ётдим..бу кеча ҳамрохим кундалигим ва жиққа ҳўл бўлган ёстиғим бўлди...ҳаёт секин асталик билан мени катта қилаётганди..