Get Mystery Box with random crypto!

#Songgi_Umid 15-қисм #Nafisa_Malikova Шу бўйича 1 | Ибратли Ҳикоялар

#Songgi_Umid 15-қисм

#Nafisa_Malikova
Шу бўйича 1ойча деярли бир биримиз билан гаплашмадик..у жим келиб жим кетар..мен билан дастурхонда зўрға ўтирар..мени борлигим ҳам йўқлигим ҳам уни қизиқтирмасди..уни кўнглини олиш учун гоҳ сочларимни ёярдим..гоҳ рўмол ўрардим..аммо у ҳиссиз тўнкадек тутарди ўзини..
Аммо бир куни мактабдан келсам..уйда Мўмин қатори балки ундан 2ёш каттадир ҳам сарвқомат қиз овқат пиширарди..сочлари сариқ рангга бўялган..лаблари жудаям катта аммо ўзига ярашган..сочи меникидек узун бўлмаса ҳам аммо жуда чиройли жингалак қилинган..калта юбкасидан чиройли сонлари кўриниб турарди..уни ёнида ўзимни бир бечорадек ҳис қилдим..у менга кўзи тушиши билан жонни оладиган даражада жилмайди..бу жилмайишни жуда ҳам кўп машқ қилган бўлса керак...
-Ассалому алейкум хоним...-деди менга бошдан оёқ тикилиб..
-валейкум....сиз...-дедим ҳайрон бўлиб..ахир ошхонада ўзини уйида юргандек бемалол юрарди...
-мени Мўминбек ёллади сизга қарашишим учун..-деди нозланиб овозиничи..бунақа гапиришда ҳоҳлаган эркакни эсдан оғдира олади...
-танишиб олдингизми???-деди Мўмин эшик ортидан келиб...
Қизиқ бу қиз Мўминдан уялмасмикин бундек юришга..
-ҳа..-мендан олдин жилмайиб жавоб берди Мўминга..Мўмин ҳам ундек жилмайди...қизиқ булар бир бирини танишадими ёки менга шундек туюлаяпти шекилли..
-Мадин..сен мактабдан келиб овқатга қийналиб қоляпсанми деб ўйладим..шунинг учун Севарани ишга олдим..бугундан уй тозалиги ва ошхонага у жавобгар..
-раҳмат...лекин эплаётгандим..-дедим сўнгги сўз берилган махбусга ўхшаб..Мўмин мени ўзига қаратди..
-қачондан менга гап қайтарадиган бўлиб қолдинг???-деди чиройли ва таҳдидли нигоҳлари билан тикилиб..